К содержанию
РецензированоRU2026

Самарқанд, Ўзбекистон

Боборахимова У.М. · Султонова М. · Самарқанд, Ўзбекистон (Самарқанд давлат тиббиёт университети,)

Инновационные исследования в науке · 6 · 2026

Аннотация

Семизлик замонавий жамиятнинг жиддий тиббий-ижтимоий ва иқтисодий муаммоси бўлиб ҳисобланади. Айни пайтда ортиқча тана вазнли аёл репродуктив тизимининг эндокрин бошқарилишига, бепуштликнинг ривожланишига, тухумдонлар ва эндометрийдаги аномал жараёнларга, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғруқнинг асоратли кечишига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун семизликнинг турли типлари мавжуд бўлган аёлларда метаболизмнинг қайд этилган хусусиятларини аниқлаш, гормонал дори воситаларининг ва орал контрацептивларни қўлланилишида кузатилган баъзи бир жиҳатларини инобатга олган ҳолда даволашнинг энг мақбул усулини танлаш, уларни қўллашнинг оптимал вақтини белгилаш ҳамда даволашнинг натижаларини баҳолаш гинекология амалиётида ечими топилиши зарур Калит сўзлар. Семизлик, ориқча вазн, аёллар, фертил, репродуктив, бепуштлик, овқатланиш хатти-харакати, жисмоний фаоллик, медикаментоз. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари Семизлиги қайд этилган аёлларда коррекция (овқатланиш хатти-харакати, жисмоний фаоллиги, медикаментоз ва жаррохлик даволаш) ўтказишни самарадорлигини ўрганиш. Материал ва текшириш усуллари.Самарқанд вилоят Аҳоли Репродуктив саломатлик марказига муроажат қилиб келган 1800 нафар аёллар орасидан 100 нафар ортиқча вазнга эга ТЁА 1-асосий гуруҳ этиб белгиланди (1-АГ). 50 нафар семизлиги қайд этилган ТЁА 2-назорат гуруҳ деб олинди (2-НГ). Жами тадқиқотда н=150 нафар ТЁА. Ушбу ТЁАфеминтурдаги семизлик ва андроид турдаги семизликга ажратиб ўрганилди. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқ, биз гормонал контрасепсия воситаларини қўллашдан олдин ва қўллаш пайтида семизлик ҳар хил типлари қайд этилган (фемин типли - 63 нафар ва 57 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference андроид типли - 37 нафар аёллар) 100 нафар аёлнинг овқатланиш хулқ- атворини ўргандик. Назорат гуруҳини ҳеч қандай аралашувўтказилмаган семизликнинг табиий кечиши қайд этилган 50 нафар аёл ташкил этди. Беморларнинг овқатланиш хулқ-атворини баҳолаш учун биз қисқача мослаштирилган частотали сўровномадан фойдаландик (Киселева Н.Г., Перова Н.В., Олферев А.М. ва б. сўровномасидан, фойдаландик),24 та пункт ва 2 қисмдан иборат. 1-чи қисми ёғ истеъмоли ҳолатларини (15 та пункт), 2-чи қисми ўсимликдан тайёрланган маҳсулотларнинг истеъмоли ҳолатларини баҳолайди (9 та пункт). Барча маълумотлар балл тизими бўйича баҳоланди.Мазкур сўровномани биз юртимиздаги миллий овқатланиш шароитларига мослаштирдик. Сўровнома сўралувчилар томонидан мустақил равишда тўлдирилиш ва тўпланган балларни ҳисоблаш учун мўлжалланган. Овқатланиш хулқ-атвори қуйида келтирилган сўровнома ёрдамида даволашдан олдин ва даволаш жараёнида (6 ойдан сўнг) баҳоланди. Натижалар.Тадқиқот бошланишидан олдин аёлларнинг асосий гуруҳида тана вазни индекси (ТВИ)27,6±0,2 ни назорат гуруҳида эса 32,0±0,7 ни ташкил этди (п<0,001). "Овқатланиш хулқ-атвори сўрови №1 - ёғларни истеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш" таҳлилининг маълумотлари 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Текширилаётган аёллар гуруҳларида ёғларни истеъмол қилиш частотаси (балларда) Аёллар гуруҳи/баллар 27 дан 27-25 24-22 21-18 17 ва ундан кўп(абс;%) (абс;%) (абс;%) (абс;%) кам(абс;%) Асосий – андроидли 7 (18,9) 22(59,5) 7(18,9) 1(2,7) - семизлик (н=37) Асосий – 15(23,8) 26(41,3) 18(28,6) 4(6,3) - гиноидлисемизлик(н=63) Назорат (н=50) 18(36) 16(32) 12(24) 4(8) - Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, текширувни бошлашдан олдин, асосий гуруҳдаги аёлларнинг 22 фоизи ёғлар билан бойитилган овқатларни истеъмол қилишган. Ёғли овқатларни тез-тез истеъмол қилиш сўралганларнинг деярли ярмида, яъни 48%ида кузатилган. Замонавий одамга хос бўлган овқатланиш усули ҳар тўртинчи аёлда - асосий гуруҳдаги аёлларнинг 25 фоизида қайд этилган.Афсуски, 58 INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE International scientific-online conference репродуктив ёшдаги фақатгина 5% ёш аёл ёғларни атеросклероз ривожланишининг хавфи минимал даражада бўлганмиқдорда истеъмол қилишган, тадқиқот бошланишидан олдин бизнинг гуруҳларимизда ёғни кам миқдорда истеъмол қиладиган аёллар йўқ эди. Асосий гуруҳда ёғистеъмол қилиш частотаси бўйича ўртача балл йиғиндиси 31,2±0,9 ни ташкил этди, қайсиким ортиқча вазнли аёллар томонидан ёғли овқатларни сезиларли даражада истеъмол қилишини кўрсатади. Тадқиқотда кейинги иштирок этиш ҳайвонларнинг ёғларига бой озиқ- овқатларни камроқ истеъмол қилиш, уларни балиқ, дон, дуккаклилар, сабзавот ва мевалар, шунингдек ўсимлик мойлари билан алмаштириш сингари тавсияларга риоя қилинганида амалга оширилди. Тадқиқот бошланишидан олдин назорат гуруҳидаги аёлларнинг овқатланиш хулқ-атвори асосий гуруҳдан статистик жиҳатдан фарқ қилмаганлигини таъкидлаш жоиз. Рационал овқатланиш тамойилларини тадбиқ этиш учун жисмоний юклама даражасига қараб кунлик рационнинг БЖССТ томонидан таклиф этилган калория даражаси ҳисобланди.Жисмоний фаоллик коеффиценти жисмоний фаоллик даражасидан ҳисобланади:  паст жисмоний фаоллик (ақлий, ўтирган ҳолатда бажариладиган, уйдаги оғир бўлмаган иш) – коеффиценти 1,0  ўртача жисмоний фаоллик (юриш билан боғли

Доказательный фрагмент

«Семизлик замонавий жамиятнинг жиддий тиббий-ижтимоий ва иқтисодий муаммоси бўлиб ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Семизлик замонавий жамиятнинг жиддий тиббий-ижтимоий ва иқтисодий муаммоси бўлиб ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Семизлик, ориқча вазн, аёллар, фертил, репродуктив
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники