К содержанию
РецензированоRU2021

Қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг гўшт маҳсулдорлигига паратик омилларнинг таъсири

ҚОРАҚАЛПОҚ СУР ҚОРАКЎЛ ҚЎЧҚОРЛАРИНИНГ ГЎШТ · МАҲСУЛДОРЛИГИГА ПАРАТИК ОМИЛЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 258 · 2021

Аннотация

Мақолада қўйларнинг гўшт маҳсулдорлиги, қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг этиологик хусусиятлари ўрганилган. Қўчқорлар ва уларнинг маҳсулдорликнинг шаклланиши ва намоён бўлишига ушбу хусусиятларнинг таъсирини ўрганиш асосида уларнинг маҳсулдорлигини ошириш йўлларини аниқлаш зарур. Калит сўзлар: гўшт маҳсулдорлиги, ҳаётчанлиги, қўйларнинг конституцияси, ташқи муҳит таъсири, маҳсулдорлиги, чўл – яйлов чорвачилиги. Annotation. The article examines the meat productivity of sheep of different etiologic types, the study of the etiologic characteristics of the Karakalpak sur, Karakul rams; Based on the study of the influence of these characteristics on the formation and manifestation of productivity in rams and their offspring, it is necessary to determine the ways to increase their productivity. Key words: meat yield, liveability, constitution of sheep, external environmental effects, productivity, desert-pasture cattle breeding. Кириш. Қоракўлчилик Республика чорвачилигида муҳим ўрин тутадиган соҳалардан бири ҳисобланиб, унинг асосини ташкил этувчи қоракўл қўйлари қарийб 20,0 124 млн. гектар оғир экстремал шароити билан характерланадиган чўл яйловларидан фойдаланишга мослашган. Дунё бўйича қоракўл қўйларининг қайд этилган қимматли хусусиятлари уларнинг дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларга тарқалиши ва урчитилишига сабаб бўлган. Бу мамлакатлар ичида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон,Россия, Молдова Жанубий Африка Республикаси, Намибия, Афғонистон қоракўлчилик ривожланган давлатлар қаторига киради. Ушбу давлатларда қоракўл қўйларининг ирсиятини такомиллаштириш, генофондини кенгайтириш, маҳсулдорлик ва ирсий хусусиятларини яхшилаш каби йўналишларда кенг қамровли илмий – тадқиқот ишлари бажарилган, турли ранг, рангбаранглик, гул типларидаги қўйларнинг қимматли генотиплари яратилган [3]. Турли сақлаш шароитида ҳайвонлар маҳсулдорлигини ўрганиш бўйича тадқиқотларда уларни парваришлаш ва бўрдоқилаш даврида майда гуруҳли сақлашнинг энг мақсадга мувофиқлигини аниқлаганлар. Бундай шароитда улар кам безовталанган, озуқадан бир текис фойдаланган, узоқроқ дам олган, рационнинг энергиясидан самарали фойдаланган ва юқори ўсиш кўрсаткичларига эга бўлган. Юқори гўшт маҳсулдорлигига эришишда қўйларнинг этологик типларини инобатга олиш қўзи гўшти етиштиришни оптимизациялашни даврийлаштиришни таъминлашга имкон яратилиши мумкинлиги таъкидланади. Бунда муаллифлар томонидан олдин тез етилувчи назорат гуруҳидаги қўзилардан, кейин тажриба гуруҳдаги қўзиларидан фойдаланиш тавсия этилади. Тадқиқот мақсади. Қорақалпоқ сур қоракўл қўйларининг биологик хусусиятлари, ушбу хусусиятларнинг қўчқорларда ва уларнинг авлодларида маҳсулдорлик кўрсаткичларининг шаклланиши ҳамда намоён бўлишига таъсирини ўрганиш асосида улар маҳсулдорлигини ошириш йўлларини аниқлаш. Тадқиқот усули. Қўйларнинг гўшт маҳсулдорлиги “Изучение мясной продуктивности овец” услубий тавсияларига асосан [1], жун ва сут маҳсулдорлиги маҳсулот миқдорини ўлчаш йўли билан аниқланган. Рақамли маълумотларга вариацион статистика усулларида “Руководство для биометрии для зоотехников” (Н.А.Плохинский (1969)) қўлланмаси бўйича математик ишлов берилган [2]. Тадқиқот натижалари. Гўшт чорвачилик соҳасининг самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутувчи маҳсулот ҳисобланади. Чорвачиликнинг турли соҳаларидаги каби қоракўлчиликда ҳам маълум контингентдаги қўйлар гуруҳлари ҳисобига гўшт ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Қоракўлчиликда гўшт ишлаб чиқариш асосан қари совлиқлар ва қўчқорлар, катта ёшли ва туғилган йилида ўстиришга қолдирилган тери сифатива наслчиликка яроқсиз ҳисобланган қўчқорчалар ҳисобига амалга оширилади. Қўйларнинг гўшт маҳсулдорлигини ошириш уларнинг ушбу салоҳиятидан унумли фойдаланишга боғлиқ. Ушбу маҳсулдорликни ошириш кўпгина факторларга, жумладан озуқа шароитига, қўйларнинг конституциясига, соғломлигига, ёшига, жинсига боғлиқ. Шу билан бир қаторда гўшт маҳсулдорлигини оширишда қўйларнинг биологик хусусиятларини инобатга олиш ҳам муҳим аҳамият касб этадики, бу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар даражаси етарли эмас. Қайд этилганлар нуқтаи назардан тадқиқотларда турли биологик хусусиятдаги қўчқорчаларнинг гўшт маҳсулдорлиги ўрганилди (1-жадвал). Гўштга тайёрлаш давомида яйловда озиқлантириш даврида қўчқорчалар охирги 2 ой давомида даврларга қараб 1 бошга 0,3-0,5 кг ҳисобидан қўшимча озиқлантирилди. 125 1-жадвал Қорақалпоқ сур қўйларидан олинган қўчқорчаларнинг гўшт маҳсулдорлиги Назорат гуруҳидаги Тажриба гуруҳидаги Кўрсаткичлар қўйлардан олинган қўйлардан олинган қўчқорчалар қўчқорчалар Қўчқорчалар сони, бош 3 3 Сўйим олди тирик вазни, кг 40,4±0,49 38,9±0,42 24 соатдан кейинги тирик вазн, кг 38,6±0,35 37,1±0,35 Нимта оғирлиги, кг 18,2±0,24 17,5±0,21 Ички ёғлар оғирлиги, кг 0,98±0,11 0,41±0,05 Сўйим оғирлиги, кг 19,18±0,36 17,91±0,31 Сўйим чиқими, % 49,7 48,3 Жадвал маълумотлари гўшт маҳсулдорлиги бўйича биологик кўрсаткичлари бўйича маълум даражадаги фарқланишларни кўрсатади. Бунда барча кўрсаткичлар бўйича назорат гуруҳидаги устунлик

Доказательный фрагмент

«Мақолада қўйларнинг гўшт маҳсулдорлиги, қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг этиологик хусусиятлари ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада қўйларнинг гўшт маҳсулдорлиги, қорақалпоқ сур қоракўл қўчқорларининг этиологик хусусиятлари ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
meat yield, liveability, constitution of sheep, external environmental effects, маҳсулдорлиги,, чўл – яйлов чорвачилиги, қўйларнинг конституцияси, ташқи муҳит таъсири,, гўшт маҳсулдорлиги,, ҳаётчанлиги,
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники