К содержанию
РецензированоRU1973

Орол бўйи шароитида қора рангли қоракўл қўйларининг экстерьер хусусиятлари

Б. Ажиниязов (Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти) · Р. Р.Ажиниязов (Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти)

Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов · 1973

Аннотация

Мақолада Оролбўйида қоракўл қўйлари ва турли гул типидаги қўзиларнинг экстерьер хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Бу кўрсаткичда совлиқлар ва улардан олинган наслли қўзилар ўртасидаги фарқлар аниқланган. Калит сўзлар: қоракўл қўйлари, қўчқорлар, қўзилар, рангбаранглик, ташқи кўриниш, гул типи, мослашувчанлик, яшовчанлик, урчитиш шароити. Annotation. The article presents the results of studies on the study of the exterior characteristics of black Karakul sheep and lambs of different curl types in the Aral Sea region. Differences in this indicator between queens and the offspring obtained from them have been established. Keywords: Karakul sheep, rams, lambs, coloring, exterior, curl type, adaptation, viability, conditions, breeding. Кириш. Қорақалпоғистон республикаси қоракўлчиликни ривожлантириш учун кенг имкониятларга эга бўлган ўзига хос худуд ҳисобланади. Бу ўринда республикада мавжуд бўлган катта майдондаги чўл яйловлари айтилган фикрга асос бўла олади. Ушбу регионнинг табиий- иқлим шароити кескин континенталлиги, яйлов – озуқа шароити эса кам ҳосилдорлиги билан характерланади, айниқса орол бўйи региони оғир шароити билан тавсифланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, табиийки, ушбу шароитда урчитилувчи қоракўл қўйлари юқори адаптив хусусиятларга, ҳаётчанликка ва ўзига хос экстерьер хусусиятларига эга бўлади. Экстерьер ҳайвонларнинг ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлигини белгиловчи муҳим биологик кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич қоракўлчиликда турли даврларда олимлар (А.Юлдашев, 1973; С.Ю.Юсупов ва бошқалар, 1990; С.Ю.Юсупов, 1989; 2005) томонидан ўрганилиб, ушбу хусусиятларининг аҳамияти тўғрисида муҳим фикрлар билдирилган. Табиийки, Орол бўйи ҳудудида урчитилувчи қоракўл қўйлари ўзига хос экстерьер кўрсаткичлари билан характерланади ва бу кўрсаткичлар қўйларда турли даражадаги маҳсулдорликни намоён этади. Шу нуқтаи назардан Қорақалпоғистоннинг Орол бўйи шароитида урчитиладиган қоракўл қўйларининг экстерьер хусусиятларини ўрганиш илмий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот мақсади. Орол бўйи шароитида урчитилувчи қора рангли қоракўл қўйлари ва улардан олинган авлодларнинг экстерьер хусусиятларига баҳо бериш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади. Тадқиқот манбаи ва услублари. Тадқиқотлар Қорақалпоғистон республикаси, Қўнғирот тумани “Устюрт қоракўлчилик Маркази” ишлаб чиқариш корхонасида урчитилувчи қора рангли қоракўл қўйлари ва улардан олинган авлодларда бажарилди. Экстерьер кўрсаткичларни А.И.Чижик (1979) қўлланмасида кўрсатилган услублар бўйича ўрганилиб, олинган экспериментал маълумотларга ишлов бериш вариацион статистика усулида (Н.А.Плохинский, 1969) амалга оширилди. Тадқиқот натижалари. Ҳайвонлар экстерьери, тадқиқотларда таъкидланишича уларнинг маҳсулдорлигини белгиловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Қоракўл 83 қўйларида ушбу кўрсаткич бўйича кузатиладиган ҳар хиллик улардан олинадиган маҳсулотларнинг кенг ўзгарувчанликка эга бўлишига олиб келади. Таъкидлаш лозимки, экстерьер хусусиятлар қоракўл маҳсулотининг сифат қўрсаткичларига таъсир этиш билан бир қаторда қўйларнинг мослашувчанлик, ҳаётчанлик, серпуштлик, маҳсулдорлик кўрсаткичлари билан ҳам узвий боғлиқликка эга. Ўзига хос экстерьер хусусиятлари билан характерланувчи мустаҳкам конституция типига мансуб қўйларнинг мақсадга мувофиқ кўрсаткичлар билан ажралиб туриши аниқланган (С. Ю. Юсупов, 2005). Оғир экстремал чўл шароитида қоракўл қўйларини самарали урчитишда уларнинг мустаҳкам конституцияга эга бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қайд этилганлардан келиб чиқиб Орол бўйи ҳудудида урчитилувчи қора рангли қоракўл совлиқлари ва улардан олинган авлодларнинг экстерьер хусусиятларини ўрганиш йўналишида тадқиқотлар олиб борилди. Маълумотлар 1-жадвалда умумлаштирилган. Олинган маълумотлар кўрсатадики Орол бўйида урчитилувчи қоракўл қўйлари ва қўзилари етарли даражадаги экстерьер кўрсаткичларига эга бўлади. Ушбу ҳолатда турли гул типлари миқёсида катта ёшли қўйлар 64,1-66,8 сантиметр, қўзилар 34,8-36,4 сантиметр даражаларидаги қарчиғай баландлигига, 65,4-67,9 ва 30,8-32,1 сантиметр даражаларидаги гавданинг қия узунлигига, 85,6-87,3 ва 40,1-41,7 сантиметр даражаларидаги кўкрак айланасига, 19,1-21,1 ва 9,9-11,1 сантиметр даражаларидаги кўкрак кенглигига, 31,7-33,2 ва 15,3-16,7 сантиметр даражаларидаги кўкрак чуқурлигига, 8,1-8,3 ва 5,7-6,0 сантиметр даражаларидаги пойча айланасига эга бўлиб, энг паст кўрсаткичлар билан ясси типли, энг юқори кўрсаткичлар билан эса ўсикгул типли қўйлар характерланиши, ярим доира қаламгул ва қовурғасимон типли қўйлар эса оралиқ ҳолатни эгаллаши аниқланди. Хулоса. Оғир экстремал шароитда қўйлари мослашувчанликнинг ошиши ҳисобига етарли даражадаги экстерьер кўрсаткичларига эга бўлади ва бу ҳолат уларнинг маҳсулдорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Плохинский Н. А. Руководство по биометрии для зоотехников. Москва, 1969. 256 стр. 2. Чижик И. А. В кн. Конституция и экстерьер сельскохозяйственных животных. Ленинград. 1979. 373 стр. 84 3. Юлдашев А. Некоторые хозя

Доказательный фрагмент

«Мақолада Оролбўйида қоракўл қўйлари ва турли гул типидаги қўзиларнинг экстерьер хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Оролбўйида қоракўл қўйлари ва турли гул типидаги қўзиларнинг экстерьер хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Karakul sheep, rams, lambs, coloring, exterior, curl type, adaptation, viability, Генодиагностика, молекуляр генетика, микросатиллетлар, маркер, ДНК,, селекция, SNP,, Illyumina SNP50K қоракўл қуйлари,, Генодиагностика, молекуляр генетика, микросатиллетлар, маркер, ДНК, SNP, Illyumina SNP50K қоракўл қуйлари, селекция
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники