К содержанию
РецензированоRU2026

International scientific-online conference ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР МАҚСАДЛАРИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Очилова Нигора Рузимуратовна

Очилова Нигора Рузимуратовна

Теоретические аспекты становления педагогических наук · 2026

Аннотация

Ёшлар хавфсизлигига таҳдид солиб турган омиллар сарасида маънавий таҳдидлар алоҳида ўрин тутади. Унинг моҳиятини аниқлашдан аввал фалсафа назариясининг барча учун маълум бўлган назарий хулосасига мурожаат этиб ўтиш лозим. Маълумки, маънавият ҳақида гап кетганда, энг аввало, “жа-миятнинг маънавий соҳаси” ва “инсон маънавий қиёфаси” тушунчаларини бир-биридан ажратмоқ лозим. Жамиятнинг маънавий соҳаси инсон ақл-заковати билан яратилган сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, фалсафий, илмий, эстетик, иқтисодий, экологик ва бошқа қарашлар, билимлар, ғоялар, тасаввурлар, кайфиятлар ва ҳоказолар йиғиндисини қамраб олади. Калит сўзлар: генетик таҳдидлар, репродуктив таҳдидлар, инсон маънавий қиёфаси, техника ва технологиялар тарғиботи, информацион уруш, инсоннинг руҳий комплекслари, сиёсий, мафкуравий, ахлоқий Бугунги дунёда кечаётган мураккаб жараёнлар ёшлар тарбиясига янада катта эътибор беришни талаб этмоқ¬да. Бу борада Глобаллашув жараёнининг мамлакат ҳаётига ижобий ва салбий таъсири бизнинг фикримизча, аввало, ўша мамлакатларнинг ҳудудий жойлашуви, географик ўрни ва энг муҳими, мамлакат ёшлари фаоллиги, интилиши билан ҳам боғлиқ. Энг муҳими, глобаллашув жараёни келтирадиган қулайлик ва имкониятлардан кўпроқ фойдаланиш учун уни чуқур ўрганиш, фойдали ва зарарли жиҳатларини атрофлича таҳлил қилиш зарур. Нима бўлганда ҳам, глобаллашув жараёнининг ижобий таъсирини эътироф этган ҳолда, ўтмиш қадриятларимиз билан замонавий дунёдаги ўзгаришларни мунтазам ўрганиб бориш миллий қиёфасизлик, ахлоқсизлик, масъулиятсизлик каби салбий ҳолатларга замин яратувчи глобал таъсирлардан ёшларни имкон даражада асраш бугунги кундаги энг муҳим вазифадир . Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз” асарида маънавиятга юксак баҳо бериб, бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз, ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз борлигини, 146 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference худо хоҳласа, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз ҳам бўлишини, ана шундай ёруғ келажакни авваламбор азму шижоатли, жўшқин орзу- интилишлар билан ҳаётга кириб келаётган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган навқирон авлодимиз, бутун Ўзбекистон ёшлари барпо этиш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбаримизнинг уқтиришича, “... ёш авлодимизда қатъий ҳаётий позиция ва Ватанимиз тақдири учун юксак масъулият туйғусини шакллантириш алоҳида муҳим аҳамиятга эга”. Жаҳонда содир бўлган ҳар қандай сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ёки маънавий-маданий воқеа маълум сиёсий кучларнинг манфаатлари контекстида ёритилмоқда. Бунга реал имкониятлар ҳам мавжуд: информация оламида ривожланган мамлакатларнинг қўли баланд келиб тургани, аксарият информация узатиш воситалари уларнинг қўлида эканлиги ҳақида биз гапириб ўтдик. Агар воқеа шу сиёсий кучларнинг манфатларига мос тушса, бу оламшумул воқеа сифатида ёритилади. Информацияни етказиш учун журналистлар миллий, диний ёхуд ирқий мансублигига қараб танланади. Масалан, ўзбек аудиторияси учун миллати ўзбек бўлган (афсуски!) кимсалар телерадиостанциялар, таҳририятларга жамланади. Фикрларнинг ишонарли бўлиши учун “номдор” аналитик олимлар, Ғарб оламида эътибор қозонган жамоат ва давлат арбоблари ва шу кабилар чақирилади. Негатив ахборотларни тарқатишнинг кучайиб бораётгани кишини ҳушёр торттиради. Жаҳон аҳлини бетакрор овози билан хушнуд этиб келаётган Дмитрий Хворостовский ёхуд ўзбек қўшиқчилик санъатининг дарғаси Шерали Жўраевнинг бирор бир концерти, Нобель мукофоти лауреати Жорес Алферовнинг илм аҳлини ҳайратга солган бирор бир маърузаси хотирдан фаромуш бўлиши мумкинки, қайси бир мамлакатнинг қайси бир чекка қишлоғида кичкина бир автобуснинг тўнтарилиши барча телеканал-лардан намойиш этилиши тайин . Ахлоқий деградация. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятига, ахлоқий фазилатларига таъсир ўтказишга қаратилган тадбирлар кўпаймоқда. “Ҳозир-ги вақтда,- деб ёзади И. Каримов,- ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қа-раш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддас-лиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда” . 147 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference Масалан, Ғарб оламида катта-катта кампаниялар йигит ва қизларнинг интеллектуал салоҳиятини емирувчи, ахлоқсизлик сари ундовчи реалити- шоулар, ток-шоулар, камеди-клаблар, ўйинлар, рекламаларнинг сценарий- ларини тузиш ва экспорт қилиш, порнографик сайтлар ташкил қилиш билан машғуллар. Руҳий агрессия. Ўзбекистон фуқароларининг руҳий кечинмаларини назорат остига олишга уринилмоқда. Профессор М. Чукаснинг таъкидла- шича, «руҳий агрессия инсон руҳий кечинмаларини маълум мафкурага бўйсундириш мақсадида амалга оширилган тадбирлардан таркиб топади . Бу тадбирларнинг асл мақсадлари ҳатто яширилмай қўйилга

Доказательный фрагмент

«Ёшлар хавфсизлигига таҳдид солиб турган омиллар сарасида маънавий таҳдидлар алоҳида ўрин тутади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ёшлар хавфсизлигига таҳдид солиб турган омиллар сарасида маънавий таҳдидлар алоҳида ўрин тутади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
генетик таҳдидлар, репродуктив таҳдидлар, инсон, информацион уруш, мафкуравий, инсон маънавий қиёфаси, инсоннинг руҳий комплекслари, техника ва технологиялар тарғиботи, ахлоқий, сиёсий
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники