К содержанию
РецензированоRU2001

Таълим олувчиларда стресс кечишининг психологик тизими

Н Исмоилова (Ташкентский государственный педагогический университет)

Цифровизация современного образования: проблема и решение · 2001

Аннотация

Бугунги кунда замоннининг интеллектуал қатлами бўлган талабалар руҳияти билан боғлиқ масалаларнинг тадқиқ этилишига катта эҳтиёж сезилмоқда. Талабалар руҳияти ҳақида гапирилганда уларда кечадиган стресс ҳолати ва унинг талаба руҳиятига, қолаверса унинг жисмоний саломатлигига ва ўқув фаолиятининг натижасига нисбатан салбий таъсири ҳақида гапирилиши мақсадга мувофиқдир. Мазкур мақолада талабаларда кечадиган стресс ҳолатининг психологик тизими таҳлил қилиб берилган Калит сўзлар: стресс, таълим олувчилар, стрессоген воқеа, баҳолаш, физиологик реакция, биокимёвий реакция, стресснинг сабаби, стресснинг оқибати, хулқ-атвор реакциялари, стресс-зона, стрессга барқарорлик, оптимист. XXI аср буюк ўзгаришлар даври эканлигига шубҳа йўқ. Бу ўзгаришлар, энг аввало, инсон тафаккурида, унинг фикрлаш тарзида рўй бериши муқаррар. Мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган бош масалалардан бири сифатида кўтарилган баркамол авлодни тарбиялаш ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш каби вазифалар таълим тизими зиммасига ҳам бир қанча вазифаларни юклади. Шунга кўра, таълим олувчилар руҳиятининг сағломлигига эътибор қаратиш лозимлиги таълим тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар эътиборида бўлиши зарур. Тадқиқотчилар стресснинг психологик механизмларини ўрганар экан, ҳаддан ортиқ эмоционал зўриқишлар натижасида вужудга келадиган «стресс касалликлари» деб номланувчи касалликларнинг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганишга эътибор қаратишмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, стрессни чақирувчи воқеа-ҳодиса шахснинг соғлиғига ёки ҳаётига тўғридан-тўғри хавф туғдирмаслиги мумкин, лекин унинг ўз-ўзини баҳолашига, обрў-эътиборига, «жамиятда тутган ўрнига» салбий таъсир этиши натижасида унинг руҳиятида турли салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради, бу эса стресснинг шахс саломатлигига билвосита таъсир кўрсатишини асослайди [2, 58 б]. Демак, стресс ҳар доим шахснинг психофизиологик реакциясидир. Ва уни чақирувчилар қатори дастлаб Г.Селье санаб ўтганидак - фақат совуқ ёки иссиқ, очлик ёки оғриқ, ҳаёт учун хавф туғдирувчи вазиятлар ёки соғлиқнинг ёмонлашувигина эмас, балки кенгроқ қаралса, кўнгли оғриши (ранжиш, ранж- алам, озорланиш), айбдорлик, рашк, уят каби ҳислар ҳам бўлиши мумкин. Стресснинг пайдо бўлиши ва давом этишида учта ўзаро таъсир этувчи бўғин ва тизим намоён бўлади: стрессоген воқеани баҳолаш; воқеанинг ўзига ёки унинг баҳосига физиологик ва биокимёвий реакция; ва ниҳоят, стресснинг сабаб ва 98 оқибатларини бартараф қилишга қаратилган ҳаракатлар, хулқ-атвор реакциялари [1, 3]. Стресс кечишининг биринчи бўғини баҳолашдир. Яъни, энг асосий жараён - содир бўлган воқеанинг қандай баҳоланишидир. Бунда стрессоген таъсир жараёнида содир бўлган воқеа ва ундан талаб қилинаётган зўр бериш таълим олувчи томонидан қанчалик “адолатсиз”, “ҳаддан ортиқ”дек ҳис қилинса ёки шундай туюлса стресснинг шахсга таъсири ҳам шунчалик зўраяди. Айрим талаба ёки ўқувчиларда учрайдиган “омадсизлик тажрибаси”, яъни ўзининг омадсизлигига қатъий ишонч ҳам стресснинг зўрайишига олиб келади. Бу борада таълим олувчининг позициясини пассив позиция сифатида кўрсатиш мумкин. Бу каби таълим олувчиларга нисбатан: “Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас”, “Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади” каби мақолларни қўллаш ўринли бўлар эди. Лекин уларга қарама-қарши иккинчи тоифа талабалар ҳам борки, улар ўзининг фаол позицияси билан ажралиб туради, уларга нисбатан «Кўз қўрқоқ, қўл ботир» мақолига амал қилувчилар дейиш мумкин. Демак, стрессга дастлабки реакция бўлган баҳолаш – ҳар доим организмнинг эмас, балки шахснинг реакцияси сифатида ҳам намоён бўлади. Стресс кечишининг 2-бўғинидаги физиологик ва биологик реакциялар воқеанинг айнан ўзига эмас, балки шу воқеанинг таълим олувчи томонидан қандай қабул қилиниши ва баҳоланишига кўра берилади. Стресснинг бу босқичида таълим олувчи организми ўзидаги резерв кучларни сафарбар қилади, организмдаги барча жараён катта куч билан ишлашни бошлайди. Бу босқичда вазият икки ҳил йўналишда ривожланиши мумкин: таълим олувчи ўта фаоллашиб, янги ҳаракат ва ғояларни амалга ошириш учун ўзида куч топади ва организм мобилизацияси намоён бўлади ёки аксинча, организм тормозланиб, пассивлашади, таълим олувчи ўзини йўқотиб, шок ҳолатига тушиши ҳам кузатилади. Стресснинг кечишида учинчи бўғин - эмоционал ва ҳулқ-атвор реакциясидир. Агар таълим олувчи организмининг мослашувчанлиги суст бўлса, унда стресснинг учинчи босқичи – толиқиш юзага келади. Ушбу босқич стресс таъсири узоқ давом этганида кузатилади. Бу босқичда шахс организмидаги заҳиралар тугаб, сўниб бориши ва заифлашуви кузатилади. Бундай жараёнлар таълим олувчининг кучли депрессияга, руҳан тушкунликка тушишига сабаб бўлади, организмда эса касалланишга замин яратилади. Юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, стрессга нисбатан талаба томонидан бериладиган психологик, физиологик ва биокимёвий жавоб реакциялари ўзаро боғлиқдир. Шу билан бирга уларнинг ортида «бошқарув пульти» яширинган бўлиб, бу пультнинг «оператори» таълим олувчининг ҳаётга, унинг талабларига бўлган муносабати ва ду

Доказательный фрагмент

«Бугунги кунда замоннининг интеллектуал қатлами бўлган талабалар руҳияти билан боғлиқ масалаларнинг тадқиқ этилишига катта эҳтиёж сезилмоқда.»

Образец извлечения

Демо-превью

Бугунги кунда замоннининг интеллектуал қатлами бўлган талабалар руҳияти билан боғлиқ масалаларнинг тадқиқ этилишига катта эҳтиёж сезилмоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
стресс, таълим олувчилар, стрессоген воқеа, баҳолаш, причина стресса, стресснинг сабаби, стрессоген воқеа, stressful event, физиологик реакция, physiological reaction, biochemical reaction, последствие стресса, оптимист, cause of stress, оценка, устойчивость к стрессу, хулқ-атвор реакциялари, биохимическая реакция, стресс-зона, stress, стресснинг оқибати, optimist, learners, стрессовое событие, assessment, стрессга барқарорлик, биокимёвий реакция, behavioral reactions, stress-zone, поведенческие реакции, физиологическая реакция, студенты, resistance to stress, таълим олувчилар, consequence of stress
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники