К содержанию
РецензированоRU2017

Бошланғич синф ватаншунослик дарсларида интеграциялаб ўқитиш йўллари

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ВАТАНШУНОСЛИК ДАРСЛАРИДА ИНТЕГРАЦИЯЛАБ · ЎҚИТИШ ЙЎЛЛАРИ · Халмуратова М.У. · Ботирали Сидиқов номли

Цифровизация современного образования: проблема и решение · 2017

Аннотация

ушбу мақолада бошланғич синф ватаншунослик дарсларида бошқа предметларни интеграция қилган ҳолда ўқитишнинг самарали усуллари ҳақида илмий ва амалий маълумотлар келтирилади. Калит сўзлар: интеграция, умумлаштириш, расм-тақдимот, фаоллаштириш, ижодий салоҳият, яхлитлик, анъанавийлик, тест, уйғунлаштириш, диаграмма, схемалар, фанлар. Бугунги кунда шундай хулосага келиш мумкинки, бошланғич синф ўқитувчилари учун энг самарали таълим бошланғич синф ўқувчилари болалар учун интеграциялашган дарслардир. Чунки, болаларнинг қизиқишини оширишда бир дарсга икки-учта мавзу қўшилиши маълумотларнинг аниқ ва тушунарли бўлишига олиб келади. Интеграцияланган ўқитиш ўқувчиларнинг мустақиллигини, билиш фаоллигини, қизиқишини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Дарслар мазмуни, ўқитувчининг педагогик фаолияти ўқувчи шахсига қаратилган бўлиб, улар ўқувчиларнинг қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантиришга, фикрлаш жараёнларини фаоллаштиришга, турли фанларга оид билимларни умумлаштириш орқали рағбатлантиришга ёрдам беради. Интеграцияланган дарс замонавий ўқитувчи учун янгилик эмас. Интеграцияланган дарс - бир тушунча, мавзу ёки ҳодисани ўрганиш билан бир вақтнинг ўзида бир нечта фанларни ўқитишни бирлаштирадиган махсус дарс тури. Интеграцияланган дарслар ўқитувчига маълум мавзуларни ўрганиш вақтини қисқартириш, турли мавзулар бўйича материалларни такрорлашни , ўқитиш жараёнида ўқитувчи томонидан таъкидланган мақсадларга (нутқ, тафаккур, имло, нутқни ривожлантириш, ҳушёрлик, ижодкорлик) кўпроқ эътибор (турли шаклларда) бериш имконини беради. Интеграцияланган дарслар машғулотнинг бир туридан иккинчисига ўтиш орқали ўқувчиларнинг чарчоқ ва стрессини бартараф этади. Болаларда дунёнинг яхлит расмини шакллантириш жуда муҳимдир. Умумий мавзуни ўрганишда атрофимиздаги оламнинг ёки мамлакатимизнинг гўзал табиатини товуш, чизиқлар, ранглар орқали қандай қилиб очиб бериш мумкинлигини сўзлар ёрдамида кўрсатиш зарур. Бунда дарсларда олинган индивидуал билимлар ялпи билимлар тизимини яратишга ва дунёни тўғри идрок этишга ҳисса қўшадиган битта катта “расм-тақдимот”да ифодаланади. Бундан ташқари, фанларнинг интеграцияси дарсни фаоллаштиришга, унинг ахборот имкониятларини кенгайтиришга, фанларга, ўрганилаётган курсга қизиқишни ривожлантиришга, ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини оширишда ёрдам беради. Aммо шуни таъкидлаш керакки, интеграцияни суиистеъмол қилиш кутилмаган натижаларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли, интеграция фақат 12 бир қатор шароитларда мумкин эканлигини билиш керак: интеграцияланган академик фанларга мос келадиган фанларнинг яқинлиги; тадқиқот объектининг мос келиши; дарс структурасида умумий усуллар ва назарий тушунчаларнинг мавжудлиги. Интеграцияланган дарснинг асосий хусусияти шундаки, бундай дарс бир хил асосий мавзуга асосланади. У билан бирлаштирилган бошқа фанлар унинг муносабатлари ва жараёнларини ҳар томонлама ўрганишга, ўрганилаётган предметнинг моҳиятини тўғри тушунишга, унинг реал ҳаёт билан боғлиқлигини ва олинган билимларни амалиётда қўллаш имкониятларини тушунишга ёрдам беради. Интеграцияланган дарс ўқитувчидан қўшимча тайёргарлик, сабр ва юқори профессионалликни талаб қилади. Бундай дарсни ишлаб чиқишда ўқитувчи қуйидагиларни эътиборга олиши керак: 1. Дарснинг мақсадини тузишда (Ушбу мавзуни ўрганиш учун вақтни қисқартириш, ўқувчилар билимидаги бўшлиқни бартараф этиш, устуворликларни қайта тақсимлаш ва бошқалар керак бўлиши мумкин). 2. Объектларни танлаш, яъни дарс мақсадларига жавоб берадиган ахборот манбалари. 3. Тизимни ташкил этувчи омилнинг таърифи, яъни турли маълумотларни бирлаштириш учун асос топиш (Булар ғоя, ҳодиса, тушунча ёки объект). 4. Янги курс тузилмасини яратиш, яъни билимларнинг функционал мақсадининг ўзгариши. 5. Контентни қайта ишлаш. Анъанавийликдан қочиш, тизимнинг айрим элементлари ўртасида янги алоқаларни яратиш. Бошқа фанлар билан мос келадиган мавзуларни қандай танлашни билиш керак. Ўқитувчилар кўпинча интеграцияни дарсда эмас, балки фақат унинг айрим босқичларида қўллашади, яъни дарснинг фақат маълум бир қисми бирлаштирилади. Мисол учун, тўғридан-тўғри юқорида айтиб ўтилган субъектларни интеграция қилиш имкониятларини дарслар мисолида кўриб чиқиш мумкин. 4-синф Ватаншунослик дарсида “Ернинг экологик муаммолари” мавзусида интеграцияни қайси босқичда қўллаш мумкинлигини белгилаб ўтиш мумкин. Aтроф-муҳит муаммоларини ўқитиш ва ўрганиш жараёнида болалар расмларни чизишлари, муаммоларнинг сабабларини тартибда жойлаштиришлари, бир ҳодисадан кейин келгусидаги ҳодисанинг рақамлаш тартибини қайд этишлари, диаграмма билан ишлаш усулларини кўрсатишлари, атроф-муҳитнинг гўзаллигини кўрсатишлари, газламалар, пластилин, ёғоч, мозаикалар, бошқотирмалар, шеърлар ёзиш, эртаклар, антоним, синоним, феъллардан тўғри фойдаланиб матн яратишлари мумкин. Интеграцияланган дарс бир дарсда бир нечта фанларни бирлаштириш мазмуни ва тузилиши тўғри тузилгандагина ўз мақсадига эришади. Масалан, дарснинг мустаҳкамланиш босқичида тасвирий санъат дарсини она тили дарси билан бирлаштириш зарур. Бунинг сабаби шундаки,

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада бошланғич синф ватаншунослик дарсларида бошқа предметларни интеграция қилган ҳолда ўқитишнинг самарали усуллари ҳақида илмий ва амалий маълумотлар келтирилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада бошланғич синф ватаншунослик дарсларида бошқа предметларни интеграция қилган ҳолда ўқитишнинг самарали усуллари ҳақида илмий ва амалий маълумотлар келтирилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
интеграция, умумлаштириш, расм-тақдимот, test, яхлитлик, активизация, творческий потенциал, уйғунлаштириш, activation, диаграмма, картинка-представление, integrity, схемы, фанлар, тест, проверка, фаоллаштириш, conventionality, целостность, schemes, науки, анъанавийлик, гармонизация, generalization, diagram, integration, creative potential, схемалар, обобщение, sciences, harmonization, ижодий салоҳият, picture-presentation, условность
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники