Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Биотиббиёт факултети Тиббий биология йўналиши 372-гурух талабаси.
YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Азимов Азизбек Бафожонович (in-academy.uz/index.php/yo) · Биотиббиёт факултети Тиббий (in-academy.uz/index.php/yo)
Молодые ученые · 3 · 16-17 · 2026
Аннотация
Ушбу маколада фойдали ва доривор хусусиятларга эга булган "Taraxakum bicorne Dahlst" Коқиўт усимлиги устида олиб борилган илмий ва амалий изланишлар натижасида усимликнинг этноботаник маълумотлари, унинг кимёвий таркиби, инсон саломатлигига шифобахш тасири ва халк табобатида кулланилиши хакида кенг микиёсда курсатиб утилган. Калит сўзлар: Taraxacum bicorne, Asteraceae, Момақаймоқ, дамлама, экстракт, Ибн Сино "Тиб қонунлари”, Қ.Ҳожиматовлар... Тадқиқот мақсади. Фойдали хусусиятга эга бўлган ўсимликлардан фойланиш қадимдан маълум. Айниқса, доривор ўсимликлардан фойдаланиш буюк табиб Абу Али ибн Сино номи билан боғлиқ. Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида 1000 турга яқин доривор ўсимликлар тўғрисида маълумотларни келтирган ва уларнинг айримларини озиқ-овқат сифатида фойланишни ҳам тавсия берган [1]. Ибн Сино ҳаёти давомида беморларни даволашда Бухоро вилоятида учрайдиган 450 дан ортиқ доривор ўсимликлардан фойдаланган. Ўзбекистонда доривор ўсимликлар бўйича илмий изланишлар Қ.Ҳожиматов ва О. Қ. Ҳожиматовлар ишларида кўриш мумкин [2,3,5]. Шифобахш ўсимликларни ўрганиш мақсадида олимларнинг илмий изланишлари ушбу ўсимликларнинг ҳалқ табобатида ва замонавий тиббиётда фойдаланилиши билан боғлиқлиги ҳам ёритилган ва ўрганилаётган ҳудуд доривор ўсимликларининг аҳоли томонидан фойдаланилиши келтирилган. Тадқиқот материаллари ва усуллари. Момақаймоқ (қоқиўт) - Taraxakum bicorne Dahlst.- Asteraceae оиласига мансуб, баландлиги 10-30 см бўлган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдиз тизими ўқ илдизли. Асосий илдиз нисбатан йўғон, одатда тик турувчи, кам шохланган; илдиз бўғзи тукли, камроқ силлиқ. Барча барглари тўпбаргда тўпланган, узунлиги 10-25 см, эни 1,5-5 см. Март-июнь ойларида гуллайди; пистачалари гуллаш бошланганидан тахминан бир ой ўтгач пишади. Момақаймоқ илдизларидан тритерпен бирикмалари, P-ситостерин, сигмастерин, инулин (24% гача), холин, никотин кислота, никотинамид, қатронлар, мум, каучук (3% гача) ва таркибида олеанол, пальмитин, линолеин, мелисса ва церотин кислоталарининг глицеридлари бўлган ёғли мой ажратилган. Кулланилиши ва натижалар. Taraxacum bicorne - момақаймоқнинг янги илдизларидан тайёрланган дамлама ошқозон-ичакнинг секретор фаолиятини яхшилаш, сафро ва овқат ҳазм қилиш яхшилаш учун ишлатилади. Бундан ташқари, момақаймоқ илдизларидан тайёрланган дамламалар сурункали ич қотиши натижасида келиб чиққан холецистит, гепатохолецистит, анацид гастритида бошқа ўт хайдовчи воситалар билан аралашмаларда қўлланилади. Момақаймоқнинг қуюқ экстрактидан 193 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo таблеткалар тайёрлашда ишлатилади бундан ташқари ўсимлик илдизи иштаҳани уйғотувчи, ошқозон ва сийдик ҳайдовчи йиғмалари таркибига киритилган [3, 4]. Момақаймоқ илдизидан дамлама тайёрлаш учун - 10 г (1 ош қошиқ) қуруқ илдизлар сирланган идишга солиниб, 200 мл (1 стакан) иссиқ қайнатилган сув қуйилади, қопқоғи ёпилади ва қайнаб турган сувда (сув ҳаммомида) 15 дақиқа давомида тез-тез аралаштириб қиздирилади. Кейин аралашма 45 дақиқа давомида совитилади сўнгра, сузгичдан ўтказилади ва қолган масса сиқиб олинади. Олинган дамлама қайнатилган сув билан суюлтирилиб, дастлабки 200 мл ҳажмига келтирилади. Совуқ жойда 2 кунгача сақланади. Ушбу ҳосил бўлган дамламани аччиқ ва ўт ҳайдовчи восита сифатида овқатдан 15 дақиқа олдин илиқ ҳолда 1/3 стакандан кунига 3-4 марта ичилади. Момақаймоқдан дориворлик хусусиятга эга махсулот тайёрлаш учун ўсимликнинг илдизи ва ер устки қисмидан эрта баҳорда йиғилади. Йиғиб олинган ўсимлик илдизи савуқ сув билан ювилади, очиқ ҳавода сўлитилади, сўнгра бир қават қилиб қуритилади. Ўсимликнинг баргларини ҳаво алмашиниб турадиган пана жойда қуритилади. Хулоса. Сўнгги йилларда касаллик турларининг ортиб бориши дори воситаларига бўлган талабни янада кучайтирди. Бунинг оқибатида дунё фармасевтикасида турли дори воситаларини етиштириб беришда муаммолар пайдо бўлмоқда. Аммо шуни ҳам айтиш мумкинки ҳозирги кунда доривор ўсимликлардан фойдаланиш ҳам йил сайин ортиб бориши натижасида, аҳолининг сунъий дори воситаларидан фойланишни камайтиришга олиб келмоқда. Айниқса, бу борада халқ табобатида қўлланилаётган доривор ўсимликлар муҳим ўрин тутмоқда. Бухоро вилоятида ёввойи ҳолда тарқалган доривор ўсимлик турларини таҳлил қилиш натижасида вилоятдаги мавжуд турларнинг айримлари маҳаллий аҳоли томонидан қадимдан турли мақсадларда қўлланилиб, доривор ўсимликлардан тўғри фойдаланиш тўғрисидаги этноботаник маълумотларни йиғиш бугуннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Доказательный фрагмент
«Ушбу маколада фойдали ва доривор хусусиятларга эга булган "Taraxakum bicorne Dahlst" Коқиўт усимлиги устида олиб борилган илмий ва амалий изланишлар натижасида усимликнинг этноботаник маълумотлари, унинг кимёвий тарки…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу маколада фойдали ва доривор хусусиятларга эга булган "Taraxakum bicorne Dahlst" Коқиўт усимлиги устида олиб борилган илмий ва амалий изланишлар натижасида усимликнинг этноботаник маълумотлари, унинг кимёвий тарки… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Taraxacum bicorne, Asteraceae, Момақаймоқ, дамлама, экстракт, Ибн, Ибн Сино
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024