К содержанию
РецензированоRU2023

ПРЕПОДАВАНИЕ ИЗОБРАЗИТЕЛЬНОГО ИСКУССТВА И ХУДОЖЕСТВЕННОЙ ЛИТЕРАТУРЫ НА ОСНОВЕ ИНТЕГРАТИВНОГО ПОДХОДА

Абатов Жалғасбай Орынбаевич

Современная наука и исследования · 2 · 2023

Аннотация

The article reflects on how to explain examples of fine art to students, teach them to understand any work of art. Since each phenomenon is associated with time, samples of fine art also represent a certain period, historical or social event, in this sense, when understanding historical paintings, miniatures, unique canvases, it is also necessary to know the history with which a particular work of art is associated, or the historical range as a whole.. The article analyzes the problem of the application of integrative approaches to the understanding of samples of fine art. Keywords: Fine art, literature, history, integration, lesson, involvement, artwork, historical space, time and image involvement. 1 26 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Кириш. Санъат асарларини ўрганиш ва ўргатиш тасвирий санъатнинг бош вазифаларидан ҳисобланади. Адабиёт фани адабий-бадиий асарларни ўқиб тушунишни ўргатганидек, тасвирий санъат ўқув предмети ҳам санъат асарини кўриш ва уни тушуниш, таҳлил қилишни талабага, мактаб ўқувчисига ўргатади. Уларда ҳар иккаласида ҳам мавзу, сюжет, ғоя, бадиий услуб, образлар, персонажлардан иборат бўлиб, асардаги воқеанинг даври, воқеаси ўз ифодасини топган бўлади. Адабиёт ўқитишида ҳам кўргазмалилик принципидан фойдаланилганда, асосан, тасвирий санъат намуналарига мурожаат қилинади.Зеро, “юз маротаба эшитгандан бир маротаба курган афзалдир”– деган мақол хам бежиз эмас. Шу боисдан К.Д.Ушинский, – “расмни кўрганда соқов ҳам тилга киради”, – деган эди.1 Тасвирий санъатни ўқитишда кўргазмалилик аҳамияти шунчалик юксакки, бу ўкув фанни ўқитишда бирор дарс кўргазмасиз ўтмайди. Бу фанда кўргазмасиз ўтилган дарс – дарс ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тасвирий ва амалий санъат соҳаларида миллий меросимизни тиклаш, Камолиддин Беҳзоднинг бой ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, соҳа ривожига катта ҳисса қўшган атоқли рассом ва халқ усталари хотирасини абадийлаштириш, ижодий йўналишда олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда мамлакатимизда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаси самарадорлигини янада ошириш”2га доир муҳим қарорни имзолаши тасвирий санъат соҳасининг долзарблигини, унинг инсон руҳияти, маънавияти, тафаккури учун зарур эканини англатади. Тасвирий санъатнинг муҳим хусусиятларидан бири – инсон учун фақат борлиқни, табиат ва жамиятдаги воқеа-ҳодисалар ва нарсаларни билдирибгина қолмай, одамларга янги билим, тасаввур ва тушунчалар бериб, маънавий бойитувчи, ижодий юксалишга бошловчи қудратли фактор бўлиб, хизмат қилади.Ёки бир сўз билаи айтганда, «Санъат, - В.Г.Белинский таърифича, – образли тафаккурдир»..3 Б. Орипов тасвирий санъат намуналарини тушуниш бўйича кузатувлар олиб борганда қуйидаги ҳолат кузатилган.Ана шу образлар тасвирий санъатда ўзининг яққоллиги, ишонарлилиги, объективлиги, реаллиги билан одамларнинг ақлий фаолиятига тез ва аниқ таъсир кўрсатувчи восита бўлиб хизмат қилади. Аммо тасвирий санъат асарларини ҳамма ҳам тўғри тушунавермайди. Унинг бадиий жиҳатларини тўғри баҳолай олмайди. Бундай кишилар кўргазма залларига, музейларга кириб қолишса тезгина зерикиб қоладилар, Чунки бундай томошабин асарни мароқ билан тушуниб, кўролмайди, ҳис- ҳаяжон ва кучли эҳтирос билан таҳлил этолмайди4. Барча ўқув фанлари тасвирий санъат асарларидан фойдаланади. Аммо биронта фан ўқитувчиси санъат асарини яратилиши, ундаги мавзу, сюжет, ғоя, бадиийлик ҳақида тўлиқ маълумот бера олмайдилар. Шу боисдан бу расмларни нечта дарсда ўтилишидан қатъий назар, бу асарларни тасвирий санъат ўқитувчисини ўзи қайтадан таҳлил қилиб боради. Олий таълим муассасалардаги тасвирий санъат дарсларида санъат жанрларини таҳлили 1К.Д.Ушинский. Танланганпед.асарлар. Т. 1959 . 56-б. 2Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон Қарори 3Н.Г.Белинский. Танланганасарлар. 3-том. М. 1948 й. 67-бет 4Орипов Б. Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси. – Тошкент. 2004. 176 б. 1 27 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ даврида ўқитувчи асосий эътиборни асарни ғоясига, рассомни бадиий услубига беради. Аммо санъат асарларини таҳлил қилишда, албатта, маълум система ва тартиб бўлиши керак. Рангларнинг рамзий маънолари ҳақида ҳам муайян тушунчаларга эга бўлиш лозим. Шунга кўра санъат асарларини таҳлил этишда: 1. Асарни муаллифи ҳакида маълумот берилади. 2. Асарни мавзуси бўйича суҳбат, асар мавзуга, унинг сюжети ва ғоясига жавоб бера оладими? 3. Асарни ғояси–асарда рассом ўзи тасвирлаган сюжет асосида қандай масалани, муаммони кўтариб чиққанлиги; 4. Асарни сюжети–бу асарда тасаввур этилган объект, воқеа ундаги нарсалар, манзара, одамлар ва ҳайвонот дунёси ёки бошқалар хақида тўғри, илмий маълумот берилади; 5.Асар яратилишидаги бадиийлик, бадиий

Доказательный фрагмент

«The article reflects on how to explain examples of fine art to students, teach them to understand any work of art.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article reflects on how to explain examples of fine art to students, teach them to understand any work of art. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Fine art, literature, history, integration, lesson, involvement, artwork, тасвирий санъат, Изобразительное искусство
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники