Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Чорвачилик соҳасини ривожлантириш ва ерлардан самарали фойдаланишнинг хуқуқий асослари
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ХУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ · Ахмадалиев Вахобжон Абдурахмонович – тадқиқотчи
Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2026
Аннотация
Мақолада охирги йилларда Ўзбекистонда чорвачиликка доир қабул қилинган норматив – ҳуқуқий асослар таҳлил қилиниб, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томарқа ер эгаларида ердан фойдаланиш ҳолати ва чорва маҳсулотлари етиштиришнинг кўрсаткичлари ўрганилган, ерлардан самарали ташкил этиш асосида чорвачилик тармоғини ривожлантириш бўйича илмий ва амалий таклифлар беришга ҳаракат қилинган. Калит сўзлар. Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, қоракўлчилик, паррандачилик, ер ресурслари, ер турлари, экин майдонлари, озуқа бирлиги, норматив-ҳуқуқий хужжатлар, деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги, томорқа, ем-хашак, кооперация. Кириш. Ҳар қандай фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш учун маълум даражадаги асослар мавжуд бўлиши шарт. Бундай асосларга ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, норматив – ҳуқуқий ва бошқалар мисол бўлади. Қишлоқ хўжалигини, уни ташкил этувчи икки тармоқдан бири бўлган чорвачиликнинг ривожланишини норматив – ҳуқуқий асосларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Масалан, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари учун ҳар бир бош шартли молга қанча ер ажратилиши, қанча шартли мол бўлганида хўжалик ташкил этиш мумкунлиги, қанақа солиқ ёки кредит имтиёзлари берилишининг норматив – ҳуқуқий асослари аниқ бўлмаганида хўжаликни ташкил этиш ва ривожлантириш мавҳум бўлиб қолган бўлар эди. Жамият ва иқтисодиётнинг ҳуқуқий негизи ва ривожланишида норматив – ҳуқуқий ҳужжатларга кирувчи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар ҳисобланса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқлари ҳамда қарорлари, махаллий давлат ҳокимяти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатлари сирасига киради. Чорвачилик тармоқларига таалуқли асосий норматив – ҳуқуқий асос(ҳужжат)ларга Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Фермер хўжалиги тўғрисида, Деҳқон хўжалиги тўғрисида, Ветеринария тўғрисида ва Наслчилик тўғрисидаги қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини келтиришимиз мумкин. Мустақиллик йилларида чорвачиликни янада ривожланишига энг кўп таъсир этган норматив – ҳуқуқий асосларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2006 й.даги 380-сон ва 21.04.2008 й.даги 842-сон қарорлари муҳим аҳамият касб этган. Шунингдек, чорвачилик соҳалари бўйича 2017 йилдан то 2022 йилгача Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг 1 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 та фармони, 14 та қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 10 та қарорлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг айримларига тўхталишни лозим топдик. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 2841-сон қарорида мамлакатимизнинг 8 та ҳудудида фаолият юритиб келаётган қоракўлчилик ва чорвадорлик ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига, қоракўлчилик наслчилик хўжаларини эса масъулияти чекланган жамият (МЧЖ)лар этиб қайта ташкил этиш, зооветеринария хизматлари пунктлари, ёқилғи-мойлаш материаллари сотиладиган тегишли нефт базаларининг филиаллари, ем-хашак билан таъминлаш омборлари тармоғи ҳамда бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг бошқа объектларини барпо этилиши, бўшаб қолган ходимларни ишга жойлаштириш масалалари кўзда тутилган. Шунингдек, мазкур қарорда қарорда қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, чорвачиликда хусусий мулкнинг устувор аҳамияти ва ўрнини таъминлаш, яйловлардан самарали фойдаланиш, чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва рақобатдошлигини оширишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январда қабул қилган Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5303-сонли фармонида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда чорвачиликни янада ривожлантиришга аҳамият бериш ҳақида гап юритилиб, жумладан мамлакат ҳудудига киритиладиган айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёларининг божхона тўловларидан озод қилинадиганлари рўйхатига тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол гўшти, барра ёки совутилган ҳамда барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки гўшти кабиларни киритилиши муаммони ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган. Бугунги кунда мамлакатимизда чорвачилик тармоқларидан балиқчилик, асаларичилик ва эчкичилик билан бир қаторда паррандачилик ҳам жадал ривожланмоқда. Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 13 ноябрда қабул қилинган “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сон қарори муҳим норматив – ҳуқуқий асослар ҳисобланади. Қарорда паррандачиликни ривожлантиришга бир қанча омиллар тўсқинлик қилаётганлиги таъкидланиб, қуйидагилар соҳани яхшилаш бўйича устувор вазифалар этиб белгиланиши кўрсатилган: рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш о
Доказательный фрагмент
«Мақолада охирги йилларда Ўзбекистонда чорвачиликка доир қабул қилинган норматив – ҳуқуқий асослар таҳлил қилиниб, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томарқа ер эгаларида ердан фойдаланиш ҳолати ва чорва маҳсулотлари ети…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада охирги йилларда Ўзбекистонда чорвачиликка доир қабул қилинган норматив – ҳуқуқий асослар таҳлил қилиниб, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томарқа ер эгаларида ердан фойдаланиш ҳолати ва чорва маҳсулотлари ети… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, қоракўлчилик, паррандачилик, farming, кормовая единица, poultry, кооперация, земельные ресурсы, деҳқон хўжалиги, Сельское хозяйство, normative and legal documents, норматив-ҳуқуқий хужжатлар, land resources, ферма, types of land, ер ресурслари, животноводство, ер турлари, приусадебное хозяйство, корма, экин майдонлари, фермер хўжалиги, arable land, farm, Agriculture, нормативно-правовые документы, томорқа, пашни, птицеводство, Қишлоқ хўжалиги, homestead, cooperation, livestock, фермерское хозяйство, виды земель, feed unit, animal husbandry, ем-хашак, fodder, озуқа бирлиги
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026