Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ОБУЧЕНИЕ ТЕХНИКЕ И ТАКТИКЕ МЕЖДУНАРОДНОЙ БОРЬБЫ.
Казоқов Р.Т. · Расулов Қ.Қ.
Современная наука и исследования · 2 · 2023
Аннотация
This article provides information on teaching international wrestling techniques and tactics. Key words: wrestling technique, wrestling tactics, tactics, skilled athletes, masters of sports. ОБУЧЕНИЕ ТЕХНИКЕ И ТАКТИКЕ МЕЖДУНАРОДНОЙ БОРЬБЫ. Аннотация. В этой статье представлена информация об обучении приемам и тактике международной борьбы. Ключевые слова: техника борьбы, тактика борьбы, тактика, квалифицированные спортсмены, мастера спорта. Халқаро курашга ўргатиш услубиётини биз курашчи заҳралари, малакали спортчилар ва спорт усталари тайёрловчи машғулотларнинг воситалари, услуб ва турли шакллари бирлигидир. Бунда тарбиялаш услубиёти шуғулланувчиларнинг мураббий раҳбарлигида мустақил фаолияти учун бериладиган топшириқлар тизими асосида тузилади. 1. Шуғулланувчилар олдига хусусий вазифа қўйиш. 2. Курашчиларни уюштириш ва ҳаракатлар тўғрисида ахборот бериш 3. Ҳаракатлар ва уларни бажаришга доир топшириқлар. 4. Мураббийнинг нималарга эътибор бериши, камчиликларни ва хатоларни йўқотишга оид берган услубий кўрсатмалари, техник тактик ҳаракатларни шахсан баҳолаш. Курашчининг асосий ҳаракатлари: Яқин масофа курашчилар бир бирларига бевосита тегиб турадилар. Ўрта масофа курашчилар бир бирларини узатилган қўл масофасида ушлашиб оладилар. Узоқ масофа курашчилар ушлаша олмайдилар, бир бирларидан чамаси 1,5 метр масофа оралигида турадилар. Масофадан ташқари курашчилар бир бирларидан 2 метрдан кўпроқ масофа нарида турган ҳолат. Жуфтлама қадам билан олдинга, орқага ва томонларга силжиш усулларини намойиш қилиш икки шеренгада ўтказилади. Улар қуйидагиларга бўлинади: тайёрловчи ҳаракатлар, асосий ҳолат ва ҳаракатлар, асосий усул ва ҳаракатлар. а) Курашдаги туриш ҳолатлари ва уларнинг хилма хиллиги Курашнинг якка холдаги туриши: Чап, ўнг, фронтал, юқори, ўртача, паст: жуфт- жуфт бўлиб туриши: турли номда, юқори, ўртача, паст: б) Силжиб юришлар. Турган ҳолда якка ўзи силжиб юриш: олдинга, орқага, сўнгга, чапга қадам ташлаб, сакраб-сакраб. Турли масофада бир бирини турлича ушлаб жуфт-жуфт бўлиб силжиш: олдинга, орқага, ён томонга қадам ташлаб сакраб. в) Ушлашлар. Қарши усуллар. 1 80 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ а) қарши улоқтиришлар: улоқтиришга тайёргарлик ёки улоқтиришга уринишга қарши улоқтириш; б) жавоб улоқтиришлари: ҳимоядан кейин: Кураш тўгаракларининг вазифалари: шуғулланувчиларнинг соғлигини мустахкамлаш ва хар томонлама жисмоний ривожлантириш хамда уларни хаётга, мехнат қилишга ва Ватан химоясига тайёрлашга ёрдам бериш; гигиеник малакаларни, спортга мухаббат ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш истагини хосил қилиш: шуғулланувчиларда миллий курашда юқори спорт натижаларига интилиш хиссини тарбиялаш ва спортга курашнинг олимпиада турларига тайёрлашдан иборат. Курашчиларнинг спорт тренировкасини жисмоний тарбия шаклларидан бири деб қараш керак. Уларнинг кўп йиллик спорт тренировкасида қуйидаги вазифалар ҳал этилади: соғлиқни мустаҳкамлаш; меҳнатга ва Ватан ҳимоясига тарбиялаш, юқори спорт натижаларига эришишга тарбиялаш. Кураш тренировкаларини ташкил этиш.Кураш машғулотларини хафтасига уч марта ўтказиш мумкин. Лекин машғулот кунларига ўзгартиришлар хам киритиш мумкин. Бироқ хар қандай вариантларда хам машғулотлар орасидаги интервал 1-2 кун бўлиши лозим. Ҳар бир машғулот 1-2 соат давом этади. Машғулотларнинг давомийлиги болаларнинг ёши ва жисмоний холатига қараб белгиланади. Курашга ўргатиш машқларида куч ва динамик юкламалар аста секин ошиб боришини эсда тутиш керак. Ўсмирнинг организми жуда тез ривожланади. Болаларни 12-14 ёшдан бошлаб курашга ўргатиш мумкин. Бу ёш ўтиш ёши бўлиб, ўсиш суръатининг тезлиги ва бир текисда бўлмаслиги билан характерланади. Марказий нерв тизимида катта ўзгаришлар рўй беради. Унинг анатомик структураси ўсмирларда деярли бутунлай шаклланган бўлади, аммо унинг функционал фаолияти интенсив ривожланади ва такомиллашади. Марказий нерв тизими жуда хам кўзғалувчанлиги ва тормозланиш реакцияларининг сустлиги билан ажралиб туради. Ўсмирлар суяк мускул тизими ривожланади, бироқ мускул тўқималарининг ўсиши найчасимон суякларнинг ўсишидан орқада қолади. Суякларнинг тез ўсиши хали тугалланмаган суяк бўлиб, қотиш жараёни билан биргаликда боради. Ўсмирлик ёшида баъзан юрак уриш ритмининг бузилиши, юракнинг нотекис уриши кузатилади, чунки юракнинг нерв аппарати хали етарлича такомиллашмаган бўлиб, у ўз вазифаларини уддалай олмайди. Ўсмирни кураш кураш билан шуғуллантиришга жалб қилишдан олдин врачга мурожаат қилиш, врач эса уни саломатлигини ва кураш билан шуғулланиши мумкинлиги хакида батафсил хулоса ёзиб бериш керак. Ўсмирларни курашга жалб қилишда энг қўлай ёш хақидаги масалани бир томонлама хал этиш мумкин эмас. Бунинг учун ҳар бир спортчининг саломатлигини, жисмоний ривожланганлик ва жисмоний тайёргарлик даражасини ҳисобга олиш зарур. Бироқ хозирги болалар учун характерли бўлган интенсив тезлатиш жараёни болаларни 12 ва хатто 11 ёшдан курашга жалб қилиш имкони беради. Ана шу саба
Доказательный фрагмент
«This article provides information on teaching international wrestling techniques and tactics.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article provides information on teaching international wrestling techniques and tactics. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- wrestling technique, wrestling tactics, tactics, skilled athletes, masters of, wrestling technique, wrestling tactics, tactics, skilled athletes, masters of sports., кураш техника, кураш тактикаси, тактикаси, малакали спортчилар, спорт усталари., техника борьбы, тактика борьбы, тактика, квалифицированные спортсмены, мастера спорта.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026