Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Ер мониторингини юритишда ахборотларнинг тутган ўрни
ЕР МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШДА АХБОРОТЛАРНИНГ ТУТГАН
Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2000
Аннотация
Ушбу илмий мақолада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторингини ўтказишда унга зарур бўладиган ахборотлар, унинг турлари, зарурияти ва ўрни тўғрисида сўз боради. Шу билан бирга Республикамизда ер мониторингини юритишнинг аҳамияти ва бу борада олиб борилаётган ишлар, чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: Ер мониторинг, ахборот ресурслар, сунъий интелект, ер кадастри, учувчисиз учиш мосламалар, ерларнинг давлат мониторинги. Бизга маълумки, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш инсоният ривожланишининг барча босқичларида жамият фаровонлиги, унинг ажралмас фойдаланиш имкониятига боғлиқ бўлиб келган. Ер табиий ресурс бўлиб ҳисобланади. Ер қишлоқ хўжалигида асосий восита ҳисобланади ва барча табиий муҳитнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Ернинг ҳудудий, сифат ва миқдорга эга бўлган хусусиятларнинг ўзгарувчанлиги унинг асосий хоссаларидандир. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни ҳар томонлама муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш тадбирлари амалга оширилиши зарур. Ер мониторинги ишларини юритишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асос бўлиб хизмат қилади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида ер мониторинги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” 2000 йил 23 декабрда 496-сонли қарори қабул қилинган. “Мониторинг” сўзи лотин тилидан олинган бўлиб огоҳлантирувчи, кузатувчи, назоратчи каби маъноларни англатади. Мониторинг мақсади табиатни муҳофаза қилиш фаолияти ва экологик хавф-хатарсизликни бошқаришни ахборот билан таъминлашдир. Шу ўринда ахборот атамасига таъриф берадиган бўлсак, ахборот бу - иш, воқеа-ҳодисалар ҳақида тушунча берувчи хабар маълумот берувчи бўлиб ҳисобланади[1]. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердарда ер мониторингини юритишда ахборот манбаларидан фойдаланиш зарурияти мавжуд. Ер мониторинги ишларини олиб боришда ахборот олиш йўналишлари мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради: 263 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Ахборот олиш йўналишлари Ер кодекси ерни масофадан зондлаш Вазирлар Ҳуқуқий Техник Маҳкамасининг ерда суратга олиш қарорлари ва кузатиш Президент фармон дронлар ёрдамида ва қарорлари суратга олиш 1-расм. Ер мониторинги ахборотларини олиш йўналишлари Ер мониторингини юритишда ҳамда, натижада улардан олинган маълумотлар бўйича ахборотларни шакллантиришда ерлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларга мослиги, ер эгалиги ёки ердан фойдаланувчи, туман ва вилоят ер кадастри ҳужжатларига зарур ўзгаришлар киритиш ва уларни мунтазам назорат қилиш (ерларни мавжуд шароити, экологик ҳолати, башоратлаш, табиатни муҳофаза қилиш, тупроқ эррозияси, тупроқларни мелиоратив ҳолати, уларни ифлосланганлик даражаси, балл бонитети ва бошқа турдаги маълумотлар базаси яратиш ва хариталарни тузиш) киради. Ҳозирги кунда энг долзарб муаммо бўлган ердан самарали фойдаланишни бошқаришда уларнинг фойдаланиш мақсади бўйича назорат натижалари маълумотлари тегишли давлат органларига ахборот тизимини яратиш ва зарур маълумотларни ўз вақтида етказиб бериш, назорат натижаларига кўра маҳаллий ҳукумат органларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, давлат кадастрлари агентлиги ер ресурслари ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф, мулоҳазалар ва тавсия ҳамда тадбирлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиши зарур бўлади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва уларни қайта баҳолаш, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ хариталарининг корректировкасини ўтказиш, суғориладиган ерларда тупроқ агрокимёвий тадқиқот ишларини бажариш ва агрокимёвий картограммалар тузиш, тупроқ (ер) мониторингини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан назарда тутиладиган маблағлар 2021 йил 1 январдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилиши белгиланган[2]. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторинги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тоифадаги ерларда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида ишлаб чиқиладиган ва 264 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” тасдиқланадиган ягона услуб бўйича олиб борилади, бу услуб ерларнинг ҳолатини, тезкор ва мунтазам кузатиш ишларини амалга оширувчи, тадқиқотлар, текширишлар ўтказувчи ёки хариталовчи барча корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторингини юритишда техник - ахборот йўналишининг асосий мақсади автоматлашган ягона мониторинг маълумотлари базасини яратиш, дастурлар пакетини ишлаб чиқиш, республика ер ресурслари тўғрисида маълумотларни қабул қилиш, таҳлил қилиш ва сақлаш тизимини барпо этиш ҳисобланади. Ер мониторинги ер эгалигида ва ердан фойдаланувчи ҳудудида, уларнинг таркибига кирувчи дала ва ер участкаларида ер тоифалари ҳамда турларининг ўзгариши, уларни ҳолатини баҳолаш бўйича узлуксиз кузатувлар ва назорат ишларини ўз ичига олади. Ер мон
Доказательный фрагмент
«Ушбу илмий мақолада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторингини ўтказишда унга зарур бўладиган ахборотлар, унинг турлари, зарурияти ва ўрни тўғрисида сўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу илмий мақолада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер мониторингини ўтказишда унга зарур бўладиган ахборотлар, унинг турлари, зарурияти ва ўрни тўғрисида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ер мониторинг, ахборот ресурслар, сунъий интелект, информационные ресурсы, дроны, земельный кадастр, land cadastre, ерларнинг давлат мониторинги, государственный мониторинг земель, state monitoring of land, искусственный интеллект, Земельный мониторинг, information resources, artificial intelligence, ер кадастри, drones, Land monitoring, учувчисиз учиш мосламалар
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026