Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ПРОФЕССИОНАЛ РАҚС САНЪАТИДА ИЖРОЧИЛАРНИНГ ИЛМИЙ – ИЖОДИЙ ТАДҚИҚОТ АСОСЛАРИ Дурдона Абдухакимова Ўзбекистон давлат хореография академияси “Хореография
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ИЖОДИЙ ТАДҚИҚОТ АСОСЛАРИ (in-academy.uz/index.php/si) · Дурдона Абдухакимова (in-academy.uz/index.php/si)
Наука и инновация · 2026
Аннотация
Мақолада аник фанлар ва хореография санъатининг амалий ҳамда назарий жиҳатдан ўзаро боғлиқлиги инсоний идрокни ўрганувчи илм асослари орқали рақснинг гўзал ҳаракатларига қай йўсинда уйғунлашганлиги тадқиқ қилинади. Калит сўзлар: балет, экзерсис, барқарор мувозанат, апломб, гравитацион куч, grand jetе, импульсни ушлаб туриш, сақлаш қонуни, фуэте. Балет - санъатнинг энг жозибадор, мафтункор турларидан бири ҳисобланади. Саҳнадаги артистларнинг енгил, шиддатли ҳаракатлари томошабинда худди табиат қонунлари билан рақобатлашаётгандек тасаввур уйғотади, уни ўзига ром қилади. Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида ёзилишича: БАЛЕТ – (лот.рақсга тушаман) – асар мазмуни, мусиқий хореографик образлар воситаси билан ифодаланадиган саҳна санъат тури. Ўзида санъатнинг драматургия, мусиқа, хореография, тасвирий санъат кабт турларини уйғунлаштиради, бу санъат турларининг ҳаммаси алоҳида – алоҳида мавжуд бўлмай, балетнинг синтез маркази бўлган хореографияга бўйсунади. [1; 596] Хореографиянинг ўзига хос сирларига ишонишни истамасак ҳам, балетмейстерларнинг ғаройиб ғояларини ошкор қилаетган рақс тили ҳаракатларини англашимизга нима ёрдам бераётганлиги тўғрисида савол туғилади. Томошабин, бажарилаётган гўзал ҳаракатларни ҳавас билан кузатаетган бир пайтда, бу бенуқсон ҳаракатларга эришиш учун қанча меҳнат сарфланганлигини тасаввур хам кила олмайди.Бу қандай содир бўлади? Профессионал раққоса, шубҳасиз яхши жисмоний тузилиш ҳамда истеъдодга, мукаммал тўғри қадам кўйиш маҳоратига, яхши эгилувчанлик, кенг қадамга эга бўлиши керак. Раққоса мусиқа оҳанглари остида танасининг ҳаракатларини вақт ҳамда макон билан уйғунлаштириш қобилиятига эгадир. Ҳаттоки бўлажак балериналарнинг бенуқсон оёқлари кучли мактаб ҳамда малакали мураббий ва устозларнинг машаққатли меҳнатисиз аҳамиятсиздир. Табийки, машаққатли меҳнат ҳамда истеъдодсиз орзу қилинган маҳоратга эришиб бўлмайди. Классик рақс остида узоқ машаққатли меҳнат мужассам бўлиб, “оддийдан бошлаб мураккаб” машқларни бажариш орқали професионал маҳоратга эришилади. Ўрганилган оддий ҳаракатлардан классик рақснинг энг мураккаб ҳаракат шаклларининг яратилиши экзерсис деб номланади. Экзерсис саҳна маҳоратининг аниқ техникасини ўзлаштиришга, раққос маҳоратининг доимий равишда мукамаллаштириш ва мустаҳкамлашга ёрдам беради. 108 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Фақатгина кўп йиллик машаққатли, ҳар кунлик машғулотлар балет артистларининг чидамли, тана вазнини 2 квадрат сантиметрни ташкил этадиган пуантанинг товонида ушлаб туришга қодир темир таёқча каби мустаҳкам мушакларнинг шаклланишини таъминлайди .Мувозанатни ушлаб туриш ва сақлаш кобилияти балет артистлари учун жуда муҳимдир.Чунки ушбу қобилият ижрочи ҳаракатларининг асосини ташкил этади.Физика қонунлари тўғрисида аниқ тасаввур ва билим ҳар бир ижрочининг рақсга оид қобилиятларини очиб беришга ёрдам беради. Физиканинг мувозанат қонунида тананинг танланган саноқ системасига нисбатан хотиржам ҳолати тан олинади. Хореографияда, муҳим аҳамиятга эга барқарор, беқарор ҳамда бефарқ мувозанат турлари мавжуддир. а) Барқарор мувозанат — мувозанатдан чиқиб кетган, ўз ҳолида қолдирилган тананинг дастлабки ҳолатига қайтиши тушунилади; б) Беқарор мувозанат — мувозанатдан чиқиб кетган, ўз ҳолида қолдирилган тананинг мувозанат ҳолатидан янада четланиши тушунилади; в) Бефарқ мувозанат — мувозанатдан чиқиб кетган, ўз ҳолида қолдирилган тананинг ўзгаришсиз ҳолати тушунилади; Оёкда мустаҳкам туриш, кўп ҳолатларда эса бир оёқда барқарор қонунларни (а) билиш ва уларга риоя қилиш орқали эришилади. Келинг ушбу ҳолат мисолида кўриб чиқамиз, N-таянч куч вектори, mq-тортишиш вектори бўлиб, F – эса икки кучнинг умумий вектори бўлади. Ушбу ҳолатда оғирлик марказининг вертикал проекцияси тиргак(суянч) майдони марказида бўлиши керак.Ижрочининг оғирлик маркази силжиганда, ижрочи ўз ҳолатини ўзгартириб янги ҳолатга келишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, ушбу ҳолатда ўзаро боғланиш қонуни мавжуд: оғирлик маркази қанчалик баланд бўлса, барқарор мувозанатга эришиш шунчалик мураккаб бўлади. Машҳур франциялик балетмейстар Жан-Этьен Дэспро 1806 йили апломбни (мувозанатни) классик балетдаги барча позициялар ва ҳаракатлар учун асосий аҳамиятга эга бўлган динамик мувозанатнинг ўзига хос тури сифатида белгилади. Апломбни тана корпуси, оёқ, қўл, бошнинг тўғри ҳолатга келтиришидан ҳамда ҳаракатларнинг иш тиргаки олдида намойиш этишдан бошланади. Апломбнинг ўзаги – умуртқа поғонаси бўлиб, у мушакларнинг ҳиссиётларини сезувчанлигини бошқаради. Ўткир кўз нури, ривожланган вестибуляр аппарат, яхши 109 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si жисмоний тайёргарлик ва соғлом асаб тизими ҳам жуда муҳимдир. Апломбни моҳирона бошқаришни ўрганиш учун, одатда, ижрочидан кўп йиллик интенсив тайёргарлик талаб қилинади. Экзерсисда турли машқлар ва ҳаракатларни такрор ва такрор бажариш орқали барқарор мувозанатни сақлашнинг оддий техникаси ишлаб чиқилади. Оёқ мушаклари қанчалик кучли бўлса, ижрочининг оғирлик маркази шунчалик
Доказательный фрагмент
«Мақолада аник фанлар ва хореография санъатининг амалий ҳамда назарий жиҳатдан ўзаро боғлиқлиги инсоний идрокни ўрганувчи илм асослари орқали рақснинг гўзал ҳаракатларига қай йўсинда уйғунлашганлиги тадқиқ қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада аник фанлар ва хореография санъатининг амалий ҳамда назарий жиҳатдан ўзаро боғлиқлиги инсоний идрокни ўрганувчи илм асослари орқали рақснинг гўзал ҳаракатларига қай йўсинда уйғунлашганлиги тадқиқ қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- балет, экзерсис, барқарор мувозанат, апломб, гравитацион куч, grand jetе, фуэте., сақлаш қонуни, импульсни ушлаб туриш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026