К содержанию
РецензированоRU2020

НАТИЖАГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ЖОРИЙ ЭТИШ (in-academy.uz/index.php/si) · Камалов Шохрух Олимджонович (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2020

Аннотация

Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш бўйича тўғрисида илмий хулосалар ва амалий таклифлар келтирилган. Таянч сўз ва иборалар: Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, дастурий бюджетлаштириш, ўрта- муддатга асосланган бюджетлаштириш, ўрта муддатга асосланган самарадорлик сиёсати. Кириш. Бюджетни режалаштиришнинг амалдаги тизимида стратегик ёндашувнинг мавжуд эмаслиги бюджет маблағларини солиқ-бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг молиявий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш имкониятини чеклаб келмоқда. Сўнги йилларда Давлат молиясини бошқариш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деп юритилади) маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, Давлат бюджетини ўрта муддатли давр учун режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Халқаро валюта жамғармасининг техник кўмаги асосида давлат молиясини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича 2020 – 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 506-сонли қарори билан тасдиқланди. Мазкур стратегиянинг пировард мақсадларидан бири солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги “натижага йўналтирилган бюджет” тизимини жорий этиш белгиланган. Давлат сиёсатининг ўрта ва узоқ муддатли мақсадларини қўллаб-қувватлаш ва унга эришиш талабларига жавоб берадиган самарали давлат молиясини бошқариш тизимини яратиш мақсадида “молия йили давомида молиявий ресурсларнинг етарлилигини баҳолаш” тамойилидан “қабул қилинаётган сиёсий қарорларнинг ўрта ва узоқ муддатли оқибатларини ва ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигини баҳолаш” тамойилига ўтишни назарда тутувчи стратегик ёндашувни солиқ-бюджет сиёсати доирасида кенг жорий этиш зарур бўлмоқда. 96 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si Шу муносабат билан, “натижага йўналтирилган бюджетлаштириш” тизими ёки “дастурий бюджетлаштириш” тизимини Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқариш тизимига жорий этиш бугунги кун пировард мақсадларидан бири ҳисобланади ва бу йўналишда оҳирги йилларда амалий ҳамда ижобий натижаларга эришилиб келинмоқда. Ўрта-муддатга асосланган бюджетлаштириш тизими тўғрисида Кўп ривожланган ва ривожланаётган давлатлар давлат молиясини бошқариш тизимига ўрта муддатли бюджетлаштириш тизимини жорий қилган ёки ўтиш босқичида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ушбу тизимга ҳам ўтиш босқичида. Ўрта муддатли бюджетлаштириш тизими жуда муҳим фискал механизм бўлиб, давлатнинг ўрта муддатга мўлжалланган фискал мақсадларига эришишга кўмакдош бўлади. Одатда, ўрта муддатли бюджетлаштириш бюджет харажатларининг чекланган миқдорлари базавий харажатларини ўз ичига олган ҳолда шакллантирилади. Жаҳон банкининг (2013) ўрта муддатли бюджетлаштириш тизими тўғрисидаги қўлланмасига асосан, ушбу тизим қуйида келтирилган шажарадан иборат. 1. Ўрта муддатли фискал сиёсат Ўрта муддатли фискал сиёсат бу юқоридан пастга тамойили асосида ишлаб чиқиладиган фискал сиёсат ҳужжати бўлиб, бунда қуйидагиларни ўз ичига олади: * Молия вазирлиги томонидан фискал стратегия ҳужжати ишлаб чиқилади. Ушбу ҳужжатда, кейинги йиллар учун солиқ-бюджет сиёсатининг пировард мақсадлари ва макроиқтисодий сиёсат тўғрисида маълумот; * Давлат қарзи ва консолидациялашган бюджет сальдоси (профицит +, дефицит -) ҳажмини шакллантириш (барқарор қарз модделари асосида); * Бюджет даромадлари ва харажатлари прогнози (вазирлик ва идораларни инобатга олган ҳолда); * Вазирлик ва идораларнинг бюджет харажатларининг чекланган миқдорлари (амалда мавжуд ресурсларни инобатга олган ҳолда)ни ўз ичига олади. 2. Ўрта муддатли бюджет сиёсат Ушбу тизим ўрта муддатли фискал сиёсатида аниқланган бюджет харажатларининг чекланган миқдорларини пастдан юқорига шакллантирилган харажатлар билан кўриб чиқишни ўз ичига олади. Бунда, ушбу тизим орқали қуйидаги вазифалар амалга оширилади: * Вазирлик ва идораларга уларнинг кейинги йил учун бюджет маблағларининг чекланган миқдори юборилади. Бунда, мазкур маблағлар доирасида вазирлик ва идоралар ўзларининг бюджет сўровларини тайёрлайди; * Молия вазирлиги томонидан кейинги йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланади ва Парламент томонидан тасдиқланади. 3. Ўрта муддатга асосланган самарадорлик сиёсати Мазкур тизим одатий бюджетлаштириш тизимидан натижага йўналтирилган тизимга ўтишга ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан сарфланадиган харажатларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлашга эришилади. Ушбу тизим қуйидаги вазифалардан иборат: 97 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si * Вазирлик ва идорала

Доказательный фрагмент

«Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш бўйича тўғрисида илмий хулосалар ва амалий таклифлар келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш бўйича тўғрисида илмий хулосалар ва амалий таклифлар келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ўрта-муддатга асосланган бюджетлаштириш, Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш, дастурий бюджетлаштириш, ўрта муддатга асосланган самарадорлик сиёсати.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники