К содержанию
РецензированоRU2026

ЎҚУВЧИЛАРДА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НЕЙРОПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ЎҚУВЧИЛАРДА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ (in-academy.uz/index.php/si) · РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НЕЙРОПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ (in-academy.uz/index.php/si) · Холматова Сабохат (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада ўқувчиларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришда нейропедагогик технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинади. Китобхонлик маданияти, инсоннинг билимга ва маънавий ривожланишга бўлган интилиши сифатида қаралиб, бу жараёнда нейропедагогик технологияларнинг қўлланилиши таълимда индивидуал ёндашув, хотира ва диққатни ошириш каби омилларга асослангани таъкидланади. Мақолада нейропедагогик ёндашувлар ёрдамида китобхонлик маданиятини ривожлантириш учун визуал ва аудио ёрдамчи воситалар, интерактив муҳокамалар, аудио китоблар, ва танқидий фикрлаш каби усуллар тавсия этилган. Натижада, китобхонлик маданияти ўқувчиларнинг интеллектуал ва маънавий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Калит сўзлар: китобхонлик маданияти, нейропедагогика, когнитив ривожланиш, таълим технологиялари, танқидий фикрлаш, хотира, интерактив таълим. Китобхонлик маданияти инсоннинг билимга интилиши, китоб ўқиш орқали маънавий ва интеллектуал ривожланишга эришиши, фикрлаш қобилиятини ошириш билан боғлиқ бўлган мос кўникмалар ва одатлар тизимини англатади. Китобхонлик маданияти нафақат китобларни ўқиш, балки уларни тўғри тушуниш, таҳлил қилиш, танқидий фикр юритиш ва ўқилган китобнинг мазмунини ҳаётда қўллай билишни ҳам ўз ичига олади. Замонавий жамиятда бу маданият жуда муҳим, чунки китобхонлик орқали инсон нафақат билим олади, балки турли соҳалардаги ахборотларни тушунади, ўзининг шахсий позициясини шакллантиради ва жамиятда билимли, танқидий фикрловчи шахс сифатида намоён бўлади. Ахборот технологиялари ривожланаётган шароитда, кўплаб инсонлар ахборотни тезкор қабул қилиш имкониятига эга бўлса ҳам, китобхонлик маданияти уларда етарли даражада шаклланмаган. Китоб ўқиш ва уни тушуниш жараёни миянинг чуқурроқ фикр юритишга қодир бўлган имкониятларини ишга солади, бу эса шахснинг маънавий ривожланишига, фикрлашни тартибга солишга ва ўзига хос шахсий қийматларини шакллантиришга хизмат қилади. [1; 45] Шу сабабли, китобхонлик маданияти нафақат шахсий ривожланиш учун, балки жамиятда билимли ва маданиятли шахсларни тарбиялаш учун ҳам муҳимдир. Мақола учун методологик асос бўлган тадқиқотлар қуйидаги олимлар томонидан амалга оширилган. Улар китобхонлик маданиятини ривожлантириш, нейропедагогика ва когнитив психология соҳаларидаги тадқиқотлари орқали ушбу мавзуда илмий асослар яратган. Л.С.Выготскийнинг "яқин ривожланиш зонаси" концепцияси таълимда шахсга индивидуал ёндашувни ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади. У когнитив ривожланиш жараёнида ижтимоий ўзаро алоқаларнинг аҳамиятини ёритади, бу эса китобхонлик 57 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si маданиятини шакллантиришда қўлланиладиган нейропедагогик технологияларга асос бўлади. [1] Жан Пиаже болаларда когнитив ривожланиш жараёнини тушунтириб, ўқувчиларнинг билимни турли босқичларда ўзлаштириш хусусиятларини ўрганади. Унинг иши китобхонлик маданиятини ривожлантиришда ёшга мос методларни ишлаб чиқишда қўлланилади. [2] Д.О.Хеббнинг "Ҳужайра алоқалари" назарияси нейронлар орасидаги боғланишларнинг мустаҳкамланиши орқали билимларни узоқ муддатли хотирада сақлаш жараёнини тушунтиради. Ушбу назария китобхонлик маданиятини мустаҳкамлаш учун хотира машқлари ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга. [3] Г.Гарднернинг "кўп интеллектлар назарияси" инсоннинг ҳар хил билим олиш қобилиятларига эътибор қаратишни талаб этади. Унинг иши китобхонликни ривожлантиришда индивидуалликни ҳисобга олувчи нейропедагогик технологияларни ишлаб чиқишга асос бўлади. [4] М.Спитцер нейробиология ва таълимнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида ёритган. Унинг тадқиқотлари китобхонлик маданиятига таъсир этувчи нейрофизиологик жараёнларни тушунишга ёрдам беради. [5] Н.З.Алимова ахборот ва медиа саводхонликни ривожлантириш бўйича тадқиқотлари орқали ўқувчиларда ахборотни танқидий тушуниш ва қабул қилиш қобилиятини ошириш усулларини ишлаб чиқади. [6] М.А.Турдиев ахборот хавфсизлиги ва ахборот саводхонлигини шакллантириш бўйича иш олиб боради. Унинг иши китобхонлик маданиятини ривожлантиришда танқидий таҳлил ва ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг аҳамиятини тушунтиради. [7] З.И.Каримова таълимда когнитив ривожланиш ва шахсга мослаштирилган методларни ишлаб чиқиш бўйича изланишлари орқали китобхонлик маданиятини ривожлантиришда шахсий когнитив хусусиятларни ҳисобга олишга асосланган ёндашувларни ишлаб чиқади. [8] Тадқиқотда адекват ҳолатда ўрганишни таъминлашга қаратилган назарий (қиёсий-таққослаш, моделлаштириш, таҳлилий-синтетик), диагностик (сўровлар, тест, кузатиш, суҳбат), прогностик (эксперт баҳолаш, мустақил баҳоларни умумлаштириш), педагогик эксперимент ва математик (маълумотларни статистик қайта ишлаш, натижаларни график тасвирлаш) методлар мажмуидан фойдаланилди. Нейропедагогик технологиялар ва уларнинг таълим жараёнидаги афзалликлари. Нейропедагогик технологиялар — бу таълим жараёнида инсон миясининг когнитив ва нейрофизиологик хусусиятларини ҳисобга олишга асосланган ёндашувлардир. Ушбу технологиялар орқали ўқувчиларнинг маълумотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада ўқувчиларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришда нейропедагогик технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада ўқувчиларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришда нейропедагогик технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
китобхонлик маданияти, нейропедагогика, когнитив ривожланиш, танқидий фикрлаш, хотира, интерактив таълим., таълим технологиялари
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники