Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
“ЎҚУВЧИ ЁШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ- ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАРИНИ ИНДИВИДУАЛ ТАЪСИР АСОСИДА КОРРЕКЦИЯ ВА ПРОФИЛАКТИКА ҚИЛИШ АМАЛИЁТИ” Қамбарова Дилноза Собиржоновна Чирчиқ шаҳар 18-умумтаълим мактаби психологи
ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · ҚИЛИШ АМАЛИЁТИ” (in-academy.uz/index.php/si) · Қамбарова Дилноза Собиржоновна (in-academy.uz/index.php/si)
Наука и инновация · 2026
Аннотация
Ушбу мақола ёшларда ўй фикрларини бошқаришни, хис туйғуларини бошқаришни, сўзларини бошқаришни ўргатиш илми ҳақида ёритилган Калит сўзлар: транзистор, нейрон, қотил сўзлар, ўзликни англаймиз, сўзларни бошқариш. Бизнинг бош миямиз юз миллиард нейронлардан ташкил топган. Нейронлар – бу мия тўқималаридир. Ҳар бир нейрон ўртача олганда бошқа ўн мингдан юз минггача нейронлар билан боғланган. Бир нейрон бошқасини жуда қисқа вақт оралиғида, секунднинг улушларида топа олади, улар орасида доимо маълумот алмашинуви содир бўлиб туради. Нейрон худди компьютердаги транзистор каби элементар ҳисоблаш қурилмаси бўлиб хизмат қилади. Транзистор – бу фақат икки ҳолатда, 0 ёки 1 шаклида турадиган митти қурилмадир. Нейрон – бу кичик ақлдир. Агар компьютердаги транзистор фақатгина икки ҳолатда турса, нейрон 15 – 20 та вариантни ҳосил қила олади. Ана энди бирга ҳисоблаб кўрамиз! Юз миллиард нейронни ўн мингга тенг боғланишларга кўпайтирамиз, сўнг натижани 15-20 вариацияга кўпайтирамиз. Натижада сиз миянгизнинг оламдаги атомлар сонидан ҳам кўп бўлган янги ҳолатларига эга бўласиз. Ҳа! Сиз мана ундай улкан куч, фантастик даражадаги қувват соҳибисиз! Ҳа! Мана шундай. Ер юзида ҳар бир инсон даҳодир, қирол, қироличадир. Лекин атроф-оламга боқсангиз бунинг аксини кўрасиз. Ҳамма ҳам худди қироллардек, қироличалардек ҳаёт кечирмаётганининг гувоҳи бўласиз. 90% инсонлар яшашмаётганини, балки кун кечираётганини, фақатгина жон сақлаш билан машғул бўлаётганини, азобда яшаётганини кўрасиз. Кимдир камбағалликдан азоб чекаяпти. Уни қарзлари, молиявий беқарорлиги, етишмовчиликлари ғамга кўмиб ташлаган. Кимдир эса ёлғизликдан қийналяпти, ўз жуфтини тополмасдан азобда. Яна кимдир ҳаётдан завқланиш, хурсанд бўлиш ўрнига беморликдан азоб чекмоқда. Бор пулини беморликдан, хасталикдан қутулуш учун сарф қилаётган одамлар қанчадан-қанча. Кимлардир ишда, танлаган соҳасида ўзини тўлиқ кўрсата олмаётганидан азобда. Қанчалик яхши хулқли, ҳалол, тартибли бўлмасин, қанчалик ҳаракат қилмасин лекин ўзи хохлагандек, ўзи ўйлагандек натижаларга эриша олмаяпти. Худди балиқ ўзини музга ургандек, қўлидан ҳеч нарса келмаяпти. Кимдир эса аллақачон оилали бўлган, лекин уйда ҳар кун жанжал, кўнгил хираликлар. Бир-бирларини кўришга кўзи йўқ, бахтли бўлиш ўрнига нафратга тўла азобли ҳаёт кечиришмоқда. Эътибор беринг 90% инсонлар азоб чекяптилар! Инсонлар худди ухлаётганга, матрица ичида яшаётганга ўхшайди. Ҳаттоки ҳеч ким ўзига ўзи «Мен нега бунақа яшаяпман» деб савол ҳам бериб ўтирмайди. Энди бир лаҳзага тасаввур қилиб кўринг. Минерал сув ишлаб чиқарувчи завод 90% маҳсулотини истеъмолга мутлақо яроқсиз ҳолда ишлаб чиқарса. Бу заводнинг раҳбариятини нима қилишган бўлишарди? Бундайларни дарҳол қамоққа 95 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si жўнатишган бўлишарди, бутунлай қувиб солишарди. Келинг тасаввур қилиб кўрамиз. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларидан бири. Сиз чанқадингиз ва дўконга келдингиз. Қўлингизга дуч келган биринчи минерал сувни олдингиз ва пулини тўлаб ичмоқчи бўлиб қарасангиз, унинг учида сув ўрнига жирканч суюқлик турибди. Сиз бунга нисбатан «Хўп, ҳар хил вазият бўлиши мумкин» дея бошқа сувни олиб кўрасиз. Лекин кўрасизки бу ҳам худди олдингисидек жирканч суюқликка тўла. Сўнг учинчисини оласиз, у ҳам аввалгиларидек. Кейин эътибор бериб қарасангиз 10 тадан тўққизтаси истеъмолга мутлақо яроқсиз эканлигини кўрасиз. Фақат биттасигина ичишга яроқли. Хўш айтингчи Сизнинг бунча миқдордаги яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқарувчисига нисбатан муносабатингиз қандай бўлган бўларди? Сиз «Бу қандайдир аҳмоқлик, ярамаслар!» дейишингиз мумкин. Нега биз қадоқланган сувнинг 90 фоизи истеъмолга яроқсиз бўлишини, 90 фоиз автомобиллар, 90 фоиз самолётлар фойдаланишга яроқсиз ҳолда ишлаб чиқарилишини ақлга сиғмайдиган, йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол деб қараймиз? Энди эътибор қилинг, агар гап ишлаб чиқарилаётган сувнинг, автомобилларнинг, самолётларнинг 90 фоизи яроқсиз ҳолда бўлиши тўғрисида бўлса, биз буни йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол деб қараймиз. Агар гап инсонлар тўғрисида, уларнинг ҳаёти, бахти, яъни, энг муҳим ҳолат хусусида бўлсачи? 90 фоиз инсонлар бахтсиздир, бу эса ҳақиқат.Атрофингизга диққат билан назар солсангиз барчасини кўрасиз. Кимлардир камбағалликдан азоб чекмоқда, қарзини узиш билан оввора, кимлардир бемор, ўз касали билан курашмоқда. Яна кимлардир ўз жуфтини топа олмай ёлғизликдан қийналмоқда. Кимлардир буларнинг барчасидан азобда.Кимларнингдир оиласида кунига жанжал, фарзандлар ва ота-оаналар ўртасида келишмовчиликлар... Ким эса ўз ишида ўса олмай, карьера қила олмай қийналяпти. 90 фоиз инсонлар яшашмаяпти, балки қийинчилик, азоб ичра кун кўришяпти. Табиий савол туғилади. Нега? Нега инсонлар бу тарзда ҳаёт кечиришяпти? Бир тарфдан қарасангиз ҳар бир инсон жуда катта кучга, салоҳиятга эга. Мен ҳар бир инсон фантастик қобилиятга, доҳийликка эга деб айтган бўлардим. Бунинг илмий исботини юқорида кўриб ўтдик. Иккинчи тарафда эса қашшоқлик, беморлик, ёлғизликдаги азобли ҳаёт. Нега бундай? Нега булар содир бўлмоқда? Буларнинг барчасининг асосий
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақола ёшларда ўй фикрларини бошқаришни, хис туйғуларини бошқаришни, сўзларини бошқаришни ўргатиш илми ҳақида ёритилган Калит сўзлар: транзистор, нейрон, қотил сўзлар, ўзликни англаймиз, сўзларни бошқариш.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақола ёшларда ўй фикрларини бошқаришни, хис туйғуларини бошқаришни, сўзларини бошқаришни ўргатиш илми ҳақида ёритилган Калит сўзлар: транзистор, нейрон, қотил сўзлар, ўзликни англаймиз, сўзларни бошқариш. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- транзистор, нейрон, қотил сўзлар, ўзликни англаймиз, сўзларни, сўзларни бошқариш.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025