К содержанию
РецензированоRU2026

ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ ҒАЙРИИЖТИМОИЙ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИГ ДОЛЗАРБЛИГИ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Усмоналиев Нажмиддин Қўшбоқ ўғли (in-academy.uz/index.php/si) · Маҳмадалиев Шоҳжаҳон Шерзод ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Ушбу илмий асосланган мақолада вояга етмаган шахсни ғайри ижтимоий хатти- ҳаракарларга жалб қилиш жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, тартиби, усуллари ҳамда ушбу турдаги жиноятларни олдини олишнинг жамият учун аҳамияти мавзусида айрим қарашларимиз мавжуд. Калит сўзлар Вояга етмаган шахс, тергов, терговчи, воқеа жойи, ҳаракат, жиноят, ҳолат, ҳодиса. Бугунги куннинг асосий долзарб муаммоларидан бири бу Давлат ва жамият келажаги , юрт таянчи бўлган ёшлар ва болалар муаммосидир. Ахборот асри бўлган 21- асрда инсонни онг-у шурини ёт ва бузуқ ғоялар билан эгаллаб олишни мақсад қилган кимсаларнинг ишлари янада осонлашди. Жумладан ўзларининг ғаразли ва паст ниятларини ёш норасида, мурғак қалб эгалари бўлган болалар ва ўсмирлар орқали амалга оширмоқчи бўлган кимсалар ҳам йўқ эмас. Худди шундай кимсалар вояга етмаган шахсларнинг имкониятларидан фойдаланиб ўзларининг қабих, жиноий режаларини амалга оширадилар ва шу билан бирга вояга етмаган шаххни ҳам жиноят боқтқоғига ботирмоқчи бўладилар.Шундай кимсаларни жиноий фаолияларига чек қўйиш, жиноят содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 127- моддаси “Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш” нормаси киритилган ва юқорида келтирилган қилмишларни содир қилганлик учун ушбу норма талабларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. Вояга етмаган саҳхсни ғайриижтимоий хатти- ҳаракатларга жалб қилиш иноятларини тергов қилишни самарадорлигини ошориш мақсадидиа бизчет эл адвлатларининг ушбу фаолиятни амалга оширувчи органлари тажрибасини ҳамда ушбу турдаги жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ва сабабларни ўрганиш мақсадида унинг келиб чиқиш тарихини ўрганмоғимиз лозим1. Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш тушунчасига тўхталишдан олдин “вояга етмаган”, “ёш бола” тушунчаларига қисқача тўхталиб ўтамиз. Амалда бўлган жиноят қонунида ёш бола деганда, у ёки бу ижтимоий ҳаракатни содир қилиб, унинг ижтимоий хавфлилигини ва ҳуқуққа хилофлигини англай олмайдиган шахслар тушунилади ва улар, табиийки қилган қилмиши учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. Россия Федерацияси ЖКда (Умумий қисми 64-моддаси 9- 1 Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69. 62 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si банди) ёш болалар деганда, жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етмаган шахслар назарда тутилган . Аммо бизнинг фикримизча, РФ ЖК даги “ёш болаларни жиноят қилишга жалб қилиш” тушунчасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56- моддаси “ж”-бандида “ёш боладан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш” тушунчаси анча ихчамдир. Ўзининг содир қилаётган ҳаракатларининг моҳиятини англайдиган шахсларгина жиноий фаолиятга жалб қилинади2. Шуни таъкидлаш керакки, кичик ёшдагилардан жиноят содир қилиш мақсадида фойдаланишнинг юқори даражадаги ижтимоий хавфлилиги билан белгиланади. Бундай шахслар содир қилаётган қилмишнинг қай даражада ижтимоий хавфлилигини билмай ёки англамай жуда катта зарар етказиши мумкин3. Масалан, портлатиш қурилмасини ўрнатиш, бирон-бир объектга ўт қўйиш, аёл кишига (одатда гуруҳ бўлиб) зўрлик ишлатиш, гиёҳванд воситаларни ташиш, муайян шароитда қуролдан ўқ узиш ва шу кабиларни ёш бола жамият учун қанчалик даражада ижтимоий хавфли эканлигини ва жуда оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини англамайди. Масаланинг яна бир муҳим томони шундаки, хатто кичик ёшдагилар томонидан қилинган айрим зўрлик ишлатиш, сексуал ҳаракатлар, мулкни ўғирлаш кабилар уларнинг хулқи бузилишига таъсир кўрсатувчи заҳарлайдиган фактор сифатида таъсир қилиши мумкин. Бундай ҳаракатларни қилганлиги, унинг онгига сақланиб қолади ва анча катта ёшга етганида у ахлоққа зид ҳаракат ёки жиноят содир қилишини рағбатлантиради. Ҳам Зигмунд Фрейд шундай ёзади: “Агар бола ўсмирлик чоғида олдинги ёшда камситувчи ва аниқ бўлмаган сексуал омиллар тўғрисида тушунчаларга эга бўлиб қолса, у кейинчалик унинг руҳий ҳолатида жароҳатли из қолдириш мумкин”. Болаликда қилинган одатдагидан ташқари ҳолатларнинг онгида сақланиб қолинганлиги кейинчалик унда ёмон йўналишдаги хулқнинг шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.Унда тажовузкорлик, қўрқиш ҳиссиёти, қизиққонлик, бошқанинг мусибатига ҳамдард бўла олмаслик каби шахснинг руҳий ҳолати билан боғлиқ салбий хусусиятлар пайдо бўлиши мумкин4. Бу ўз навбатида унинг янги жиноят содир қилишига олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас”. Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган 126 та шахслар билан сўров ўтказилганида қуйидаги диққатга сазовор ҳолатлар аниқланган. Вояга этмаган шасни жиноят содир этишга жалб қилганлик учун жавобгарлик нуқтаи назаридан ички қонунчиликни таҳлил қилиш бизга ижтимоий ривожанишнинг маълум бир босқичида, 19-асрнинг ўрталарида пайдо болган таҳлил гилинган ҳуқуаий норманинг

Доказательный фрагмент

«Ушбу илмий асосланган мақолада вояга етмаган шахсни ғайри ижтимоий хатти- ҳаракарларга жалб қилиш жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, тартиби, усуллари ҳамда ушбу турдаги жиноятларни олдини олишнинг…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу илмий асосланган мақолада вояга етмаган шахсни ғайри ижтимоий хатти- ҳаракарларга жалб қилиш жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, тартиби, усуллари ҳамда ушбу турдаги жиноятларни олдини олишнинг… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Вояга етмаган шахс, тергов, терговчи, воқеа жойи, ҳаракат, жиноят, ҳолат, ҳодиса, ҳодиса.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники