К содержанию
РецензированоRU2018

ҒЎЗА УРУҒЧИЛИГИГА ЯНГИ УСЛУБНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · Мирзоёқубов К.Э. (in-academy.uz/index.php/si) · Амантурдиев А.Б. (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2018

Аннотация

Таҳлил натижаларига кўра, “С-8290” ғўза навининг иккинчи йил уруғлик кўчатзори ўсимликликлардан териб олинган оилавий намуналарнинг ип йигирувчанлик коэффициенти бўйича модал қиймат 151 ни ўзгарувчанлик коэффициенти 5,6 фоиз эканлиги аниқланди. Бунда биринчи йилда ип йигирувчанлик коэффициенти бўйича танлаб олинган оилаларнинг якка танлов уруғлари хеч қандай лаборатория таҳлилларисиз кейинги йил ҳосили учун экишга тавсия берилди. Кириш. Пахта ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омиллардан бири турли тупроқ иқлим шароитларига мос, серҳосил, тезпишар, тола чиқими ва сифати юқори, вилт касаллигига бардошли бўлган навларни жорий этиш ва уларни юқори сифатли уруғликлар билан таъминлашдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-апрельдаги “Ўзбекистон Республикасида уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3683-сонли қарорини сўзсиз бажарилишини таъминлашда, уруғчилик ва уруғшунослик тизимини илмий асосда тубдан яхшилаш, уруғлик етиштириш ва қайта ишлаш технологияларини, Давлат Реестрига киритилган ва янги ғўза навларини элита ва кейинги авлодлари уруғларини тайёрлашнинг замонавий ресурс тежовчи услубларини такомиллаштириш, уруғлик сифатини белгиловчи янги Давлат стандартларини ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш вазифаси юклатилган. [1]. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, селекционерларнинг узоқ йиллик меҳнатлари натижасида яратилган навларнинг турли сабабларга кўра, қисқа муддатларда ишлаб чиқаришдан чиқиб кетиши кузатилмоқда. Албатта, бунда навнинг йилдан йилга ҳосилдорлигини камайиб, маҳсулот сифатини пасайиши асосий сабаб бўлмоқда. Бу салбий ҳолатнинг юзага келишида яратилган навнинг уруғчилик ишларини тўғри йўлга қўйилмаганлиги ҳам муҳим жиҳат саналади. Чунончи, навнинг асл белги ва хусусиятларини сақлаб қолиш, ҳосилдорлигини кўтариш ва хом-ашё сифатини таъминлашда уруғчилик тадбирларини тўғри ва тизимли ўтказилиши навнинг умрбоқийлигини таъминлайди. Бирламчи нав уруғчилигидаги уруғ кўпайтириш жараёнида навга хос белги ва хусусиятларининг барқарорлашишида селекционер олимлар томонидан маълум белги ва хусусиятларга эга бўлган ўсимлик популяциясини сақлаб туриш уруғчиликда мухим вазифа хисобланади. Селекционер тавсиясига биноан тайёрланаётган уруғликнинг ўрганилиши, кўчатзорларда экилган ўсимликлар популяциясининг кузатуви, навга хос бўлмаган ўсимликдан тозалаш, мақбул парваришлаш шароитларини яратиш, уруғлик учун мос ўсимликларни якка танлаш, якка танлов намуналарининг чигитини ажратиш, ўлчов ишларини олиб бориш, оилавий танловлар вариацион статистик кўрсаткичлари таҳлили, чиқитга чиқариш, экишга қолдирилган намуналар уруғликларини такрорий 104 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si визуал кузатуви, механик аралашмалардан тозалаш каби жараёнлар натижасида амалга ошади [1]. Бундан ташқари уруғчи олимларга нафақат янги нав белгиларининг авлодларда барқарорлигини сақлаш, балки белгиларни янада яхшилаб бориш вазифаси ҳам юклатилган. Бу вазифани уруғчи олимлар томонидан бирламчи уруғчилик жараёнидаги танланган намуналар белгиларининг ирсий ва ноирсий ўзгаришлари динамикасининг вариацион статистик таҳлил натижалари асосида назарий ҳулосага келиб амалга оширилади [2]. Тадқиқот услуби. Давлат реестрига киритилган ғўза навлари бирламчи уруғчилиги “Районлаштирилган ғўза навларининг элита (сара) ва биринчи репродукция уруғларини етиштиришга оид қўлланма” О.В.Кратиров (1981) сига мувофиқ олиб борилади Элита кўчатзорларидан тайёрланадиган тола намуналарини баҳолашда Uster HVI Spectrum инновацион технологиясидан фойдаланилди. [6]. Натижалар. Илмий тадқиқотларимиз давомида уруғ кўпайтириш кўчатзорларида морфологик ва хўжалик белгилари бўйича дала кўриклари ўтказилган ва улар натижасида оилалар чиқитга чиқарилган. Чиқитга чиқарилмаган оилалардан кейинги йил ҳосили учун уруғлик тайёрлаш мақсадида териб олинган намуналарда толанинг технологик хусусиятлари бўйича таҳлил ўтказилди. Тадқиқот обьекти сифатида экилиб фойдаланилаётган С-8290 ғўза навининг элита уруғчилик хўжалиги 2-йил уруғлик кўчатзоридан териб олинган оилавий терим намуналарининг тола сифат кўрсаткичлари Uster HVI Spectrum классификацияси бўйича М 1000 ускунасида синовдан ўтказилди. Бунда тола сифат кўрсаткичларининг асосийларидан ҳисобланган: юқори ўртача узунлик кўрсаткичи 1,14; узунлик бўйича бир хиллилик индекси 84,1; солиштирма узилиш кучи 39,4; микронейр 4,6; нур қайтариш коэффициенти 73,7; сарғишлик даражаси 7,3 ни ташкил этди. Юқорида келтирилган тола сифат кўрсаткичлари алгоритми орқали аниқланган тола ип йигирувчанлик коэффициентининг ўртача кўрсаткичи 151 ни, яьни ип йигиручанлик классификациясига мувофиқ ушбу коэффициент А++(жуда юқори) яъни 150 дан юқори синфга тўғри келганлиги аниқланди. Кейинги йил хосили учун иккинчи йил уруғлик кўчатзори ташкил этиш мақсадида модал қиймад ва унга яқин коэффициентга эга бўлган оилалар танлаб олинди. Барча намуналарнинг тола сифат кўрсаткичлари бўйича дисперсион таҳлил ўтказилиб ўзгарувчанлик коэфф

Доказательный фрагмент

«Таҳлил натижаларига кўра, “С-8290” ғўза навининг иккинчи йил уруғлик кўчатзори ўсимликликлардан териб олинган оилавий намуналарнинг ип йигирувчанлик коэффициенти бўйича модал қиймат 151 ни ўзгарувчанлик коэффициенти 5…»

Образец извлечения

Демо-превью

Таҳлил натижаларига кўра, “С-8290” ғўза навининг иккинчи йил уруғлик кўчатзори ўсимликликлардан териб олинган оилавий намуналарнинг ип йигирувчанлик коэффициенти бўйича модал қиймат 151 ни ўзгарувчанлик коэффициенти 5… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
тола сифат, териб олинган, кейинги йил, сифат кўрсаткичлари, ғўза навининг, иккинчи йил, йил уруғлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники