Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Мамлакат озиқ-овқат таъминоти тизимини барқарорлаштиришда картошкачиликнинг аҳамияти
TIQXMMI MTU, .-b. · МАМЛАКАТ ОЗИҚ-ОВҚАТ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ · БАРҚАРОРЛАШТИРИШДА КАРТОШКАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2022
Аннотация
Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш шароитида картошкачиликни ривожлантиришнинг аҳамияти, мамлакатимизда картошка етиштиришдаги асосий тенденциялар ва мавжуд муаммолар ҳамда таркибий ислоҳотлар баён этилган. Калит сўзлар: картошкачилик, иқлим ўзгариши, истеъмол меъёри, уруғчилик, кластер, кооперация, импорт, такрорий экин, ихтисослашган ҳудуд, инновация. Маълумки, дунё аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ҳажм ва сифат жиҳатдан таъминлаш масаласи жаҳон қишлоқ хўжалигининг бирламчи вазифаларидан саналади. Зеро, ушбу масала аҳоли сонининг ошиб бориши шароитида жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг камайиши, уларни экстенсив усулда кенгайтириш имкониятларининг чекланганлиги билан мураккаблик келтириб чиқарса, бошқа томондан экологик инқирозлар, сиёсий нобарқарорлик, глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибати кузатилаётган бугунги кунда ушбу муаммони ечиш масаласи янада долзарблашмоқда. Шу жиҳатдан жаҳон қишлоқ хўжалигида картошкачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, ушбу маҳсулот аксарият давлатларда бугунги кунда истеъмол қилинадиган асосий 322 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” маҳсулотлар ичида тўртинчи ўринда туриши билан бир қаторда ушбу маҳсулотдан кўп соҳаларда фойдаланилади. Хусусан, спирт, крахмат ишлаб чиқарилади, чорва учун ем сифатида фойдаланилади ва ҳ.к. Дунёда картошка ишлаб чиқариш ҳажми бўйича юқори рейтингда Хитой – 91,9 млн. тонна, Ҳиндистон – 50,2 млн. тонна, Россия – 22,1 млн. тонна давлатлари киради. Аммо ҳосилдорлик кўрсаткичи бўйича эса АҚШ ва Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари устунликка эга. Яъни, АҚШда ўртача ҳосилдорлик 490 ц/га ни ташкил этса, Бельгияда ушбу кўрсаткич 380 ц/га, Нидерландияда 420 ц/га, Германияда эса гектаридан 440 центнер ҳосил олинади [3]. Демак, маҳсулот етиштириш ҳажми бўйича юқори рейтингга эга бўлган аксарият давлатларда ўртача ҳосилдорлик нисбатан паст бўлиб, ушбу кўрсаткич Хитойда 170 ц/гани, Ҳиндистонда – 205 ц/гани, Россияда эса 158 ц/гани ташкил этади. Нидерландия эса маҳсулот ҳосилдорлиги юқори бўлиши билан бир қаторда, қайта ишлаш саноатининг ривожланганлиги ва уруғ экспорти бўйича етакчи давлатлар сирасига киради. Аҳоли жон боши нисбатан ишлаб чиқариш кўрсаткичи бўйича эса юқори рейтингда Украина (514,6 кг), Польша (230,8 кг) ҳамда Нидерландия (378,7 кг) давлатлари туради. Юқорида қайд этилган жиҳатлар мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ҳам хос бўлиб, гарчи бошқа давлатларга нисбатан Марказий Осиё давлатларида картошка маҳсулотини истеъмолга кириб келишлиги жиҳатидан нисбатан ёш экин тури бўлишига қарамасдан, бугунги кунда асосий истеъмол маҳсулоти сифатида ўрин олган. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда мустақиллик йилларида ушбу тармоқни ривожлантиришга қаратилган қатор таркибий ислоҳотлар олиб борилди. Ушбу таркибий ислоҳотлар натижасида, таҳлилларга кўра, картошка экин майдони 2020 йилда 1990 йилга нисбатан 41,9 минг гектардан 93,9 гектарга, яъни 2,2 мартага ортди. Ялпи маҳсулот эса 9,3 мартага ошган бўлиб, 336,4 минг тоннадан 3 143,8 минг тоннага кўпайди. Ҳосилдорлик эса таҳлил қилинаётган йилларга мос равишда гектарига 80,0 центнердан 213,4 центнерга, яъни 2,7 мартага ошди (жадвал). 323 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Жадвал. Ўзбекистон Республикасида картошка етиштириш бўйича асосий кўрсаткичлар динамикаси [2] Йиллар 2022 й. Кўрсаткичлар 1990 й.га 1990 2000 2010 2015 2020 нисбатан, марта Экин майдони, минг га 41,9 52,2 70,7 80,6 93,3 2,2 Ялпи маҳсулот, минг 336,4 731,1 1 694,8 2 586,8 3 143,8 9,3 тонна Ҳосилдорлик, ц/га 80,0 129,3 194,9 219,1 213,4 2,7 Ушбу ижобий ўзгаришлар асосан картошкани асосий экин сифатида жойлаштириш билан бир қаторда, такрорий экин ҳамда боғ-ток қатор оралари майдонларидан ҳам фойдаланиш эвазига эришилмоқда. Чунки, аҳоли истеъмоли учун талаб этиладиган қарийб 4 млн. тонна картошкани 80 фоизи ички имкониятлардан таъминланаётган бўлиб, қолгани импорт ҳисобидан қондирилмоқда. Шу боис ҳам 2023 йилда биргина фермер хўжаликлари экин майдонларига 147,7 минг гектар картошка экинини жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 111,3 минг гектари асосий экин, 27,9 минг гектари такрорий экин сифатида, 6,6 минг гектари эса боғ-ток қатор оралиғи майдонларида жойлаштириш режалаштирилган. Юқоридаги вазият, энг аввало тармоқдаги узоқ йиллардан буён сақланиб келаётган ва асосий муаммо саналган уруғчилик тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб этади. Чунки, статистик маълумотларга кўра, талаб этиладиган уруғнинг асосий улуши маҳаллий уруғлар ҳисобига тўғри келмоқда. Аммо маҳаллий уруғларнинг сифати бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди ҳамда юқори ҳосилли уруғлик картошка етиштириш учун экин майдонлари ва иссиқхоналар, уларни сақлаш учун талаб этиладиган омборхоналар етарли эмас. Шунингдек, уруғчилик маҳсулотларининг импортида картошка уруғи улушининг юқорилиги тенденцияси сақланиб қолинмоқда. Мисол учун, 2022 йилда 33 экин туридан иборат жами 49,8 минг то
Доказательный фрагмент
«Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш шароитида картошкачиликни ривожлантиришнинг аҳамияти, мамлакатимизда картошка етиштиришдаги асосий тенденциялар ва мавжуд муаммолар ҳамда таркибий ислоҳотлар баён этилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш шароитида картошкачиликни ривожлантиришнинг аҳамияти, мамлакатимизда картошка етиштиришдаги асосий тенденциялар ва мавжуд муаммолар ҳамда таркибий ислоҳотлар баён этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- картошкачилик, иқлим ўзгариши, истеъмол меъёри, consumption rate, уровень потребления, кооперация, innovation, кластер, climate change, инновации, import, истеъмол меъёри, картофелеводство, повторный посев, семеноводство, seed production, специализированное направление, cooperation, уруғчилик, иқлим ўзгариши, repeated cropping, specialized area, cluster, potato farming, изменение климата, импорт
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026