К содержанию
РецензированоRU2026

Фойдаланишга қайта киритилган деградацияга учраган суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тадбирлари

ФОЙДАЛАНИШГА ҚАЙТА КИРИТИЛГАН ДЕГРАДАЦИЯГА · УЧРАГАН СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ · ФОЙДАЛАНИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАДБИРЛАРИ · Усманов Ю.А.- ассистент · ТИҚХММИ МТУ

Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада бугунги кунда деградацияга учраган суғориладиган ерларни тиклаш ва фойдаланишга киритиш ва қайта тикланган ерлардан фойдаланиш барқарорлигини таъминлашнинг муҳим йўналишлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари бўйича таклифлар асосланган. Калит сўзлар: Деградация, ташкилий тадбирлар, иқтисодий механизм, ерлардан фойдаланиш, ер ресурсларини ҳолати, бузилган ерлар, деградация ҳолатидаги ерлар, ерларни фойдаланишга киритиш. Суғориладиган ерлар майдонини кенгайтириш имконияти чекланган мамлакатимиз шароитида мавжуд ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уни аввало, деградация ҳолатидаги суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш ишларини ташкил этиш, ушбу ерларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва даромад миқдорини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш жуда кўп тадбирларни ўтказишга боғлиқ, бу тадбирлар деградацияга учраган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритишнинг иқтисодий самарадорлиги билан чамбарчас боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан, деградацияга учраган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритишнинг иқтисодий самарадорлиги ташкилий-иқтисодий ва технологик тадбирларини ўтказишга боғлиқ бўлади (1-расм).Ташкилий-иқтисодий тадбирларга эрга эгалик қилиш масаласи, етиштирилган маҳсулотга эгалик қилиш, маҳсулотни сотиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ердан фойдаланувчиларга солиқ имтиёзларини бериш, ер билан ишловчиларнинг ер бўйича билим малака кўникмаларга эга бўлиши, сервис хизмат кўрсатувчи инфратузилма субъектларининг ривожланганлиги каби бошқа омиллар киради. Ташкилий-иқтисодий тадбирларга қуйидагилар киради. Ерлардан самарали фойдаланишга таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий тадбирлар ичида эрга эгалик қилиш масаласи (ерлардан фойдаланганлик учун), етиштирилган маҳсулотга эгалик қилиш масаласи, маҳсулотни сотиш каби масалалар ҳал 296 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” этилганлиги муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, деградация ҳолатидаги суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш тадбирларини кетма-кетлиги бўйича амалга ошириш қуйидаги тартибда амалга оширилади (1-расм). 1-расм. Фойдаланишга киритилган деградацияга учраган суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тадбирлари Фойдаланишга киритилган деградацияга учраган суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тадбирлари Ташкилий-иқтисодий тадбирлар Технологик тадбирлар Ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий Тупроқ унумдорлигини сақлаб мунос абатларини белгилаш қолиш тадбирларини амалга ошириш Ердан фойдаланувчиларга солиқ имтиёзларини бериш Алмашлаб экиш тизимини амалга оширган ҳолда, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш Етиштирилган маҳсулотга эгалиқ Ирригация ва мелиорация қилиш масаласи, маҳсулотни сотиш тадбирларини амалга ошириш ишларини кучайтириш Ердан фойланувчиларнинг ер бўй ича билим ва малака Серҳосил навларни танлаган ҳолда кўникмаларига эга бўлиши маҳсулот ҳосилдорлигини ошириш Ердан фойдаланиш жараёнида Суғориш тизимини тўғри йўлга сервис хизмат кўрсатувчи инфратузилма субъектларининг қўйиш ривожланганлиги Тупроққа ишлов бериш Ердан фойдаланиш жараёнига технологиясини тизимли ишлашини инвесторларни жалб қилиш ташкил этиш Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Минерал ва органик ўғитлардан етиштирувчиларни давлат оқилона фойдаланилган ҳолда томонидан қўллаб-қувватлаш тупроқ унумдорлигини ошириш 297 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Шу мақсадда фойдаланишга киритилган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш учун қуйидаги фойдаланишга киритилган деградация ҳолатидаги суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тадбирлари бўйича бошқарувни олиб бориш мақсадга мувофиқдир.Ушбу 1-расмда кўзда тутилган тадбирдаги ишларни ташкил этиш маълум бир даражада ерларни деградация учрашувчанлик даражасини камайишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республиксининг қонун ҳужжатларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ механизмлар асосида аниқлаб берилган. Хусусан, Ер кодексининг 79, 81, 82, 83-моддаларида суғориладиган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаганликлари учун иқтисодий чора-тадбирлар белгиланган. Аммо ердан фойдаланувчилар томонидан тупроқ унумдорлигини сақлаш ва уни ошириш бўйича тадбирлар амалга оширилмаганда қўлланиладиган иқтисодий жиҳатидан чораларини белгилаб берилмаганлиги туфайли, бугунги келиб ерлардан ерлардан самарали фойдаланмаслик натижасида ерларни деградацияга учрашиш жараёнлари кўпайиб бормоқда. Ер тўғрисидаги қонун хужжатларда ҳозиргача ернинг унумдорлигини камайтириб юборганлиги учун ердан фойдаланувчига жазо чоралар кўрилмаганлиги хам бу масалани ўта мураккаблигича қолдирмоқда. Шунинг учун хам амалдаги ҳуқуқий ва меъёрий хужжатларга юқоридаги таъкидлаб ўтилган масалаларни ҳал қилишга қаратилган тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш лозим.Масалан

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада бугунги кунда деградацияга учраган суғориладиган ерларни тиклаш ва фойдаланишга киритиш ва қайта тикланган ерлардан фойдаланиш барқарорлигини таъминлашнинг муҳим йўналишлари бўйича олиб борилган тадқиқот…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада бугунги кунда деградацияга учраган суғориладиган ерларни тиклаш ва фойдаланишга киритиш ва қайта тикланган ерлардан фойдаланиш барқарорлигини таъминлашнинг муҳим йўналишлари бўйича олиб борилган тадқиқот… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Деградация, ташкилий тадбирлар, иқтисодий механизм, disturbed land, degraded land, деградированные земли, economic mechanism, организационные меры, ввод земель в эксплуатацию, экономический механизм, land use, putting land into use, землепользование, бузилган ерлар, деградация ҳолатидаги ерлар, state of land resources, ерлардан фойдаланиш, Degradation, состояние земельных ресурсов, ер ресурсларини ҳолати, ерларни фойдаланишга киритиш, organizational measures, нарушенные земли
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники