К содержанию
РецензированоRU2026

ТАФАККУРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРКАЛИ ТАЛАБАЛАРДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ УКИТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ Кадирова Гўзал Гулямовна

Кадирова Гўзал Гулямовна

Естественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада тиббиёт ОТМ талабаларига чет тилларини ўқитиш сифатини баҳолаш индекаторларини шакллантириш масаласи, хусусан, инглиз тилини ўқитиш жараёнини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари масаласи таҳлили баён қилинган. Калит сўзлар: лингводидактик, таълим, технология, тафаккур, ривожлантириш, муаммолар. Таълим тизимида олиб борилган ислоҳотлар натижасида узлуксиз таълимда чет тилларни самарали ўқитиш тизими жорий этилди. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бугунги кунда инглиз тилини самарали ва тизимли ўқитиш сифатини ошириш зарурати мавжуд. Oлий таълим муассасалари фанга АКТни кенг қўллашда вaқт вa ресурсларнинг етарли эканлигини инобатга олиш керaк бўлади. Бунда АКТни самарали қўллашда қуйидaги омиллар таъсир кўрсатиши мумкин: • ўқитувчилaр кўпрoқ фaсилитaтoр ролини бaжaрадилар; • талабаларни мустaқил таълим орқали aвтoнoмлигини оширишни рaғбaтлaнтириш, масалан талабалар дарсга келишдан олдин янги мавзу билан онлайн танишиб, аудиторияда билимларини янада мустаҳкамлашлари керак бўлади; • талабалар мустaқил тарзда онлайн излaниш ва тадқиқот oлиб бoрадилар; • талабалар томонидан ўз элeктрoн-тexник қурилмaлaрини дарсда қўллай олиш имконияти мавжуд бўлади. Тиббиёт ОТМларида имкони борича ўқитувчи аутентик (хаётий, реал) материаллардан фойдаланиши тавсия этилади. Аутентик материаллар юқорида келтирилган матн турларига мос келиши лозим. Ушбу материалларни интернет орқали ва махаллий меҳмонхона ва киоск каби жойлардан топиш мумкин. Қуйида келтирилган оммавий ресурслар ва чоп этилган манбалар хам фойдали бўлиши мумкин. Тиббиёт олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифатини такомиллаштириш қуйидаги омиллар билан бевосита боғлиқдир: 1) инглиз тилини биладиган юқори малакали янги авлод мутахассисларига эҳтиёжнинг ошиб бориши; 2) олий таълим муассасасига қабул қилинган биринчи курс талабаларининг инглиз тили бўйича саводхонлиги пастлиги; 3) талабаларнинг ўзга тилга хос коммуникатив компетенцияларни турли даражада ўзлаштирганлиги; 4) ўзга тилга хос коммуникатив компетенцияларни ўзлаштиришда талабаларнинг ўқув-методик индивидуаллигини таъминлашга йўналтирилган ўқув адабиётларининг етарли эмаслиги ва ҳ.к. 13 Хулоса. Талабаларнинг ўзга тилга хос коммуникатив компетенцияларни ўзлаштириш жараёнини интерактив дастурий воситалар ёрдамида амалга ошириш юқори интеллектуал куч ва ўз-ўзини ташкил этиш лаёқатини таркиб топтиришни талаб этади. Талабаларнинг ўзга тилга хос коммуникатив компетенцияларни ўзлаштириш жараёнини дивергент назорат қилиш таълим олувчига коммуникатив вазифаларни ҳал этишнинг ягона вариантини эмас, балки ечимларнинг турли йўлларини излаш ва ўзининг бир нечта индивидуал жавобларини тақдим этиш имкониятини тақдим этиши билан алоҳида аҳамият касб этади. Таклифлар. Тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг инглиз тилларни ўрганиш жараёнида ижодий фаоллигини ривожлантириш ва ўқитиш сифатини баҳолаш учун қуйидаги шароитларни амалга ошириш зарур: – коммуникатив-таълимий муҳитни юзага келтириш; – таълим жараёнида талабалар мотивациясини кучайтириш; – талабаларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш; – ўқув машғулотларида замонавий интерфаол методлар, технологияларнинг доимий қўлланилиши; – ўқув машғулотларининг дидактик воситалар мажмуаси билан жиҳозланган ўқув хоналарда олиб борилиши; – тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларининг ижодий фаоллигини ривожлантириш босқичларининг мавжудлиги.

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада тиббиёт ОТМ талабаларига чет тилларини ўқитиш сифатини баҳолаш индекаторларини шакллантириш масаласи, хусусан, инглиз тилини ўқитиш жараёнини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари масаласи таҳлили баён қили…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада тиббиёт ОТМ талабаларига чет тилларини ўқитиш сифатини баҳолаш индекаторларини шакллантириш масаласи, хусусан, инглиз тилини ўқитиш жараёнини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари масаласи таҳлили баён қили… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
лингводидактик, таълим, технология, тафаккур, ривожлантириш, муаммолар.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники