Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Ер ижараси тизимини такомиллаштириш масалалари
ЕР ИЖАРАСИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ · Содиқов С.С. – магистрант · ТИҚХММИ МТУ
Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада мамлакатимизда ер ижараси тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Жумладан, ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш, ернинг бозор қийматини аниқлаш, ижарага бериш муддатларини такомиллаштириш ва ерларни ижарага олишни давлат томонидан рағбатлантириш механизмаларини яратиш бўйича миллий ва хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган. Калит сўзлар: ер ижараси, иккиламчи ижара, ернинг бозор қиймати, ижарага бериш муддати. Ер ижараси иқтисодий ривожланишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Қишлоқ тараққиёти нуқтаи назаридан ер ижараси ерга эга бўлмаган ёки фақат чекланган капитал ва даромадга эга бўлган шахсларга ундан фойдаланиш имкониятини бериб, қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик учун шарт- шароит яратади ва ижтимоий вазифаларни бажаради. Мамлакатимизда ер ижараси билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ер кодекси, «Ижара тўғрисида»ги Қонунлар билан тартибга солинади. Жумладан, Ер кодексининг 24-моддасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қуйидагиларга ижара ҳуқуқи асосида берилади: жисмоний ва юридик шахсларга — очиқ электрон танлов натижалари асосида; давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра); агросаноат кластерларига — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ер участкаси норматив қийматининг икки бараваридан ортиқ миқдордаги пул маблағлари депозитга қўйилган тақдирда (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимининг таклифига кўра); йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 269 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари қуйидагиларга ижара ҳуқуқи асосида берилади: жисмоний ва юридик шахсларга — электрон онлайн-аукцион асосида; йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланади. чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага берилади. Ер участкалари ижарасининг шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига биноан белгиланади ҳамда шартномада мустаҳкамлаб қўйилади. Ер участкаларини ижарага бериш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 241-моддасида доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ижарага бериш тартиби мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ- 3677-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгиланди. Шунга кўра, бугунги кунга қадар (24.05.2023 й. ҳолатига) ушбу тизим орқали ер участкалари қуйидаги мақсадлар учун бериб келинаётганлигини кўриш мумкин14: Ер участкаларини Янги № Якунланганлар бериш мақсади лотлар 14 https://e-auksion.uz/lots?index=1&page=1<=0&at=0&order=0&q=&group=6&category=46 270 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” 1. Тадбиркорлик ва 37509 64882 шаҳарсозлик учун 2. Қишлоқ хўжалигига 927 511 мўлжалланган ер участкалари 3. Якка тартибда уй-жой 1091 1456 қуриш учун 4. Кўп қаватли уй-жой 94 141 қуриш учун 5. Ёшлар саноат зоналари 1132 937 учун 6. Экотуризмни ташкил 0 0 этиш учун 7. Кичик саноат зоналари 2366 2701 учун 8. Эркин иқтисодий 846 1036 зоналари учун 9. Янги Ўзбекистон (кўп 103 61 қаватли уй-жой қуриш учун) 10. Туристик рекреацион 10 8 зона учун 11. Марказий кўчалардаги 0 0 махсус хизмат кўрсатиш жойлари учун 12. Янги Ўзбекистон 6 8 массивларида хизмат кўрсатиш жойлари 13. Йирик савдо 0 0 комплекслари ва ҳудудий логистика марказлари учун 14. Халқаро йўллар 451 669 бўйидаги хизмат кўрсатиш жойлари учун 15. Нодавлат умумтаълим 23 45 ва мактабгача таълим муассасалари учун 271 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” 16. Уй-жой қуриш учун 0 0 (ВМ-
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада мамлакатимизда ер ижараси тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада мамлакатимизда ер ижараси тизимини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ер ижараси, иккиламчи ижара, ернинг бозор қиймати, market value of land, ер ижараси, рыночная стоимость земли, ижарага бериш муддати, ернинг бозор қиймати, иккиламчи ижара, lease term, secondary rent, вторичная рента, земельная рента, срок аренды, ground rent
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МЕЖДУНАРОДНЫЙ ЖУРНАЛ АЛИШЕРА НАВОИБадриддин МАКСУДЗОДА2025