Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Ғўза қатор оралиқларига турли культиваторларда ишлов беришнинг тупроқ агрофизикасига таъсири
. Никадамбаева Ҳ.Б. · Рўзиқулова О.Ш. Регионал география фанидан · ҒЎЗА ҚАТОР ОРАЛИҚЛАРИГА ТУРЛИ КУЛЬТИВАТОРЛАРДА · ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ТУПРОҚ АГРОФИЗИКАСИГА ТАЪСИРИ
Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2020
Аннотация
Мазкур мақолада турли қатор оралиқларида ғўза парваришлашда ҳамда қатор оралиқларига ишлаб чиқаришда қабул қилинган КХУ-4Б ва фрезерли культиваторларда ишлов беришнинг тупроқ ҳажм оғирлиги ҳамда ғоваклигига таъсири бўйича маълумотлар келтирилган. Бугунги кунда Республикамизда ғўза қатор оралиқларига ишлов беришда янги инновацион технологиялар қўлланилмоқда. Бунда қатор оралиқларига сифатли ишлов бериш ҳамда озуқалардан фойдаланиш коэффицентини оширишга эришилмоқда. Маълумки тупроқда мақбул намлик, ҳаво, иссиқлик ва озуқа режими яратилганда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашади. Тупроқнинг ҳажм массаси ва ғоваклиги ўсимликнинг ўсиб- ривожланишига, пахта ҳосилдорлиги ҳамда сифатига таъсир этувчи омиллардан бўлиб, ўсимлик илдизлари учун сув, ҳаво, микробиологик жараёнлар ва озуқа элементлари миқдорини ва нисбатини ўзгартириб туриши адабиётлардан маълум. М.Тошболтаев, А.Қорахонов, А.Ибрагимовларнинг олиб борган илмий изланишларида ғўза парваришлашда культивация тадбирини ўтказиш натижасида ғўза илдиз тизими яхши ривожланиши, озиқланиши жадаллашгани, қатор ораларини тез-тез юмшатилиши тупроқдаги ҳаво алмашинуви яхшиланиб, ҳосил ривожи учун қулай микроиқлимни вужудга келтирганлиги айтиб ўтилган [62; 6-б]. 259 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Ф.М.Хасанова илмий тадқиқотларида ерга ишлов бериш усулларини бир-бирига таққослаб таҳлил қилинганда ер доимий 35-40 см чуқурликда ишлов бериб, бир йўла 30 см баландликда пушта олиб сўнг экиш тадбирлари амалга оширилган фонларда 35-40 см чуқурликда ҳайдов ўтказилган фонга нисбатан 0,006-0,010 г/см3 гача, 10-12 см чуқурликда минимал ишлов берилган фонга нисбатан эса 0,015-0,021 г/см3 гача тупроқнинг ҳажм массасини камайганлигини аниқлаганлар [93; 6-9-б]. А.С.Шамсиев олиб борган тадқиқотларида тупроқнинг ҳажм массаси минерал ўғитларни плёнка тўшалган эгатларга суғориш билан бирга қўлланилганда эса, тупроқнинг ҳажм массаси ва ғоваклиги энг паст кўрсаткичга эга бўлиб, 0-30 см қатламида 1,31 г/см3 ва 51,4 % ни, 0-50 см. қатламида 1,33 г/см3 ва 50,6 % ни, пастки 0-70 ва 0-100 см. қатламларида ўртача 1,35 г/см3 ва 50 % га тенг бўлганлиги айтиб ўтилган [78; 101-105-б]. Д.Жанибеков тадқиқотларида чигитлар ёппасига плёнка тўшаб, пуштага қўшқатор қилиб 76 см экиш тизимида экилган 12,13-16 вариантларнинг 0-30 см қатламида тупроқнинг ҳажм оғирлиги таҳлил қилинганда, ўртача 1,369- 1,378 г/см3 ни, ғоваклиги 48,975-49,975 % ни ташкил этиб, амал даври бошига нисбатан тупроқнинг ҳажм оғирлиги 0,113-0,122 г/см3 га ортиб, ғоваклиги 4,087-3,087 % га камайганлиги кузатилган бўлсада, амал даври охирида 2- назорат плёнка тўшаб чигит экилган вариантга нисбатан тупроқнинг ҳажм оғирлиги 0,021-0,029 г/см3 га кам, ғоваклик эса 0,7-1,0 % га кўп эканлиги кузатилган [24; 12-13-б]. Илмий тадқиқотлар Тошкент вилояти типик бўз ҳамда механик таркиби ўртача қумоқ тупроқлари шароитида олиб борилди. Тадқиқотлар олиб бориладиган дала тупроғининг агрофизикавий таҳлилларини ўтказишда “Методы агрофизических исследований” (Ташкент, 1973) қўлланмасидан фойдаланилди. Тупроқнинг ҳажм оғирлигини аниқлашда тажриба даласидан амал даври бошида конверт усулида 5 та нуқтадан, 1-суғоришдан кейин ҳамда амал даври охирида уч нуқтадан ҳар бир вариантидан тупроқнинг 0-10, 10-20, 20-30, 30- 40, 40-50 см. қатламларидан тупроқ намуналари цилиндр (ҳажми 100 см3) ёрдамида олиниб, Н.А.Качинский усулида аниқланди. Тупроқнинг ҳажм оғирлиги ва ғоваклиги мавсум бошида, 1-суғоришдан кейин ҳамда мавсум охирида ҳисобга олинди. Олиб борилган тадқиқотда 60, 70 ва 76 см ғўза қатор орасига ишлаб чиқаришда қабул қилинган КХУ-4Б культиваторида, 76 см қатор орасига КХУ-4Б ва фрезерли культиваторда комплекс ишлов берилди ҳамда 76 см қатор орасига мавсум давомида фрезерли культиваторда ишлов бериб ғўза парваришланди. 260 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” 1-жадвал Қатор орасига турли культиваторда ишлов беришнинг тупроқ ҳажм оғирлиги ва ғоваклигига таъсири Вар. № I-II III-IV V-VI VII-VIII IX-X 1- Мав 1- Мав 1- Мав 1- 1- Суғо Қатл Мавсу Мавсу Мавсу сумб Суғор сумо Суғор сумо Суғор Суғор риш амла мохир мохир мохир оши ишдан хири ишдан хири ишдан ишдан дан р, см. ида ида ида да кейин да кейин да кейин кейин кейи н Тупроқ ҳажм оғирлиги, г/см3 0-30 1,26 1,32 1,36 1,31 1,35 1,3 1,35 1,28 1,33 1,29 1,34 30- 50 1,37 1,42 1,44 1,42 1,43 1,41 1,43 1,41 1,42 1,42 1,43 Тупроқ ғоваклиги, % 0-30 53,3 51,1 49,6 51,5 49,9 51,7 50 52,4 50,6 52,2 50,4 30- 49,0 47,0 50 7 47,6 46,6 47,6 3 47,9 47,2 47,9 47,4 47,6 47,03 Таҳлил натижаларига кўра мавсум бошида умумий фонда тупроқнинг ҳажм оғирлиги 0-30 см ҳайдов қатламида 1,26 г/см3 ни, 30-50 см ҳайдов ости қатламида 1,37 г/см3 ни, тупроқ ғоваклиги эса 0-30 см ҳайдов қатлами ҳамда 30-50 см ҳайдов ости қатламларига мутоносиб равишда 53,3-49,07 % ни ташкил этди.1-жадвал Тупроқнинг ҳажм оғирлиги ва ғоваклиги 1-суғоришдан кейин ҳамда мавсум охирида таҳлил қилинганда нисбатан камроқ зичлашиш 76 см қатор оралиқлар
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада турли қатор оралиқларида ғўза парваришлашда ҳамда қатор оралиқларига ишлаб чиқаришда қабул қилинган КХУ-4Б ва фрезерли культиваторларда ишлов беришнинг тупроқ ҳажм оғирлиги ҳамда ғоваклигига таъсири бў…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада турли қатор оралиқларида ғўза парваришлашда ҳамда қатор оралиқларига ишлаб чиқаришда қабул қилинган КХУ-4Б ва фрезерли культиваторларда ишлов беришнинг тупроқ ҳажм оғирлиги ҳамда ғоваклигига таъсири бў… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- экологическая среда, тупроқ, агроценоз, тяжелые металлы, хлопок, свинец, ғўза, оғир металлар, cotton, почва, agrocenosis, soil, қўрғошин, heavy metals, экологик муҳит, рух, цинк, zinc, ecological environment, lead
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026