К содержанию
РецензированоRU2013

NDVI таҳлили асосида тоғ-кон металлургия мажмуалари чиқитларининг ландшафтларга таъсирини баҳолаш (Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати мисолида)

. Abdugani Mukumov · Komil Xujakeldiev · Fayzullo Xamidov · ЧИҚИТЛАРИНИНГ ЛАНДШАФТЛАРГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ

Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 1 · 2013

Аннотация

Мақолада Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати мисолида NDVI таҳлили асосида тоғ-кон металлургия мажмуалари чиқитларининг ландшафтларга таъсирини баҳолаш ишларини технологияси асосланган. Унга кўра Landsat 8 сунъий йўлдошини кўп йиллик масофадан олинган суратларини ArcGIS дастурида ишлаш орқали ландшафтларга таъсири аниқланди ва асосланди. Kалит сўзлар: масофадан зондлаш, техноген ландшафт, қайта тиклаш, бузилган ерлар, геосистема, рақамли карта, маълумотлар базаси, агрогеосистема. Олмалиқ кон-металлургия комбинати - Ўзбекистонда рангли металлургия саноатининг йирик корхонаси бўлиб, иқтисодиёт тармоқлари учун хом ашё етказиб берувчи йирик ишлаб чиқариш объектидир. Бу корхонада қўрғошин-рух (Қўрғошинкон, Олтинтопган, Сардоба ва Чалата конлари, қўрғошин-рух бойитиш фабрикаси ва рух заводи) ҳамда мис эритиш мажмуаси (Қалмоққир кони, мис бойитиш фабрикаси, мис заводи)дан иборат. Корхона 248 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” томонидан Қурама тоғларидаги полиметалли рудаларнинг бой заҳирасини кенг кўламда ўзлаштириш мақсадида кон-қурилиш ишлари 1949 йилдан бошланган эди. 1950 йилда қўрғошин кони, 1954 йилда қўрғошин-рух бойитиш фабрикаси, 1955 йилда Олтинтопган кони қуриб битказилди. 1961 йилда мис-молибден руда бойитиш фабрикаси, 1964 йилда мис эритиш заводи, 1970 йилда рух заводи, 1971 йилда Чалата кони, 1974 йилда Сари-Чека карьери ишга туширилди. Ишлаб чиқариш объектларини ривожлантириш 80-йилларда ҳам фаол давом эттирилди. 1999 йилдан очиқ акциядорлик жамиятига айлантирилди. Қазиб чиқарилаётган рудалар таркибидан 13 та кимёвий элементларни ажратиб олиб мис ва мис буюмлар, рух, кадмий, олтин, кумуш, қўрғошин, сульфат кислотаси, мис ва молибден концентратлари, селен, теллур, мис ва рух купороси каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади [2]. Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати (ОТКМК) ишга туширилгач, ландшафтларга таъсири юзага келмоқда. Ахборот технологиялари, рақамли иқтисодиётга ўтиш барча жабҳаларни қамраб олмоқда. Мавжуд табиий экотизим, тоғ-кон металлургия комбинати ишга туширилгач ҳамда фаолиятини давом эттириши билан табиатни ўзгаришига сабаб бўлган. Бу ҳолат давом этмоқда, (ОТКМК-АГМК) иқтисодиёт учун керакли соҳа эканини инкор этмаган ҳолатда, атроф-муҳитга таъсирини геоинновацион усулларда таҳлил қилиш, амалиётда қўллаш ўринлидир. Бу мавзу доирасида А.Рафиқов, Ҳ.Ваҳобов, З.Аманбаевалар илмий тадқиқотлар олиб боришган. А.Рафиқов ишларида регионал муаммоларни ҳал этишни назарий асослари ёритилган бўлса [5], З.Аманбаева томонидан Оҳангарон ҳавзаси мисолида амалий тадқиқотлар олиб борилган [3]. ArcGIS дастурида тоғ-кон металлургия комбинати ҳудуди, майдони, техноген юк ҳажми, кўп йиллик даврий ўзгаришлар интерполяция усулида маълумотлар қайта ишланади, дастурда автоматик натижага эришилади, моделлаштирилади, таснифланади, GPS орқали координатага боғланади. Натижада техноген ўзгаришга учраган ландшафтларни рақамли картаси ҳосил қилинади. Кўп йиллик ўзгаришлар таҳлил қилиниб, мониторинги олиб борилади. Қўлга киритилган натижаларни бошқа тоғ-кон саноати тараққий этган ҳудудларда қўллаш имконияти пайдо бўлади. Бу илмий-тадқиқотларни олдига қўйган вазифаларидан биридир. Олмалиқ комбинатида тоғ-кон металлургия комплекслари ҳудудида кўп йиллик техноген ўзгаришларни ландшафтларга таъсирини геоинформацион усулларда баҳоланиши ва тадбиқ қилиниши амалий аҳамиятини оширади. Кўп йиллик масофадан олинган суратларни таҳлили жойдаги ўзгаришларни яққол кўрсатиш имконини беради [4, 6]. Тоғ-кон саноати ҳудудида техноген ўзгаришларга учраган ҳудудларни 249 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” асослашда геоинновацион технологияларни қўллаш юқори самарадор ҳисобланади. Бажариладиган ишлар кетма-кетлиги қуйидагилардан иборат: -Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ҳудудида кўп йиллик техноген юкнинг ландшафтларга таъсири аэрокосмик суратлар орқали таҳлил қилинади; -Техноген юк тасирини баҳолаш хариталарини яратиш технологиясини ишлаб чиқилади. Унга кўра: 1. Тайёргарлик ишлари:интеграция тизим тоифаларини танлаш; 2. Таҳлил тамойилларини асослаш; 3. Тог-кон металлургия комбинатлари чиқитларини ландшафтларга таъсирини баҳолаш учун геомаълумотлар базасини яратишда компютер (ГAТ) дасурларини танлаш; 4. Баҳолаш геомалумотлар базаси турларини танлаш ва экспорт қилиш; 5. Интеграция жараёнини визуаллаштириш; 1.1. Тадқиқот ҳудудини танлаш; 1.2. Aэрокосмик суратлар дешифровкаси; 1.3. Топокартасини таҳлили; 1.4. Aэросурат, топокарта билан жойга чиқиб, GPS орқали координатага боғлаш; 1.5. Ландсат-8 сунъий йўлдошини кўп йиллик масофадан олинган суратлари ArcGIS дасурига юклаш; 1.6. Ландсат-8 сунъий йўлдошини кўп йиллик масофадан олинган суратлари ArcGIS дасурига юкланган суратлар таҳлили; 1.7. Тоғ-кон металлургия комбинатлари чиқитларини ландшафтларга таъсирини баҳолаш учун ер усти, ер ости сувлари, ўсимлик ва тупроқ таҳлилини соҳага доир фонд маълумотлари ёрдамида аниқлаш; 1.8. Тоғ-кон металлургия комбинатлари чиқитларини ландшафтларга

Доказательный фрагмент

«Мақолада Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати мисолида NDVI таҳлили асосида тоғ-кон металлургия мажмуалари чиқитларининг ландшафтларга таъсирини баҳолаш ишларини технологияси асосланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати мисолида NDVI таҳлили асосида тоғ-кон металлургия мажмуалари чиқитларининг ландшафтларга таъсирини баҳолаш ишларини технологияси асосланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
геодезия, рақамли карталар, картография, педагогика, техногенный ландшафт, digital map, database, рақамли карта, деградированные земли, техноген ландшафт, восстановление, agrogeosystem, қайта тиклаш, цифровая карта, man-made landscape, база данных, degraded lands, geosystem, агрогеосистема, бузилган ерлар, restoration, маълумотлар базаси, remote sensing, дистанционное зондирование, масофадан зондлаш, геосистема
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники