К содержанию
РецензированоRU2022

Бухоро областида янги ерларни ўзлаштириш (1950-1964 йй)

БУХОРО ОБЛАСТИДА ЯНГИ ЕРЛАРНИ ЎЗЛАШТИРИШ · ТИҚХММИ МТУ (Ризаев Б.Н. - доцент, PhD, Бухоро давлат университети, Мажитов Б.Х. -)

Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2022

Аннотация

Ушбу мақола иккинчи жаҳон урушидан сўнг ЎзбекистонССРда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш программаси фонида Бухоро областида амалга оширилган янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш тарихига бағишланади. Хусусан, янги ерларни ўзлаштириш босқичлари, область ҳудудидаги массивлар ва уларни ўзлаштириш плани ҳамда режалар бажарилиш ҳолати вилоят архивларида сақланаётган материаллари асосида таҳлил этилган. Калит сўзлар: қўриқ, бўз, режа, массив, ўзлаштириш, область, гектар. 1950 йилдан Ўзбекистон ССРда янги ерларни оммавий ўзлаштириш кенг қулоч ёйди. Республиканинг барча областларида янги ерларни ўзлаштириш режалаштирилди. Жумладан, Бухоро области ҳам бу жараёнга тортилди. Область ҳудудида янги ерларни ўзлаштириш икки босқичда: 1)1950–1953 йиллар; 2)1954–1964 йиллар амалга оширилганлигини кўришимиз мумкин. Юқорида кўрсатилган босқичлар ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Жумладан, биринчи босқичда янги ерларни ўзлаштириш билан боғлиқ кўрсатма ва буйруқлар марказдан келиб турди. Аксарият ҳолларда режалаш- тирилган вазифалар асосан қоғозда қолиб, амалда тадбиқ қилинмади. Иккинчи босқич республикада қўриқ ерларни ўзлаштириш кенг тус олган босқич ҳисобланади. Бухорода эса қўриқ ерларни ўзлаштириш мўътадил кечган. 224 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Область ҳудуди массивлари қўриқ ва янги ерларни ўзлаштириш мавзуси бугунги кунга қадар илмий жиҳатдан таҳлил этилмаган. Шу сабабдан, бу мавзуни тадқиқ этишда область архивлари (туман архивлар) фондида сақланаётган ҳужжатлар асосий манба вазифасии бажаради. Қолаверса, даврий матбуот материаллари, ҳукумат томонидан қабул қилинган ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатлар тўпламларни ҳам ўз навбатида мавзу мазмунини ойдинлаштиришга хизмат қиладиган манбалар сирасига киритиш мумкин. Мазкур тадқиқот ишида янги ерларни ўзлаштириш жараёнини хронологик кетма-кетликда таҳлил этилади. Шуинингдек, тарихийлик тамоили асосида тарихий жараёнларни келиб чиқиш сабаби, ривожланиши, ютуқ ва муаммолари ҳамда инқирози сабаблари очиб берилади. 1950 йил январда Ўзбекистон ВКП(б) ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 96-сонли қарори қабул қилинди[1]. Қарорда Бухоро областида жорий йил ҳисобидан 15,6 минг га янги ер ўзлаштириш кўрсатилган. Бухоро область ижроия қўмитаси депутатлари ва область партия комитетининг ҳамкорликда 1950 йилнинг 10 январида махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда янги ерларни ўзлаштириш жараёнига тайёргарлик масаласи муҳокама қилиниб, областнинг Бухоро, Ромитан ва Когон районлари ҳамда жами: 115 колхозда янги ерларни ўзлаштириш лойиҳаси тасдиқланди ва ушбу жараённи область “Қишлоқ хўжалиги бош бошқармаси” мувофиқлаштириши керак эди. Партия ташкилотлари ва област ижроия қўмитаси янги ерлар ўзлаштириш жараёнини қатъий назоратга олди[2]. Аммо, область ўзига хос табиий иқлим шароити, тупроқ таркибига ҳамда сув манбалари билан таъмиланганлик даражасига кўра бошқа областлардан фарқ қиларди. Бу ҳолатлар юқоридан белгиланган қарорда деярли ҳисобга олинмади. Оқибатда партия ва ижроия органларининг ҳар қанча уринишларига қарамасдан, белгиланган вазифаларни амалда бажариш иложи бўлмади. Юқори ташкилотлардан режалар келиши тўхтамас эди. Жумладан, Ўзбекистон режа қўмитасининг 1951–1955 йилларда пахта етиштириш ва қишлоқ хўжалигини жонлантиришнинг беш йиллик режаси тасдиқланди. Унда Бухоро областида ер майдонлари 1950 йилда 105,6 минг га ташкил этган ҳолда, 1955 йилга бориб 184,4 минг га етказиш, жами экин майдонларини мос равишда 189,7 минг га дан 207,4 минг га ошириш режалаштирилди[3]. Меҳнаткашлар депутатлари Бухоро область ижроия қўмитаси ҳамда партия органлари, ўз навбатида, буйруқбозликни мантиқий давом эттириб, қишлоқ хўжалиги бўлимини вазифалар ўз вақтида бажарилиши заруриги, акс ҳолда қатъий чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб турарди. Бошқарманинг тажрибали, юқори малакага эга мутахассислари вазиятдан 225 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” чиқиш йўлларини қидириб, жараён ҳақида масъул, мутасадди ташкилотларга доимий тушунтириш, билдириш бериб боришга қарор қилганди. Бундан кўзланган асосий мақсад охир-оқибатда режа бажарилмай қолган тақдирда, жавобгарликдан қутилиб қолиш эди. Жумладан, “Қишлоқ хўжалик бошқармаси” бошлиғи А.У.Носиров томонидан партия ва ижроия қўмитасига йўлланган билдиришнома юқоридаги фикрга асос бўла олади. Унда жумладан, шундай дейилганди: “1950 йил учун янги ерлар қўриқ, ишчи кучи кам, шўр ва бўз, сув заҳиралари кам, ирригация ва мелиорация иншоотлари ножўя ҳудудларда белгиланган. Бу эса вазифаларни ўз вақтида бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда режани қисқартириш талаб этилади”[4]. Аммо, партия ва ижроия органлари юқоридан келган топшириқлар учун эътироз билдириш у ёқда турсин, ҳатто, муҳокама қилишга ҳам жазм қила олмасди. Мазкур органлар марказдан келган топшириқларни, ташкил этиш ва бажариш ишлари билан банд бўларди. Шу сабабдан бошқарма томонидан келаётган хат, буйруқ, билдиришномалар жавобсиз қолдирилган. 1950 й

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақола иккинчи жаҳон урушидан сўнг ЎзбекистонССРда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш программаси фонида Бухоро областида амалга оширилган янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш тарихига бағишланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақола иккинчи жаҳон урушидан сўнг ЎзбекистонССРда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш программаси фонида Бухоро областида амалга оширилган янги ва қўриқ ерларни ўзлаштириш тарихига бағишланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
қўриқ, бўз, режа, массив, ўзлаштириш, область, гектар, серый, план, hectare, застройка, заповедник, gray, massif, development, площадь, area, plan, reserve
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники