Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назорат
АПК. М. · ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ АЖРАТИШ · ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА УЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ · УСТИДАН НАЗОРАТ · Н. -магистрант · ТИҚХММИ МТУ
Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2020
Аннотация
Мақолада ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг ҳуқуқий тартиби тўғрисида мулоҳаза юритилган. Ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширмасликка, ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олишга ёки уларнинг чегараларини ўзгартиришга, ерларнинг тоифасидан қатъи назар, барча турдаги бинолар ва иншоотларни ўзбошимчалик билан қуришга йўл қўймаслик устидан давлат назорати ҳамда ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга оид тушунчалар тадқиқ этилган. Шунингдек, мазкур соҳага оид норматив ҳужжатларни ўрганиш ва уларни таҳлил қилиш орқали ер қонунчилигини такомиллаштиришга оид баъзи таклиф ва тавсиялар ҳам берилган. 111 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Калит сўзлар: Ер участкаси, кодекс, қонун, қарор, кадастр, шартнома, ҳуқуқий муносабат, давлат назорати, жамоатчилик назорати. Сўнгги йилларда республикамизда ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги 2023 йилги таҳрири 68-моддасида белгиланганидек, “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин” [1]. Ушбу соҳани ҳуқуқий тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сон фармони муҳим тарихий ҳужжатлардан бири бўлди. Бугунги кунда, ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни янада кучайтириш, ер участкаларини ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш билан боғлиқ масалаларни ижро этилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатиш, айниқса қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини ажратишда ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан доимий назоратни амалга ошириш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади[6]. 2022 йил 21 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-138-сон қарори қабул қилинди. 112 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Ушбу қарорда ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни кучайтириш мақсадида прокуратура органлари зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди: ер участкаларини ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш билан боғлиқ республика ва маҳаллий дастурларда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатиш; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини ажратишда ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан доимий назоратни амалга ошириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизимини доимий равишда мониторинг қилиш; ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиши устидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш; ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш; илғор хорижий тажриба асосида ердан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш; Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари, шунингдек, соҳага йўналтирилаётган тегишли бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари мақсадли сарфланишини ўрганиб бориш [7]. Ушбу вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Бош прокуратура таркибида 8 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида эса умумий сони 56 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлимлари ташкил этилди. 113 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида: аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкала
Доказательный фрагмент
«Мақолада ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг ҳуқуқий тартиби тўғрисида мулоҳаза юритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назоратни амалга оширишнинг ҳуқуқий тартиби тўғрисида мулоҳаза юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ер участкаси, кодекс, қонун, қарор, кадастр, общественный контроль, cadastre, Land plot, legal relationship, договор, contract, public control, Земельный участок, law, правоотношения, давлат назорати, государственный контроль, state control, жамоатчилик назорати, закон, decision, шартнома, решение, ҳуқуқий муносабат, code
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026