К содержанию
РецензированоUZ2005

Бугунги ўрмон ерларига эътибор-эртанги келажакка эътибор

Мехнат, . · Азии. Ташкент. Фан, . · БУГУНГИ ЎРМОН ЕРЛАРИГА ЭЪТИБОР-ЭРТАНГИ КЕЛАЖАККА · Акрамова Ю.M. – докторант · ТИҚХММИ МТУ

Устойчивые направления управления земельными ресурсами в Узбекистане: проблемы и решения · 2005

Аннотация

Ушбу мақолада фойдаланилмаётган ўрмон хўжалиги ерларини қайта фойдаланишга киритиш заруррати ҳақида ёритилган. Тошкент вилояти мисолида фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерлари таҳлил қилинган. 48 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Калит сўзлар: ўрмон хўжалигиб фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерлари, концепция, ҳукумат қарорлари Ўрмонлар инсоният ҳаётида муҳим ўрин тутади. Улар табиатнинг бир қисми бўлиб, ўрмондан ҳавога кислород, фойдаланишга ёғоч, ўтин, истеъмол қилишга ёнғоқлар, қўзиқоринлар ва доривор ўсимликлар олинади. Ўрмонлар барпо этилиши суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда, тоғдаги жарликларнинг пайдо бўлиш хавфини олдини олишда, сув танқислиги муаммосини ечишда, селга қарши курашда, қумларнинг кўчишини тўхтатишда, дашт яйловларнинг маҳсулдорлигини кўтаришда муҳим аҳамиятга эга. 2020 йил ҳолатига кўра дунё бўйича ўрмонларнинг умумий майдони 4,06 миллиард гектарни ташкил қилади[1], яъни бутун қуруқлик қисмининг 31 %и ўрмонлардан иборат бўлса ҳам уларнинг ярмидан кўпи бештагина давлат ҳудудига (Бразилия, Канада, Хитой, Россия ва Америка) ҳамда қолган қисми бошқа бир қанча давлатлар ҳисобига тўғри келади[2]. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон фонди ерларининг умумий ер майдони 2022 йил ҳолатига 12 млн гектарни, яъни Ўзбекистон Республикаси умумий ер майдонининг 26,7 фоизи (2017 йилда 10,5 млн гектар, 23,4 фоиз)ни ташкил этади, шундан ўрмонзорлар майдони 4,5 млн гектар (10 фоиз), шу жумладан, ўрмон билан қопланган ер майдони 3,3 млн гектарни, яъни Республика умумий ер майдонининг 7,3 фоизи (2017 йилда 3,1 млн гектар, 6,9 фоиз)ни ташкил этади[3], ўзгaриш динамикасии қуйидаги 1-расмда акс этган: Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларининг ўзгaриш динамикаси 12 15 10,5 1,5 1,2 4,5 Ўсиши 10 3,3 2022 йил 5 2017 йил 0 Ўрмон фонди Ўрмон билан ерларининг қопланган ер умумий ер майдони майдони 2017 йил 2022 йил Ўсиши 1-расм. Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларининг 2017-2022 йиллардаги ўзгaриш динамикаси. 49 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Барча ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сонли “Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан 2021-2030 йилларда 72 472 гектар фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерларини фойдаланишга киритиш топшириғи белиланган. Шундан, 2021 йилда 5 минг гектар ерни фойдаланишга киритиш топшириғи берилган бўлиб, амалда 6 минг гектар ер фойдаланишга киртилган. 2022 йилда 6 минг гектар ерни фойдаланишга кириш белгиланган бўлиб, 7 минг гектар ер фойдаланишга киритилди. Ўзбекистон Республиаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ўзларининг нутқларида Ўрмон хўжалигида дарахт билан қопланган ҳудудлар атиги 8 фоиз экани, албатта, етарли эмас. Кўчатчиликни ривожлантириб, чўлларда 221 минг гектар, тоғ ҳудудида 15 минг гектар ўрмонлар барпо қилишга имконият борлиги қайд этилди. Бунда, ўрмончилик соҳасини ривожлантириш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишни давом эттириши зарур. 29988 144 6303 91316 Жами ўрмон билан қопланган, 74,5% Туташмаган ўрмонзорлар, 4,9% Ўрмон кўчатхоналари, 0,1% Жами ўрмон билан қопланмаган ўрмонлар, 23,5% 2-расм. Тошкент вилоятидаги жами ўрмонли ерлар 50 “O‘zbekistonda yer resurslarini boshqarishning ustuvor yo‘nalishlari: muammo va yechimlar” Тадқиқот объектим Тошкент вилояти мисолида ўрмон фонди ерларини таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси жами ўрмон фонди ерларининг 4.3 %и, яъни 515141 минг га ер майдони жами вилоят ўрмон фонди ерлари бўлса, шундан 24,8 %и, яъни 127751 минг га ўрмонли ерлар ва 75,2 %и, яъни 387390 минг га ўрмонсиз ерлар ҳисобланади[5]. Юқоридаги ва қуйидаги диаграммаларда вилоятдаги ўрмон фонди ерларининг ер турлари бўйича тақсимланиши кўрсатилган: 3-расм. Тошкент вилоятидаги жами ўрмонсиз ерлар 1380 1188 157462 224832 1968 560 Хайдаладиган ерлар, 0,4% Пичанзорлар, 0,3% Яйловлар, 40,6% Сувлар, 0,5% Боғ, узум ва тутзорлар, 0,1% Бошқа ерлар, 58,0% Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 июлда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан 2021 йил 31 июлда маъқулланган 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ давлат ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини 49 йилгача бўлган муддатда ижарага беришнинг хуқуқий асоси яратилгандан сўнг ўрмон фонди ерларидан қўшимча фойдаланиш ва хўжаликларни даромадини ошириш мақсадида ўрмон хўжаликлари ерлари хусусий секторларга шаффоф электрон онлайн-аукцион асосида белгиланган мақсадда ижарага берилмоқда[4]. Аввалги қонунчилик бўйича бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, зарур ҳоллард

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада фойдаланилмаётган ўрмон хўжалиги ерларини қайта фойдаланишга киритиш заруррати ҳақида ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада фойдаланилмаётган ўрмон хўжалиги ерларини қайта фойдаланишга киритиш заруррати ҳақида ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ўрмон хўжалигиб фойдаланилмаётган ўрмон фонди, не используемый для лесного хозяйства земля, лесной фонд, ҳукумат қарорлари, ўрмон хўжалигиб фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерлари, правительственные решения, government decisions, концепция, forest fund that is not used for forestry land, concept
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники