Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЭКСТРЕМИСТИК ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН САҚЛАШ УСУЛЛАРИ Каримов Абдуманноф Абдужабборович Тошкент шаҳар ҳокимияти жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими котибият мудири
Каримов Абдуманноф Абдужабборович
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада ёшларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган экстремистик ғоялар таъсиридан муҳофаза қилиш усуллари таҳлил қилинади. Интернет муҳитида радикал ғояларнинг тарқалиш сабаблари, уларнинг ёшлар онгига таъсири ҳамда жамият хавфсизлигига солаётган таҳдидлари ёритилади. Шу билан бирга, таълим-тарбия орқали мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ахборот хатарларига қарши профилактик чоралар, оила ва жамоатчиликнинг ҳамкорликдаги ролига алоҳида эътибор қаратилган. Мақолада профилактика ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги миллий ва халқаро тажрибалар ҳам таҳлил этилган. Калит сўзлар: Ёшлар, экстремизм, радикализм, ижтимоий тармоқлар, мафкуравий таҳдид, ахборот хавфсизлиги, профилактика, мафкуравий иммунитет, жамият хавфсизлиги, таҳлил. Бугунги кунда жаҳондаги тинчлик ва барқарорликка миллатлараро ва динлараро зиддиятлар ҳамда терроризм жиддий ҳавф туғдирмоқда. Гарчи Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини сақлаш борасида изчил сиёсат олиб борилган ва бу борадаги ишлар янги давр талабларидан келиб чиқиб давом эттирилиб келинаётган бўлса-да, глобаллашув шароитида ҳотиржамликка берилиш асло мумкин эмас. Таъкидлаш жоизки, техника тараққиёти асрида террорчи ташкилотлар ҳам интернет воситасидан максимал даражада унумли фойдаланишмоқда. Оқибатда 500 дан ортиқ сайтлар, ижтимоий тармоқларда юзлаб каналлар улар учун дунёнинг барча жойларидан тарғиботлар орқали ўзларига мойил бўлган янги аъзоларни жалб қилишда асосий восита бўлмоқда. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда айрим шахсларнинг диний мазмундаги дарслари, саволларга жавоблар бериш орқали жамиятимизда турли ақидавий ва фиқҳий ихтилофлар келиб чиқишига сабаб бўлишмоқда. Бунинг оқибатида диний билим олишига эҳтиёжи бор ёшларимиз бу маърузаларни фарқлай олмасдан турли экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолмоқда. Натижада ёшлар томонидан турли экстремистик ва террористик жиноятлар содир этилмоқда. Қадимда уламоларимиз азалдан “Шаръий саволларга жавобни эл-юрт олдида илми ва тақвоси ила танилган олимлардан олиш керак” эканини таъкидлаб келганмоқда. Машҳур тобеинлардан бири Муҳаммад Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ “Шаръий илм бу – дин демакдир! Уни кимдан олаётганингизга эътибор беринг!”, – деганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ эса: “Ушбу илм – диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! Мен етмишга яқин уламо суратидаги кимсаларнинг Масжиди набавий устунлари олдида: “Расулуллоҳ ундай дедилар, бундай дедилар” деганини эшитганман. Лекин, уларнинг ҳеч биридан илмдан бирор нарса олганим йўқ!”, – деганлар. 4 Демак, диний илмларни олишда, фатво олишда шахсиятлар муҳимдир. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги номаълум, келиб чиқиши ҳам номаълум кимсалардан диний билим олинмайди, уларга қулоқ солинмайди. Чунки, фатво бу диндир! Шариатимизга кўра эса уни ким етказаётгани муҳимдир. Бундай салбий ҳолатларни олдини олиш, фуқароларга маърифий ислом ҳақида тўғри маълумотлар бериш, уларда диний бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш масаласи мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг тарғибот йўналишида янгича усул ва услубларни ишлаб чиқишни талаб этмоқда. Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, бугун бирор-бир террорчининг ёки экстремист шаклланиши учун медиавоситаларнинг ўзи кифоя қилмоқда. У махсус ғоявий ва ҳарбий тайёргарлик кўрмасдан туриб фақатгина интернет орқали мустақил қарорга келгани замонавий террорчи ташкилотларнинг усуллари ривожланган психологик методларга таянилганидан далолат беради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур муаммоларни ҳал этишда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади: – аҳолига умуминсоний қадриятларни сингдиришга қаратилган тадбирларни ўтказишни фаоллаштириш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда республика ва минтақалар даражасида замонавий ахборот технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш; – Интернет тармоғида республикада диний соҳада эришилаётган ютуқлар кенг тарғиб қилиш, диний ақидапарастлик ва миссионерлик билан боғлиқ таҳдидларни фош этиш ҳамда Ўзбекистондаги диний вазият ҳақида тарқатилаётган нохолис маълумотларга ўз вақтида ҳаққоний раддиялар бериб бориш; – Интернет тармоғи орқали диний экстремизм ва терроризм ғояларини тарқатаётган сайтларнинг Ўзбекистонда фаолият кўрсатишига чек қўйиш, ёшларга Интернет тармоғидаги ижтимоий тармоқ ва форумларнинг ижобий ва салбий томонларини, хатарли жиҳатларини, иғво маълумотлар таъсирига тушиб қолмасликни тушунтиришга қаратилган ишларни фаоллаштириш; – дин уламолари томонидан исломда одам ўлдириш, фитна чиқариш, айниқса, ўз юртига қарши чиқиш, ота-она ва оиласини қаровсиз қолдириш, мусулмонларни динсизликда айблаш, ўз-ўзини ўлдириш оғир гуноҳ ҳисобланиши, жамиятда тинчликни асраш, илмга интилиш, одамларга меҳр-оқибат, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш мусулмонларнинг бирламчи вазифалари эканини тушунтириш, шунингдек, ақидапарастларнинг «ҳижрат» ва «жиҳод» ғоялари сохта ва исломга қарши мақсадларга хизмат қилиши ҳақида тарғибот ишларини тизимли асосда амалга ошириш; – жойларда,
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада ёшларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган экстремистик ғоялар таъсиридан муҳофаза қилиш усуллари таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада ёшларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган экстремистик ғоялар таъсиридан муҳофаза қилиш усуллари таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ёшлар, экстремизм, радикализм, ижтимоий тармоқлар, мафкуравий, мафкуравий иммунитет, мафкуравий таҳдид, профилактика, ахборот хавфсизлиги, таҳлил., жамият хавфсизлиги
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025