К содержанию
РецензированоRU2026

Важность вопросов безопасности в национальном законодательстве

ХАВФСИЗЛИК МАСАЛАЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ · ҚОНУНЧИЛИГИМИЗДАГИ АҲАМИЯТИ · Баҳриддин ҒИЁСОВ · Бахриддин ГИЯСОВ (ю.ф.б.ф.д. (PhD), Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети) · Bakhriddin GIYASOV (д.ф.ю.н. (PhD), Университет общественной безопасности Республики)

Реформы в сфере подготовки юридических кадров в Узбекистане: анализ результатов и перспективные задачи · 2026

Аннотация

The article discusses the reflection of security issues of the Republic of Uzbekistan in the national legislation, the fact that these norms fully ensure the stable development of the Republic of Uzbekistan and the implementation of the 180 constitutional rights and freedoms of citizens, international documents and norms of national legislation are analyzed. Калит сўзлар: хавфсизлик, глобал хавфсизлик, миллий хавфсизлик, хавфсизликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари. Ключевые слова: безопасность, глобальная безопасность, национальная безопасность, безопасность, законодательство. Key words: security, global security, national security, security, legislation. Ҳозирги кундаги жаҳон ҳамжамиятининг хавфсизлиги муаммоси тинчликни сақлаш, можаролар авж олиши ва маҳаллий урушларнинг кучайишига йўл қўймаслик бўйича халқаро сиёсат, оммавий қирғин қуроллари ва оддий қуролларни қисқартириш, айрим турдаги қуролларни тақиқлаш ва уларнинг захираларини бутунлай йўқ қилиш масалаларини ўз ичига олади. Замонавий дунёда глобал хавфсизлик муаммоси икки жиҳатдан намоён бўлади: жаҳон ҳамжамиятининг хавфсизлиги ва шахснинг шахсий хавфсизлиги. Биринчи ўринда замонавий глобал дунёда инсон хавфсизлиги муаммосига алоҳида тўхталадиган бўлсак, унинг таъминлаш шартларига қуйидагиларни киритиш мумкин: шахсий эркинлик; инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ва ҳимоя қилиш; инсоннинг давлат сиёсати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш жараёнларида иштирок этиш имконияти; тинчликнинг давлат ва халқаро кафолатлари, ҳаётни таъминлаш ресурсларидан фойдаланиш (шу жумладан, меҳнат, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари); шахсий ҳаёт ва кўпайиш учун қулай муҳит. Дарҳақиқат, замонавий глобал дунёда одамларнинг халқаро, миллий, жамоат ва шахсий хавфсизлиги соҳасидаги муаммолар турли кўламли ва характердаги хавф ва таҳдидларни келтириб чиқармоқда. 181 Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳам ушбу масалаларига Конституциявий нормалар даражасида ёндашилган бўлиб, Конституциямизнинг 2-боби инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликларига қаратилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.[1] Ушбу норма Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларaцияси талаблари асосида шакллантирилган бўлиб, ушбу халқаро ҳужжатга кўра, ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъий назар ушбу Декларaцияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва барча эркинликка эга бўлиши зарур эканлиги[2] таъкидлаб ўтилган. Одатда, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ва уни ҳимоя қилишнинг узлуксизлигини таъминлаш давлат органлари ва мансабдор шахслар зиммасидаги энг асосий вазифадир. Айниқса, ҳуқуқ-тартибот идоралари ўзига тегишли ваколат доирасида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва уларни рўёбга чиқаришни бевосита амалга оширадилар. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сифатида тан олинган давлат органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу давлат органларининг биринчи галдаги вазифаси сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш белгилаб қўйилган. Яна бир аҳамиятли томони шундаки, илгари жорий ёки кодификaциялаштирилган қонунларда кўрсатиб ўтилган, инсоннинг шахсий ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган айрим масалалар ҳозирда раҳбарий қоидалар кўринишида Конституциямиздан ўрин олганлиги фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг янги босқичга кўтарилганлигидан далолат беради. Жумладан, 182 Конституцияга мувофиқ, инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди[3] сингари номалар эса, бу борадаги амалий ишларнинг ёрқин ифодаси десак, асло муболаға бўлмайди. Миллий қонунчилигимиздан ўрин олган хавфсизлик масалаларининг иккинчи, яъни жаҳон ҳамжамияти ва давлат давлат хавфсизлиги масаласига тўхталадиган эканмиз, ушбу муносабатлар ҳам Конституция даражасида ҳал этилганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Масалан, Конституциямизнинг “Ташқи сиёсат” деб номланган 4-бобида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип в

Доказательный фрагмент

«The article discusses the reflection of security issues of the Republic of Uzbekistan in the national legislation, the fact that these norms fully ensure the stable development of the Republic of Uzbekistan and the im…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article discusses the reflection of security issues of the Republic of Uzbekistan in the national legislation, the fact that these norms fully ensure the stable development of the Republic of Uzbekistan and the im… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
security, global security, national security, security, legislation, глобал хавфсизлик, национальная безопасность, глобальная безопасность, законодательство, хавфсизликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари, безопасность, миллий хавфсизлик, хавфсизлик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники