К содержанию
РецензированоRU2023

ДОГОВОР ДАРЕНИЯ И ЕГО ОСОБЕННОСТИ В ГРАЖДАНСКОМ ПРАВЕ

Ф.К. Комилжонов

Современная наука и исследования · 2 · 2023

Аннотация

This article talks about the gift contract and its specific features in civil law. Reasonable opinions and comments are used throughout the article. Key words: civil law, gift contract, property relations. ДОГОВОР ДАРЕНИЯ И ЕГО ОСОБЕННОСТИ В ГРАЖДАНСКОМ ПРАВЕ Аннотация. В статье рассматривается договор дарения и его особенности в гражданском праве. На протяжении всей статьи используются обоснованные мнения и комментарии. Ключевые слова: гражданское право, договор дарения, имущественные отношения. Маълумки, Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва либераллаштириш бўйича белгиланган устивор вазифалар қаторига мулкий муносабатлар алоҳида ўринга эга ҳисобланади. Мулк ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга ошириладиган ҳаракат манбаидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 31-боби “Хадя” деб номланиб, хадя шартномасига мувофиқ, бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текин мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талабини) беради ё бериш мажбуриятини олади ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади, яъни озод қилиш мажбуриятини олади. Шу билан бирга, ҳадяни ҳадя олувчига ҳадя қилувчининг вафотидан кейин топширишни назарда тутувчи шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Чунки бу ҳадя эмас, васиятномага тўғри келади. Ҳадя шартномасида кўзда тутилган мулк тарафлар томонидан шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Ҳадя шартномасини имзоланган заҳотиёқ иккинчи тараф мулкига ўтиб кетади ва қарор ўзгартирилмайди. Агар ҳадя қилишни ният қилган инсон ҳали шартнома тузилмасдан оламдан ўтиб қолса, бўлажак ҳадя эгаси мулкни талаб қилишга ҳақли эмас. Бу шунчаки қуруқ ваъда ҳисобланади. Агар нотариал идорада иш бошланган бўлиб, шартнома тузиш ҳаракатлари амалга оширилган бўлса, ишни мархумнинг яқинлари мерос гувоҳномасини расмийлаштириш орқали давом эттиришлари мумкин. 3 28 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Шартнома асосида кўчмас мулк (уй) ҳадя қилингани амалиётда кўп кузатилгани боис, баъзи инсонлар бошқа нарсалар билан ҳадя шартномасини тузиш мумкин эмас, деб ўйлайдилар. Аслида расмий ҳадя автомашина, қимматбахо қоғоз, қимматбахо буюм, кўп миқдордаги пул ҳам бўлиши мумкин. Ҳадяни топшириш уни тақдим қилиш, рамзий топшириш (калит ва ҳоказоларни тақдим қилиш) ёки ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан амалга оширилади. Хайр-эҳсон қилувчи мол-мулкни фуқарога хайр-эҳсон қилганида бу мол-мулкдан маълум бир мақсадда фойдаланишни шарт қилиб қўйиши лозим, юридик шахсларга хайр- эҳсон қилганда эса бу шартни қўйиши мумкин. Бундай шарт бўлмаганида мол-мулкни фуқарога хайр-эҳсон қилиш оддий ҳадя деб ҳисобланади, қолган ҳолларда эса хайр-эҳсон қилинган мол-мулкдан ҳадя олувчи унинг вазифасига мувофиқ фойдаланади. Ҳадя қилиш, айни пайтда ҳадяни олувчига топшириш оғзаки амалга оширилиши мумкин. Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида, фуқаролар ўртасида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммага шартнома тузилаётганда, шартномада келажакда ҳадя этиш ваъда қилинган ҳолларда оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Агар ҳадя шартномаси рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳадяни қабул қилишни рад этиш ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади. Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга. Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли. Бундан ташқари, манфаатдор шахснинг талабига биноан суд якка тадбиркор ёки юридик шахснинг банкротлик тўғрисидаги қонунчилик қоидаларини бузиб, банкрот деб эълон қилинишидан олдинги бир йил ичида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маблағлар ҳисобидан қилган ҳадясини бекор қилиши мумкин. Шуни такидлаш лозим, эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол- мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин. Ҳадя бекор қилинган тақдирда ҳадя олувчи ҳадя қилинган ашёни, агар у ҳадя бекор қилинган пайтда 3 29 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND

Доказательный фрагмент

«This article talks about the gift contract and its specific features in civil law.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article talks about the gift contract and its specific features in civil law. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
civil law, gift contract, property relations, civil law, gift contract, property relations., фуқаролик ҳуқуқи, ҳадя шартномаси, мулкий муносабатлар., гражданское право, договор дарения, имущественные отношения.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники