Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
“to explore, going back to the past is a good thing”. Сайқалланаётган “Ўткан кунлар”
Dilafruz RAXMATOVA · Modern Uzbek novels (Samarkand state institute of foreign languages)
Общество и инновации · 2021
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” “Ўткан кунлар”, романи талқини яратилган тадқиқот материаллари асосида Туркистонга рус босқини, янги маъно мазмун касб этаётганлиги, адабий ва тарихий замонавий ўзбек таъсирчанлиги таҳлил этилган. романчилиги, ўзбек романи, “Мозийга қайтуб иш кўриш хайрликдир”. 1 Lecturer, department of Uzbek language and literature Samarkand state institute of foreign languages, Samarkand, Uzbekistan Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 Совершенствующие «Минувшие дни» АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье на основе материалов исследования «Минувшие дни», анализируется литературное и историческое влияние русское вторжение романа Абдуллы Кадири «Минувшие дни». в Туркестан, современные узбекские романы, узбекские романы, «исследовать, возвращаясь в прошлое - благое дело». “Ўткан кунлар” романи бамисоли улкан ва тиниқ кўзгу, унда ўзбек миллатининг муайян тарихий шароит, вазиятдаги турмуши, урф-одатлари, руҳий- маънавий дунёси, бўй-басти, қиёфаси кенг кўламда аниқ-равшан тасвирланади. Романдаги учлик – ошиқ, маъшуқа ва ағёр, бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг тоза муҳаббати, ишқий кечинмалари, бахти ва бахтсизлиги жуда зўр маҳорат билан кўрсатилади. Асардаги жуда кам инсонлар қалбидан чуқур жой оладиган бир “дурри бебаҳо” – ишқ- муҳаббат туйғусига доир инжа тафсилотлар китобхонни ҳаяжонга солади, деб ёзади таниқли адабиётшунос олим Баҳодир Каримов. Отабек билан Кумушнинг саодатли онларидан маҳрум этган фожиавий саҳналар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни – Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Айни дамда ўлканинг тутқунликка тушишининг бош сабаби жаҳолат, қолоқлик ва ўзаро ички низолардир, деган фикрни ғоят усталик билан асарнинг мазмун-моҳиятига сингдиради. ХIХ-аср охири ХХ-аср бошларида Туркистонда жадидчилик ҳаракатининг ёйилиши ҳам халқни жаҳолат ботқоғидан сақлаб қолишга бўлган уринишдир. Халқ наздида кўзгу тутиб ҳаётни кўрсата олиш, муаммолар ечимини фақат ўқиш, таълим олиш ва маърифатга эришиш йўли орқали ҳал этиш олий мақсад эди. Тараққиётга эришишнинг асл ва бирламчи йўли мустақил давлатни вужудга келтириш эканлигини чуқур англаган Абдулла Қодирий Юсуфбек Ҳожи, Отабек каби узоқни кўзлай оладиган каҳрамонлар образини яратадики, бундай кишилир ҳамон ўз қадр қимматини йўқотган эмас. Адибнинг бадиий сўзида бетакрор жозиба мужассам бўлгани боис “Ўткан кунлар”ни неча бор ўқиса ҳам, одам тўймайди, қайта мутолаага эҳтиёж сезаверади. Роман ўқувчини зериктирмайди. Қайта ўқиш жараёнида асарнинг янгидан-янги қирралари очилади. Бир ўқилганда эътиборсиз ўтилган эпизодларга бошқа сафар диққат қаратилади. Бу ҳол, табиийки, адибнинг образ яратиш маҳоратига, инсон қалбини чуқур англашига дахлдордир. Зеро, кўркам адабиётдек санъат дунёсида бадиий сўз – поэтик нутқ муҳим саналади: сўз воситасида манзара, руҳият ва образ чизилади. Абдулла Қодирий сўзида ўқувчини ўзига боғлаб турадиган, инсонни ўзига оҳанрабодек тортадиган қувват бор. Буни ўқувчи сезмаслиги мумкин эмас. Айнан сўзнинг таъсири боис Кумуш ўлган саҳнада ҳўнг- ҳўнг йиғлайди китобхон. Айтмоқчи, бу эпизоднинг ўзи йиғлаб ёзилган. Демак, адибнинг титраган, ичиккан, ўксиган юраги шу саҳифаларга кўчган. Бадиий ижоддаги бир қонуният шуки, мужмал тасаввурлар мужмал ифодаланади, йиғлаб 174 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415 ёзилган саҳифалар йиғлаб ўқилади. Чинакам адибнинг эстетик дунёси, ижодкор қалби ана шундай саҳифаларга муҳрланади. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлари” ўзининг бадиий қудрати жиҳатидан адабиёт аҳлининг манаман, деган вакиллари томонидан бирдек эътироф этилган ўзбек тилидаги саноқли романлардан бири бўлади [3: 176]. Шарқшунос олим Е.Э. Бертельс, “Ўткан кунлар”га баҳо бераркан, “Европа романи, инглиз романи, рус романи билан бир қаторда Ўзбек романи яратилгани”ни эътироф этганди. Ўзбек романчилигининг асоси маънан бойлиги,ўқувчиларни ўзига жалб эта олиши, сўз санъатининг жозибадорлиги билан ажралиб туришини таъкидлайди. Тарихни англаш, ҳақикатни билиш, ўша даврдаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётни чуқурроқ англаш учун “Ўткан кунлар” романи асосий манбалардан бири бўлиб қолмоқда. Ойбек Абдулла Қодирий ижодига бағишланган тадқиқотида адиб шахсияти ва ижодига баҳо бериб, ёзади: “Абдулла Қодирий истеъдодли, қалби бутун ва ўзига хос равишдаги шахс эди. Абдулла Қодирийнинг прозаси биринчи навбатда ғоятда ҳаётийлиги билан ажралиб туради” [5: 296]. Назаримизда, Абдулла Қодирий асарларининг умрбоқийлик асосларини, энг аввало, адибнинг фавқулодда истеъдодидан, шахсиятидан, дунёқарашини шакллантирган заминдан, адабиётдаги абадий мавзуларнинг маромига етказиб тасвирлашидан, сўзнинг руҳиятга таъсири ва шу сингари кўзга кўриниб-кўринмай ҳамда ҳисга таъсир этиб-этмай турган бошқа бир қатор сирли унсурлард
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” “Ўткан кунлар”, романи талқини яратилган тадқиқот материаллари асосида Туркистонга рус босқини, янги маъно мазмун касб этаётганлиги, адабий ва тарихий зам…»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” “Ўткан кунлар”, романи талқини яратилган тадқиқот материаллари асосида Туркистонга рус босқини, янги маъно мазмун касб этаётганлиги, адабий ва тарихий зам… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- “Last days”
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014