К содержанию
РецензированоRU2025

ИҚТИСОДИЁТНИ СОЛИҚЛАР ОРҚАЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИ МОҲИЯТИ Бабахонов Жафар Мухиддинович

UZBEKISTAN” JURNALI · Бабахонов Жафар Мухиддинович

Журнал научно-инновационных исследований в Узбекистане · 03 · 2025

Аннотация

Мазкур мақолада солиқлар орқали тартибга солиш моҳияти, солиқ механизмининг ҳозирги шароитдаги таъсири, ҳозирги вазият таҳлили, солиқлар орқали тартибга солишнинг иқтисодий жараёнларга таъсир этиш омиллар таҳлили келтирилган. Шунингдек, иқтисодиётни солиқлар орқали тартибга солиш бўйича хулоса ва таклифлар берилган. Калит сўзлар: солиқ, солиқ механизми, солиқлар орқали тартибга солиш, солиқ сиёсати Кириш Ҳар қандай тараққиётни солиқларсиз, аниқроғи солиқлар орқали тартибга солиш механизмлари таъсирисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш жараёнларини чуқурлаштириш шароитида республикамиз ўзининг давлат илмий-техник ва инновацион бюджет- солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган. Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек, “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш, жумладан, Давлат бюджети барча даражада мутаносиб, миллий валюта ва ички бозордаги нарх даражаси барқарор бўлишини таъминлаш – энг муҳим устувор вазифамиздир” [1]. Иқтисодиётни интеграциялашуви ва глобаллашуви тобора кучайиб бораётган шароитда солиқлар орқали тартибга солиш механизми унинг имкониятлари мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ўсиши ҳамда рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилиши муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётни солиқлар орқали тартибга солиш механизми мамлакат ижтимоий иқтисодиётини ривожлантирувчи шартлардан бири бўлиб қолиши лозим. Ҳозирда солиқлар орқали тартибга солиш механизмини 362 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 03, ISSUE 06, 2025. JUNE ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 такомиллаштириш ижтимоий-иқтисодий жараёнларни дунё андозалари даражасига кўтарилиш мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилмоғи лозим. Мамлакатдаги инфратузилмаларни рақобатбардошлилигини сифатли инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан таъминлашда, таркибий қайта қуришларни амалга оширишда солиқлар орқали тартибга солиш механизми ўта муҳим восита сифатида хизмат қилади. Маълумки, солиқлар орқали тартибга солиш кенг маънода ижтимоий-иқтисодий тараққиёт омили сифатида долзарбдир. Адабиётлар таҳлили Махсус иқтисодий адабиётларда, кундалик ҳаётимизда, турли ахборот воситаларида турмуш тарзига кириб келаётган ва асосий терминларга айланаётган “солиқ механизми”, “солиқ механизмини ташкил этиш”, “солиқ менежменти”, “солиқлар орқали бошқариш”, “солиқ механизми элементлари”, “инновацион солиқ механизми” ва шу каби бошқа терминларнинг мазмуни ва улун қабул қилинган солиқ концепцияларини қабул қилишга қаратилган бошқарув жараёнининг ажралмас қисмидир” [3]. С. Барулин солиқ орқали тартибга солишни амалиётда солиқ вазифалари ва солиқ концепцияларини қабул қилиш доирасида турли фойдали иш коэффициентларидан фойдаланишда солиқлар орқали тартибга солиш имкониятларидан фойдаланишда шаxсларнинг субъeктив фаолияти сифатида эътироф этади [4]. З.Ахроров солиқ орқали тартибга солиш – бюджeтга солиқ тушумларини таъминлаш ва шу билан бирга xўжалик юритувчи субъeктларнинг фойданинг бир қисмини қайта тақсимлаш орқали саноат корxоналарининг инновацион ва инвeстицион фаолиятларини рағбатлантириш эканлигини таъкидлайди [5]. Тадқиқот методологияси Мақолада илмий мушоҳада, абстракт-мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Бугунги кунда иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, техник-технологик янгилаш, унинг рақобатбардошлилигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, импортбоп товарлар ишлаб чиқариш, аҳолининг тўлов қобилиятини ошириш, хўжалик субъектларининг 363 “JOURNAL OF SCIENCE-INNOVATIVE RESEARCH IN UZBEKISTAN” JURNALI VOLUME 03, ISSUE 06, 2025. JUNE ResearchBib Impact Factor: 9.654/2024 ISSN 2992-8869 самарадорлигини ошириш, инвестиция оқимларини турли манбалардан кириб келишини, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни амалга ошириш каби вазифаларни ҳал этилиши солиқлар орқали тартибга солиш механизмини оқилона бошқарилишига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномасида “Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш зарур. Бюджет ҳисобидан маблағ ажратиладиган ҳар қандай дастур ёки лойиҳанинг сифат ва миқдор кўрсаткичларидан иборат, натижага йўналтирилган индикаторлари бўлиши керак” [6] деб таъкидлаб ўтди. Бу эса, бюджет сиёсати олдида турган вазифаларнинг нечоғли долзарб эканлигини акс эттиради. Ушбу фикрдан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини аниқ белгилаш ва унга қаратилган вазифалар доирасида илмий- инновацион фаолиятни узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ташкилий шароитларда рақобатли бўлишлигини таъминлаш бир вақтнинг ўзида солиқлар орқали тартибга солиш механизмини такомиллаштириб борилиши унинг ҳуқуқий асосларини ҳам ривожлантирилиб борилиши билан эътиборли бўлиши мақсадга мувофиқдир. Иқтисодиётни солиқлар орқали тартибга солиш механизмини ҳуқуқий асосларини ривожланти

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада солиқлар орқали тартибга солиш моҳияти, солиқ механизмининг ҳозирги шароитдаги таъсири, ҳозирги вазият таҳлили, солиқлар орқали тартибга солишнинг иқтисодий жараёнларга таъсир этиш омиллар таҳлили келт…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада солиқлар орқали тартибга солиш моҳияти, солиқ механизмининг ҳозирги шароитдаги таъсири, ҳозирги вазият таҳлили, солиқлар орқали тартибга солишнинг иқтисодий жараёнларга таъсир этиш омиллар таҳлили келт… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
солиқ, солиқ механизми, солиқлар орқали тартибга, солиқлар орқали тартибга солиш, солиқ сиёсати
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники