К содержанию
РецензированоRU2020

Исследование уровня тревожности у пациентов, страдающих псориазом

ПСОРИАЗ КАСАЛЛИГИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАРДА ХАВОТИРЛАНИШ · ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШ · ИССЛЕДОВАНИЕ УРОВНЯ ТРЕВОЖНОСТИ У ПАЦИЕНТОВ (Самарқанд Давлат тиббиѐт институти, Самарқанд, Ўзбекистон) · СТРАДАЮЩИХ ПСОРИАЗОМ (Самарқанд Давлат тиббиѐт институти, Самарқанд, Ўзбекистон)

Журнал вестник врача · 27-33 · 2020

Аннотация

Study of the psychological characteristics of patients with psoriasis for the purpose of correction is set to conduct an adequate effective therapy. The aim of the study was to determine the level of situational and personal anxiety of patients and to identify high-level structure of anxiety. We examined patients using integrative anxiety test (IАТ). Correction emotional background of patients will improve the results of treatment and improve the quality of life for people with this disorder. Долзарблилиги: Замонавий илмий изланишларда хавотир ва хавотирланиш муаммоси алоҳида ўрин эгаллайди. Бир томондан, бу "замонавий цивилизациянинг марказий муаммо- си", бизнинг давримизнинг энг муҳим хусусияти бўлса, бошқа томондан, бу эксперимент ѐки вазиятнинг махсус шартларидан келиб чиққан руҳий ҳолатдир [2]. Хавотир - бу одам- нинг ташвиш ҳолатини бошдан кечиришга мойиллигидир. Баъзида хавотир табиий, тегишли ва фойдали ҳолат ҳисобланади. Ҳар бир инсон муа- йян вазиятларда, айниқса, бирон бир ноодатий иш қилиш ѐки унга тайѐргарлик кўриш керак бўлса хавотир, ташвиш ѐки стрессни ҳис қилади. Оддий хавотирланиш инсоннинг ҳаѐти да- вомида бошдан кечирган тажрибаларига ҳамроҳ бўлади ва агар мумкин бўлган хавотирни келтириб чиқарадиган муаммолар муваффақиятли бартараф этилса, бу кўпроқ мустақиллик- ка ва бошқа одамлар билан муносабатларнинг янги даражаларини тиклашга олиб келади. Бошқа ҳолларда хавотир ғайритабиий, патологик, тегишли эмас, зарарли ҳисобланади. Бу ҳолат сурункали, доимий бўлиб қолади ва нафақат стрессли вазиятларда, балки бирон бир сабабсиз ҳам пайдо бўлишни бошлайди. Бунда хавотир нафақат кишига ѐрдам берибги- на қолмай, аксинча, кундалик фаолиятида унга ҳалақит беришни бошлайди [2, 3, 6]. 80 Д октор ахборотномаси № 4 (97)—2020 Ж. А. Ризаев, З. Ф. Аширов,... Ҳозирги вақтда доимий хавотирланиш манбаларининг икки тури мавжуд: хавотир ҳо- латларининг тез-тез учраши натижасида пайдо бўладиган узоқ муддатли ташқи стрессли вазиятлар ва ички психологик ѐки психофизиологик сабаблар. Бу ҳодисаларнинг барчаси руҳий ҳолатнинг барқарорлигига қараб турлича намоѐн бўлади [2, 1]. Хавотирга сабаб бўлган ва унинг даражасининг ўзгаришига таъсир қиладиган сабаб- лар жуда хилма-хил бўлиб, инсон ҳаѐти фаолиятининг барча соҳаларида бўлиши мумкин. [2, 4, 5, 6]. Сўнгги йилларда амалиѐт шифокорларининг сурункали касалликларга чалинган бе- морларнинг руҳий ҳолатини ўрганишга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ошди. Бу шахсий хусусиятлар ва ҳиссий стресс ҳолатлари сурункали касалликларнинг генези ва кечи- шига сезиларли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. Доимий равишда сурункали патологиядан азият чекадиган одам невротик хусусиятларга эга бўлади, чунки бемор руҳиятининг беқарорлиги бунга ҳисса қўшади. Псориаз сурункали дерматозлар гуруҳига мансубдир. Унинг аҳоли орасида тарқалиши 0,5 дан 4% гача [7]. Мавжуд барча ўзгаришларни тузатиш учун псориаз билан оғриган бе- морларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш келажакда етарли ва самарали терапия ўтказиш учун муҳимдир. Тадқиқотнинг мақсади псориаз билан оғриган беморларда вазиятли ва шахсий хаво- тирланиш даражасини аниқлаш, шунингдек, юқори даражадаги хавотирнинг тузилишини аниқлаш эди. Материаллар ва усуллар. Интегратив хавотир тестидан (ИХТ) фойдаланиб, биз псо- риаз касаллиги бўлган 44 беморни кўрикдан ўтказдик [1]. Назорат гуруҳи ѐш ва жинсга мос келадиган 30 соғлом кишидан иборат эди. Ушбу ўзига хос услуб (1997) хавотирланишнинг оғирлик даражасини ситуатив (ўзгарувчан) ва хавотирликни шахсий-типологик хусусият сифатида аниқлаш учун ишлатилган. Синовнинг интегративлиги (кўп ўлчовлилиги) тест томонидан аниқланган аффектив ҳолатни ўзини ўзи баҳолашнинг мазмунли моҳиятини очиб беришга имкон берди, жумладан: ҳиссий ноқулайлик, астеник ва фобик компонентлар, истиқболларни хавотирли баҳолаш ва ижтимоий ҳимоя. Статистик таҳлил Статистика 6, Microsoft Excel, ѐрдамида амалга оширилди. Парамет- рик кўрсаткичлар сифатида Стьюдент критерийси (t) ишлатилди. Асимметрик вариацион қаторлар учун χ2 мезон ҳисобланди. Ўрганилган параметрлар ўртасидаги муносабатлар йўналишини ва яқинлигини ўрганиш учун Спирменнинг даража корреляцияси коэффициен- ти (rS) аниқланди. Натижалар. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида, терининг шикастланиши билан кечадиган псориаз касаллигининг умумий шакли 88,4% (39 бемор), 11,4% (5 бемор) билан чекланган шакли аниқланди. 13,6% (6 киши) да терининг шикастланиши бўғимлар ши- кастланиши билан кузатилган, 25% (11 бемор) да тирноқ шикастланиши аниқланган, 11,4% (5 киши) да патологик жараѐн тананинг очиқ жойлари (қовоқлар, қўлларнинг орқа қисми) да кузатилган. Касалликнинг авж олиш босқичи 43,2% (19 бемор), стационар 56,8% (25 бе- мор) да ташхис қўйилган. Касалликнинг мавсумий кучайиши беморларнинг 61,4% (27 бе- мор) да кузатилган. Улардан псориаз касаллиги қишда - 44,4% (12 бемор), ѐзда 7,4% (2 бе- мор), баҳорда 11,1% (3 бемор), кузда 18,5% (5 бемор) да, баҳор ва кузда 18,5% (5 бемор)да ўткир ҳолатда авж олган. 11,1% (3 бемор) касалликнинг қисқа давомийлиги сабабли улар ушбу боғл

Доказательный фрагмент

«Study of the psychological characteristics of patients with psoriasis for the purpose of correction is set to conduct an adequate effective therapy.»

Образец извлечения

Демо-превью

Study of the psychological characteristics of patients with psoriasis for the purpose of correction is set to conduct an adequate effective therapy. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
psoriasis, anxiety, quality of life, ҳаѐт сифати, псориаз, уровень тревожности, хавотирланиш даражаси, качество жизни
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники