К содержанию
РецензированоRU2023

ПРАВОВАЯ ГАРАНТИЯ СЕМЬИ ПОД ЗАЩИТОЙ ГОСУДАРСТВА

Рустамова Шахзода (Махcус ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири доц.)

Современная наука и исследования · 2 · 2023

Аннотация

In this article, "Property rights and obligations of a husband and wife" the common property of a husband and wife, its ownership, use, disposal, the property of each of the husband and wife, the division of the common property of the husband and wife. the issues of property distribution and allocation of shares, ownership of jointly owned property, its use, and its disposal were analyzed. Key words: family, marriage, ownership of property, separate properties, distribution of property, division of share, period of treatment, expertise, compensation, dispute, application, agreement, inheritance. Оила тушунчаси ҳамиша давлатимиз томонидан ҳам, халкимиз томонидан ҳам диққат-эътиборда бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бош мақсади бўлиб қолаверади. Оила халқнинг, жамиятнинг ҳаёти, турмушига оид урф-одатларни ўзида мужассам этгувчи муқаддас даргоҳдир.Оила ўз фарзандларини тарбиялаб, ўларга умуминсоний қадриятларни сингдириш билан уларга бошланғич ижтимоий йўналиш беради.Ўз фарзандларини катта оқимга жамиятга қўшиш билан эса оила жамият йўналиши, иқтисодиёти,маданияти ва маърифатини ҳам белгилашга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун ҳам Шарқда оила тушунчаси қадим-қадимдан муқаддас қўрғон ҳисобланиб келинган. Хусусан, 5 48 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ ўзбек оилаларининг серилдизлик, сербутоқлик хусусиятлари ҳозир ҳам сақланиб қолмоқда. Ўзбекларда оилаларнинг муайян турмуш тарзи шаклланиб, ҳаётий тажриба орттириб бориши, тежамли ва саришта рўзғор тутиши, фарзандларни одобли, маънавий етук бўлиб камол топишида кексалар, ота-онанинг ўрни беқийосдир. Ўзбек оилалари ўзларининг мустаҳкамлиги,саранжом-саришталиги, болажонлиги, қариндош-қондошлик ришталарини ҳурмат қилиши, мехр-оқибатли ва бошка қадриятлари билан бошқа оилалардан ажралиб туриши сир эмас. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда ажралишлар кўпайгани, ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш масалалар билан боғлиқ”1. Юртимизда ҳар бир оила давлат муҳофазасига олинган. Оила кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари оилавий муносабатларни тартибга солиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, нафақат эр-хотин, айни чоғда вояга етмаган фарзандларнинг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга молик. Эътиборли жиҳати шундаки, ажралиш арафасида турган оилаларни яраштириш, юзага келган низоларни тинч йўл билан бартараф этиш борасида фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган яраштирув комиссиялари томонидан зарур чора- тадбирлар амалга оширилмоқда. Муҳокама ва натижалар. Жамиятнинг энг оғриқли нуқтаси – барбод бўлган оилалар хусусида сўз борар экан, бегуноҳ фарзандлар тақдири кишини беихтиёр ташвишга солиши хеч гап эмас. Негаки, ота- онанинг ажралишидан мурғак қалб эгалари ҳаммадан кўпроқ азият чекади, кўнгли кемтик ҳолда улғаяди.Тан олиш жоиз, маънан етук бўлмаган шахс ҳаётда ўз ўрнини топиш, касб танлаш, ижтимоий ҳаётга мослашиш, тенгдошлари, кенг жамоатчилик билан мулоқотга киришиш борасида кўп қийинчиликларга дуч келади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, дилбандининг бахтли ҳаёт кечиришини истаган соғлом фикрли ҳар бир ота-она юзага келган келишмовчиликни оғир-вазминлик ва чуқур мушоҳада билан ҳал этиши, турмуш қийинчиликларини,оғир синовларни енгиб ўтиши, оила аъзоларининг бахтли турмуш кечиришларини таъминлаши шарт ва зарурлиги давлатимизнинг олий сарҳади ҳисобланади. Кези келганда шуни ҳам айтиш ўринлики, оилавий ажралишларнинг салбий оқибатлари нафақат собиқ эр-хотинлар ҳаётида, балки уларнинг меҳнат фаолиятида, жамият ва давлат миқёсида ҳам муайян бўшлиқни юзага келтиради. 1 Мирзиёев, Шавкат Миромонович Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ/Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент : Ўзбекистон, 2017. - 56 б. 5 49 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Ҳозирги кунда кўпгина долзарб масалаларга сабаб бўлаётган муаммолардан бири бу “Эр ва ҳотиннинг мулкий ҳуқуқлари, муносабатлари ҳамда мажбуриятлари”дир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 13-моддасининг 1, 2-қисмларига асосан никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм- русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Оила кодексининг 18- моддасига мувофиқ, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар, ва шу пайтдан эът

Доказательный фрагмент

«In this article, "Property rights and obligations of a husband and wife" the common property of a husband and wife, its ownership, use, disposal, the property of each of the husband and wife, the division of the commo…»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article, "Property rights and obligations of a husband and wife" the common property of a husband and wife, its ownership, use, disposal, the property of each of the husband and wife, the division of the commo… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
family, marriage, ownership of property, separate properties, distribution of, брак,, мулкка эгалик қилиш, никоҳ, право собственности на имущество, семья, оила
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники