К содержанию
РецензированоRU2020

Интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ · Каримов Темур Мамарахим ўғли

Наука, общество, образование в современных реалиях · 2020

Аннотация

Мазкур мақолада интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишга оид олимларнинг фикр- мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Шунингдек, бу борадаги айрим муаммолар таҳлил қилинган ҳолда таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган. Калит сўзлар: суд, судья, суд ҳокимияти, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, судьяларнинг малака ҳайъати, судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6034-сон Фармонида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмлари кенгайтирилди [1]. 2017 йил 21 июлда ПФ-4966-сонли “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши ҳамда 2021 йил 28 июлда Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилинганлиги мамлакатимизда судьяларнинг мақоми ва уларнинг интизомий жавобгарлигига доир суд амалиётни жадаллаштиришга сезиларли даражада ўз ҳиссасини қўшди. 80 Наука, общество, образование в современных реалиях Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши томонидан 2021 йилда 19 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилган, яна 220 нафар судья камчиликларга йўл қўйганлиги учун интизомий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 2022 йилнинг биринчи чорагида 22 нафар судьяларнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган, 80 нафарига интизомий жазо чоралари қўлланилган. Бундан ташқари, 2021 йилда ваколат муддати тугаган 12 нафар судья навбатдаги муддатга нолойиқ деб топилиб, 2022 йилнинг биринчи чорагида бу миқдор 4 нафарга етган, судьялар олий мактабида 2022 йилда 73 нафар судьяликка номзод касбга тайёрланиб, шундан 62 нафари илк бор судьялик лавозимини эгаллаган [2]. Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ижтимоий жавобгарлик турларидан бири ҳисобланиб, судья одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун, суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек, хизмати борасидаги ёки обрўсига путур етказадиган бошқа хатти- ҳаракатлари учун Судьялар малака ҳайъатининг қарори асосидагина интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин. Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгарликка тортилишига сабаб бўлмайди. Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонун ва янги таҳрирдаги низом билан белгиланади. Янги таҳрирдаги қонунда судьялар мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатлари ва судья лавозимига номзодлар ҳамда сайланган шахсларга қўйилган талаблар халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳужжатда судяларнинг интизомий жавобгарлиги қайта кўриб чиқилган, судяларнинг ваколатларини бекор қилиш асослари ва тартиби аниқлаштирилиб, судьяларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланмоқда [3]. Судьялар малака ҳайъатлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2014 йил 22 апелда қабул қилинган ЎРҚ–368-сонли қонуни билан тасдиқланган “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади. Судьяларнинг малака ҳайъатлари қуйидаги масалаларни кўриб чиқиш учун тузилади: судьянинг интизомий жавобгарлиги; судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ёки муддатидан илгари тугатиш; судьянинг дахлсизлигини таъминлаш; судьяга малака даражасини бериш; 81 Наука, общество, образование в современных реалиях халқ маслаҳатчиларини танлаш ва уларнинг сайловини ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш; судьялик қасамёди ва судьялар одоб-ахлоқи қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш. Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришида унга кўмаклашади. Судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади. Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги илгари эски таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 73-моддаси билан тартибга солинган бўлса, энди ушбу қонуннинг янги таҳририда 4 та моддадан иборат 11-боб бағишланган. Унга кўра, судья интизомий жавобгарликка қуйидаги ҳолатларда тортилиши мумкин: одил судловни амалга оширишда қонунийликни бу

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги ас…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада интизомий жавобгарлик тури сифатида судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги ас… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
суд, судья, суд ҳокимияти, судьяларнинг интизомий, судьяларнинг малака ҳайъати, квалификационная коллегия судей, дисциплинарное взыскание судей ответственность, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, court, disciplinary of judges responsibility, судебная власть, досрочное прекращение полномочий судей, qualification panel of judges, judge, судяларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш, суд ҳокимияти, judicial authority, premature termination of authority of judges
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники