ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлиги
ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ · Каримов Темур Мамарахим ўғли · Амалиёти Бош юрисконсульти
Наука, общество, образование в современных реалиях · 2022
Аннотация
Мазкур мақолада айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлик масалалари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Муаллиф томонидан олимларнинг судьяларни интизомий жавобгарликка тортишга оид фикр- мулоҳазалари таҳлил қилиниб, илмий мунозарага киришилган. Шунингдек, судьяларни интизомий жавобгарликка тортишдаги айрим муаммолар таҳлил қилинган ҳолда таклиф ва тавсиялар келтириб ўтилган. Калит сўзлар: суд, судья, суд ҳокимияти, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, судьяларнинг малака ҳайъати. Мамлакатимизнинг турли соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, ушбу ислоҳотлар қаторида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳам муҳим ўрин тутади ва уларнинг асосий вазифаси сифатида инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–60-сон Фармонида “Суд тизимини босқичма- босқич рақамлаштириш, бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш. Шу билан бирга, судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш ҳамда судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш ва суд тизимини тартибга солувчи норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб бориш [1] каби вазифалар қўйилганлиги ушбу соҳани янада такомиллаштириш зарурати мавжудлигидан далолат беради. Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг мавжудлиги судьянинг мустақиллиги ва унинг жамият олдидаги мажбуриятлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун давлат шундай тартибга солиш механизмини яратиши 75 Наука, общество, образование в современных реалиях лозимки, бунда судья учун ҳар бир қонун ҳужжати талабларига мос келмайдиган қарори ёки одоб-ахлоқ нормаларини бузганлиги учун мавҳум жавобгарлик хавфи истисно этилиши зарур. Судьяга асослантирилган ҳуқуқий таъсир чоралари, шу жумладан, интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилишини кафолатлаш учун жавобгарликка тортишнинг қатъий асослари белгиланган бўлиши лозим [2]. Судьянинг интизомий жавобгарлиги масаласи суд тизими самарадорлигини ва судьяларнинг мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Европа Кенгаши Вазирлар қўмитасининг 2010 йилдаги (CМ/Реc12) тавсияларига кўра, қасддан ёки қўпол эҳтиётсизлик ҳолатларидан ташқари судья ишни кўриш жараёнида қонун нормалари, фактлар ёки далилларни нотўғри баҳолагани учун жиноий ёхуд интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Аксарият давлатларнинг судьялар одоб-ахлоқ нормаларида судья томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлмаган хатти-ҳаракатлар рўйхати келтирилган. Интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш учун асос бўлувчи нормаларни турлича талқин қилишнинг олдини олиш мақсадида эса, айрим Европа давлатлари қонунчилигида интизомий ножўя хатти- ҳаракатнинг қатъий асослари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тушунчасига таъриф бериб ўтилмаган. Россия Федерациясининг 2013 йил 2 июлдаги 179-ФЗ-сонли “Россия Федерациясида судьяларнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 12.1.-моддасида судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тушунчасига таъриф бериб ўтилган. Унга кўра, интизомий жавобгарлик деганда судья томонидан хизмат вазифасини амалга ошираётган вақтда ёки хизмат вазифасидан ҳоли бўлган вақтда содир этган айбли ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги натижасида ушбу қонун нормалари ва судьяларнинг одоб- аҳлоқ кодекси талабларининг бузилиши оқибатида судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракатнинг содир этилиши деб таъриф берилган [3]. Айрим хорижий давлатлар қонунчилигида унча оғир бўлмаган ва оғир ножўя хатти-ҳаракатлар ўртасидаги фарқлар белгиланган. Жумладан, Испаниянинг «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига кўра, унча оғир бўлмаган ножўя хатти-ҳаракатларга судьянинг ўз раҳбариятига ёки бошқа суд ходимларига нисбатан ҳурматсизлиги, уларнинг кўрсатмаларини ёки топшириқларини бажармаслиги ёхуд ўз иш жойида узоқ вақт давомида сабабсиз бўлмаслиги киради. Интизомий жазо чораларини қўллашга олиб келадиган оғир ножўя хатти-ҳаракатлар жумласига, Конституция қоидаларини бузиш, манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганда ишни 76 Наука, общество, образование в современных реалиях кўришдан ўз хоҳишига кўра воз кечмаслик, судьялик обрўсига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракатларни содир этиш, процессуал муддатларга риоя қилмаслик, ўз ваколатини суиистеъмол қилиш, махфий маълумотларни ёки касбий сирни ошкор қилиш кабилар киради. Ўта оғир ножўя хатти-ҳаракатларга Испания Конституциясига риоя қилмаслик, агар бундай ҳуқуқбузарлик суд қарори билан якуний тарзда мустаҳкамланган бўлса, сиёсий партиялар ёки касаба уюшмаларига аъзо бўлиш орқали олинган мажбуриятни бажариш ёки хизмат қилиш, ўзининг судьялик функциясини бажаришда бошқа судья ёки магистратга буйруқ бериш ёки
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлик масалалари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада айрим хорижий мамлакатларда судьяларнинг интизомий жавобгарлик масалалари, судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизми, судьяларни интизомий жавобгарлиги асослари, таркиби ва белгилари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- суд, судья, суд ҳокимияти, судьяларнинг интизомий, квалификационная коллегия судей, дисциплинарное взыскание судей ответственность, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, court, disciplinary of judges responsibility, судьяларнинг малака ҳайъати, судебная власть, qualification panel of judges, judge, суд ҳокимияти, judicial authority
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙХожаярова Нилуфар Немат кизи,2025
Журнал вестник врачаИ Ахмедов, Ш Кодирова +22022