Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари
Рахматиллаев Жасурбек Рахматилла ўғли
Наука, общество, образование в современных реалиях · 2026
Аннотация
Ушбу тезисда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари, мулк ҳуқуқида мавжуд бўлган статик ва динамик элементлар нисбати, хусусийлаштиришни мулк ҳуқуқининг субинститути сифатида ҳам кўриб чиқилиши, оммавий ва хусусий мулк, оммавий ҳуқуқ ва хусусий ҳуқуқ дихотомияси, хусусийлаштириш мулк ҳуқуқини вужудга келишининг қайси усуллари жумласига кириши очиб берилган. Калит сўзлар: ер участкаси, хусусийлаштириш, мулк ҳуқуқи, статик ва динамик, оммавий ҳуқуқ, хусусий ҳуқуқ. Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали давлат ва хусусий ҳуқуқий асосларни уйғунлаштириш қонунчиликни ислоҳ қилиш жараёнлари билан бевосита боғлиқдир. Бундай шароитда давлат мулкий муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишдаги ўзгаришлар унга тегишли шартномавий, корпоратив ва бошқа тармоқлар (иқтисодий, маъмурий, процессуал ҳуқуқ) институтларини жалб қилган ҳолда хусусий ҳуқуқ механизмлари мажмуаси таъсирининг муқаррар натижаси ҳисобланади. Тадқиқотнинг фуқаролик- ҳуқуқий жиҳати умуман хусусийлаштириш тушунчасини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, унга таъсир этувчи асослар ва давлат мулк ҳуқуқини ўзгартириш йўллари каби ҳуқуқий ҳодисаларни тушуниш заруратини туғдирди. Уларнинг моҳияти ва турларини аниқлаштириш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар бериш билан уларни таҳлил қилишда комплекс ёндашувни қўллаш зарурати мавжуд. Таъкидлаш лозимки, хусусий ҳуқуқни тадқиқ қилишнинг замонавий тенденциялари тобора кўпроқ шахсий эркинликларнинг кенгайиши, жамоатчилик назорати ва жамоатчилик билан муносабатларни тартибга солишни минималлаштириш ва энг динамик айланмани (бозорни) шакллантириш билан ажралиб туради. Шу муносабат билан, ҳуқуқий либертаризм позитивизм ва юснатурализмни бирлаштирган муаллифнинг ўз позициясига асосланган ҳуқуқий тушунча сифатида фуқаролик 58 Наука, общество, образование в современных реалиях тадқиқотларида алоҳида аҳамият касб этади ва шахсий эркинлик ҳисси, жамоат ахлоқи ва жамиятдаги шахсларнинг фундаментал тенглиги ғояларини баҳолаш имкониятини беради. Шу билан бирга, тадқиқотчи томонидан мустақил равишда танланган хусусий ҳуқуқнинг моҳиятини, унинг предмети ва тадқиқот методологиясини тўғри тушуниш таъкидлашни талаб қилади, шунинг учун нафақат мавжуд умумлаштирилган билим ва қадриятларга мурожаат қилиш, балки илмий асослар асосида ўз эътиқодлари ва идеалларини шакллантириш мақсадга мувофиқдир. Ҳар қандай ҳуқуқий ҳодиса сингари хусусийлаштиришни ҳам унинг фаолияти ва ривожланишининг объектив қонунларидан ташқари қўллаш мумкин эмас. Ўз даврида Ф. Бэкон ўзининг “Янги Арганон” асарида табиатни унга бўйсунмай туриб, забт этиш мумкин эмаслигини таъкидлаган. Янги Ўзбекистондаги хусусийлаштириш тизимини ривожлантиришда ҳам айнан мана шу жиҳат инобатга олиниши лозим. Бу тизим бозор муносабатларига жавоб бериши, уларни сусайтирмаслиги, аксинча – уларнинг ривожланишига кўмаклашиши ва қатор ижтимоий- ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиши, жамиятда хусусийлаштириш жараёнларининг қонунийлашишига олиб келиши зарур. Ушбу вазифани тадқиқот объекти нафақат субъектга нисбатан пассив, балки объектив қонунлар тизимининг ташувчиси бўлиб, объект охир-оқибат субъектни ушбу қонунларга бўйсунишга мажбур қилади деган тушунча призмаси орқали ҳал қилиш керак. Акс ҳолда, биз фақат салбий натижага эга бўламиз ва мазкур объект мавжуд бўлишининг энг муҳим жиҳатини ундан ололмаймиз. Ю.В. Алдановнинг фикрига кўра махсус (хусусийлаштириш) ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш тизими хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш ҳуқуқини ажратиш туфайли давлат мулкчилик режимини ўзгартириш ва уни хусусий мулкка ўтказиш учун кенг кўламли ҳаракатлар амалга ошириш заруратига кўра фуқаролик ҳуқуқи доирасида вужудга келган. Бу ерда фуқаролик ҳуқуқи доктринасида ноаниқ қабул қилинган “оммавий мулк режими” атамасидан фойдаланиш ва уни хусусий мулкка ўтказишга эътибор қаратилади: 1) муайян фаолиятни амалга ошириш учун ҳокимият томонидан тақдим этилган таомил сифатида; 2) объектга бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш, ўзгартириш ва амалга ошириш усули, тартиби сифатида. Бинобарин, хусусийлаштиришнинг асл моҳияти ва мазмунини иқтисодий-ҳуқуқий ҳодиса сифатида ва бундай ҳодисага хос бўлган тартибга солувчи таъсир воситаларини фуқаролик-ҳуқуқий режим призмаси орқали англашнинг табиий зарурати мавжуд. Бунда хусусий ташаббусни озод қилиш ва эркинликни потенциал сифатида ошкор қилиш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва режали иқтисодиётни рад этиш ва субъектив идрокка асосланган режали тартибга солиш ҳақида гапириш мумкин. 59 Наука, общество, образование в современных реалиях С.A. Погребний ҳақли равишда таъкидлаганидек, ижтимоий муносабатларининг маълум бир турини, хусусан, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш концепциясини тушуниш кейинги илмий тадқиқотлар демагогик мулоҳазага айланмаган, аммо маълум хулосаларни шакллантириш ва амалда мазмунли тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлган зарур шартлардан биридир. Шу билан бирга, хусусийлаштиришни ҳуқуқий тартибга солиш деганда, ҳуқуқий тартибга солиш
Доказательный фрагмент
«Ушбу тезисда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари, мулк ҳуқуқида мавжуд бўлган статик ва динамик элементлар нисбати, хусусийлаштиришни мулк ҳуқуқининг с…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу тезисда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари, мулк ҳуқуқида мавжуд бўлган статик ва динамик элементлар нисбати, хусусийлаштиришни мулк ҳуқуқининг с… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ер участкаси, хусусийлаштириш, мулк ҳуқуқи, статик, права собственности, публичное право, оммавий ҳуқуқ, земельный участок, land plot, public law, хусусий ҳуқуқ, статик ва динамик, частное право, приватизация, property rights, статика и динамика, private law, privatization, statics and dynamics
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024