Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ТРУДОВОЙ ДОГОВОР-ТРУД КАК ОСНОВА ПРАВООТНОШЕНИЙ
АСОСИ СИФАТИДА · Поёнов Отабек Сайитович
Современная наука и исследования · 2 · 2023
Аннотация
This article briefly analyzes the concept of labor contract, its subjects, its form and content, and the field of regulation in labor law. Key words: labor law, labor contract, employer, employee, labor discipline. Ўзбекистон Конституциясининг 37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир”, - деб белгилаб қўйилган. Меҳнат қилиш бу инсоннинг ижтимоий ҳуқуқи ҳисобланади. Инсон яшаши ва ҳаёт кечириши давомида меҳнат қилади, даромад топади, бойлик орттиради ва натижада мулкка эга бўлади. Меҳнат шартномаси меҳнат ҳуқуқларини амалга ошишини кафолатлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, меҳнат ҳуқуқи институтининг марказий ўрнида туради. Чунки ишга қабул қилишдан бошлаб, то ишдан бўшашгача бўлган вақтда бўладиган барча муносабатлар ўзагида меҳнат шартномаси қоидалари туради. Фуқароларнинг иш билан таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида меҳнат муносабатларининг пайдо бўлишининг асоси ҳисобланади. Меҳнат кодексида “Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар”, деб белгилаб қўйилган. Эътибор берадиган бўлсак, ходим ва иш берувчи тушунчалари қўлланилган. Бу ерда иш берувчи ва ходим меҳнат ҳуқуқи субъекилари ҳисобланади. Иш бериш ҳуқуқига кимлар эга эканлиги Меҳнат кодексида янада аниқроқ келтирилган: 1) корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида; 4 69 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2023 VOLUME 2 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 2) мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар; 3) ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда. 4) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар. Юқоридаги ҳуқуқий нормадан шуни тушуниш мумкинки, меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлмаган субъект томонидан шартноманинг тузилиши, пировардида меҳнат шартномасининг ҳақиқий эмас деб топилишига олиб келади. Бундан ташқари, меҳнат шартномасини тузиш натижасида юзага келадиган ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар фақат унинг тарафларига тегишли бўлади1. Шу ўринда бир савол туғилиши табиий: ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар ҳам иш берувчи бўла оладими? Ҳа албатта, қонун ҳужжатларида назарла тутилган ҳолларда бўлиши умкин. Бунинг учун зарур талаблар бор. Яъни ишга ёлловчи шахс камида 18 ёшга тўлган бўлиши керак, муомалага лаёқатли бўлиши, зарур моддий ва меҳнат шароитларини яратиб бера олиши, ёлланма меҳнатдан ўз маиший эҳтиёжлари йўлида фойдаланиши лозим2. Жисмоний шахслар ўзларининг уй-рўзғор, маиший эҳтиёжлари йўлида(оилавий тиббий ҳамшира, бола тарбияловчиси, боғбон, автоулов ҳайдовчиси, ошпаз ва бошқалар) ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари, иш берувчи сифатида меҳнат шартномаси тузишлари мумкин. Бунлай ҳолда иш бераётган фуқаро ўзининг ходимига меҳнат қонунчилигида назарда тутилган энг минимал даражадаги меҳнат шароитларини яратиб бериши, ҳуқуқлардан фойдаланишини таъминлаши лозим бўлади3 Меҳнат шартномасида ходим тушунчасига эътибор берадиган бўлсак, Меҳнат кодексида белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилган. Белгиланган ёш деганда ўн олти ёш ҳисобланиши ёки ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилишини назарда тутиш керак. Меҳнат шартномаси тузишга қўйиладиган талбаблардан яна бири бу мутахассислик, малака ва лавозим ҳисобланади. Иш берувчи корхонадаги штатлар жадвалига мувофиқ ишга олаётган ходимнинг мутахассислиги мазкур штат жадвалидги лавозимга тўғри келишини унутмаслиги керак. Ходимнинг мутахассислиги мазкур вазифа ва функцияларни амалга оширишга билими, тажрибаси ета олишини, муайян касб бўйича олинган маълумоти 1 М.Гасанов, Е.Соколов Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари саволлар ва жавоблар. Меҳнат шартномаси(контракти). Биринчи китоб. “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёти, Тошкент-1999, 12-бет 2 Й.Турсунов, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига шарҳлар. –Т.: Адолат нашриёти, 2015. 92-бет. 3 Меҳнат ҳуқуқи. Муаллифлар жамоаси. Дарслик – Т.: ТДЮУ нашриёти, 2018 йил, 140-бет 4 70 Internatio
Доказательный фрагмент
«This article briefly analyzes the concept of labor contract, its subjects, its form and content, and the field of regulation in labor law.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article briefly analyzes the concept of labor contract, its subjects, its form and content, and the field of regulation in labor law. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- labor law, labor contract, employer, employee, labor discipline, трудовая дисциплина., трудовое право, меҳнат ҳуқуқи, работодатель, меҳнат интизоми., иш берувчи, работник, labor discipline., трудовой договор, меҳнат шартномаси, ходим
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025