Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
РАЗВИТИЕ ФИЗИЧЕСКОГО СОСТОЯНИЯ ЮНЫХ ИГРОКОВ
Артиков Асқар Акбарович · Чориев Асадбек Саидмурод ўғли (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси)
Современная наука и исследования · 1 · 2022
Аннотация
This article describes the development of the physical condition of young football players and the improvement of special physical training. Throughout the article, various tables and analyzes are used to reveal the topic. Conclusions and suggestions are given at the end of the article. Key words: sport, physical training, physical condition, mentally and physically mature generation, skilled players. Долзарблиги: Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга, бугунги кунда мамлакатимизда юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш(селекция) тизими ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол бўйича спорт мактаблари фаолиятини янги босқичга кўтариш, соҳа мутахасисларини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш, ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш каби масалалар долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 4 декабрб 2019 йил 5887-сонли «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони Ўзбекистонда футболни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турига айлантириш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, мамлакат футболини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш, футбол 546 ISSN: International scientific journal 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2022 VOLUME 1 / ISSUE 1 клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш, мамлакатимизда футбол бўйича йирик халқаро мусобақалар, жумладан, ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар 298 жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш ва барча футболга оид масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган. Жисмоний сифатлар бу барча бошқа спорт турдаги каби футбол машғулотлари асосини ташкил этади. Футболда жисмоний сифатлар якка ҳолда намоён бўлмайди, балки ҳар доим ҳам комплексда намоён бўлади. Бироқ, куч, тезлик, эпчиллик, эгилувчанлик ва чидамлиликнинг оптимал ривожланиши ҳар бир сифатни ривожлантиришга алоҳида ёндашишни талаб қилади ва қайси давр, босқич назарда тутилганига қараб, у ёки бу сифатни тарбиялашга кўпроқ эътибор берилади. Мақолада ана шу масалаларга ечим изланган. Мақсади: Ёш футболчиларни жисмоний ҳолатини такоминлаштириш. Жисмоний сифатлар фақат футболчининг эмас, балки барча спорт турларини ривожлантириш учун асосдир. Футболда жисмоний сифатлар алоҳида эмас, балки ҳар доим мураккаб машқлар асосида ривожлантилади. Бироқ, куч, тезлик, қобилият, мослашувчанлик ва чидамлиликнинг оптимал ривожланиши ҳар бир сифатни тарбиялашга алоҳида ёндашувни талаб қилади, шунингдек, ҳар бир тайёрлов даврга ва босқичга қараб, маълум бир сифатни тарбиялашга кўпроқ эътибор берилади. Маълумки, жисмоний тарбия узоқ муддатли жараён бўлиб, унинг мақсади футболчиларнинг юқори даражадаги тайёргарлигига эришишдир. Жисмоний тайёргарликнинг бу даражаси ўйин талабларига жавоб бериши керак. Мисол учун, агар самарали ўйин фаолияти учун футболчи 12000 метрлик ўйинда ишлаши керак бўлса ва улардан камида 2000 метр максимал кучга эга бўлса, унда барча турдаги чидамлилик ва тезлик-куч сифатларини ривожлантириш даражаси ҳар бир ўйинда қўлланиши даркор [1]. Футболда спорт заҳираларини тайёрлаш, ўқувчиларнинг юқори спорт натижаларига эришишга йўналтириш учун малакали мутахасис ҳамда футболчини морфологик ва функционал ҳолатини яхши баҳолай оладиган мураббий керак. Юқори маҳоратли фитболчиларни тайёрлаш жисмоний тайёргарликнинг бир қатор вазифаларини ҳал қилишни талаб қилади. Ўқув машғулотларида футболчиларни тайёрлашда турли хил машқлар қўлланилади: -оддий машқлардан — югуриш, сакраш, куч-куч машқлари, қаттиқ тўпни уриш, тўпни жуфтликка узатиш, -мураккаб машқлардан: мураккаб ўйин вазифаларини ҳал қилишга хизмат қиладиган машқлари, аэробика ва акробатикани мувофиқлаштириш машқлари. Ушбу машқларнинг таъсири ҳар футболчилар организмининг функционал тизимларига, руҳиятига ва жавоб реакциясига қараб, шунинг билан бирга машқларнинг таъсир катталиги, ҳам йўналиши бўйича фарқ қилади. Футболда юкламалар (нагрузка)ни режалаштириш ва назорат қилиш қуйидаги хусусиятлар ёрдамида амалга оширилади. Уларнинг биринчиси машқларнинг ихтисослашуви бўлиб, унда уларнинг барчаси икки гуруҳга бўлинади: — ўзига хос (ўйин) ва ўзига хос бўлмаган (ўйин бўлмаган). Ўз навбатида, ўзига хос (футбол) машқлар жамоавий, гуруҳли ва якка тартибда бажарилади. Иккинчи хусусияти — ўзига хос машқлар футболчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган бўлади. Шундай аралаш машқлар борки, бу машқлар бир вақтнинг ўзида футболчиларнинг турли жисмоний сифатларини такомиллаш
Доказательный фрагмент
«This article describes the development of the physical condition of young football players and the improvement of special physical training.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article describes the development of the physical condition of young football players and the improvement of special physical training. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- sport, physical training, physical condition, mentally and physically mature, mentally and physically mature generation, skilled players, умственно и физически зрелое поколение, малакали футболчилар, жисмоний ҳолат, физическая подготовка, маънавий ва жисмоний баркамол авлод, физическое состояние, спорт, жисмоний тайёргарлик, квалифицированные игроки, спорт тури
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024