Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Innovatsion yondashuv asosida o‘quvchilarning kasbiy qiziqishlarini rivojlantirishning pedagogik-psixologik asoslari
INNOVATSION YONDASHUV · TO‘LQINOVA XOLIDA · ASOSIDA O‘QUVCHILARNING · Nizomiy nomidagi TDPU · KASBIY QIZIQISHLARINI
Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 90-93 · 2026
Аннотация
Ushbu maqolada innovatsion yondashuv asosida o‘quvchilarning kasbiy qiziqishlarini rivojlantirishning pedagogik-psixologik asoslari yoritib berilgan. Shuningdek, o‘quvchilarning muvaffaqiyatli ongli kasb tanlashi, o‘z-o‘zini baholash va o‘z- o‘zini rivojlantirish psixologik harakatlarini shakllantirish va boshqalar haqida ma’lumotlar keltirilgan. Kalit so‘zlar: zamonaviy innovatsion, kasb, ta’lim, psixologik imkoniyat, qobiliyat, aqliy faoliyat. Замонавий ўзгарувчан дунёда ўз тақдирини ўзи белгилаш инсоннинг шах- сий шаклланиши ва тўлақонли ҳаётий фаолиятининг энг муҳим жиҳатидир. Барқарор ривожланаётган жамиятда қўлланиладиган касбий йўналтириш- нинг классик усуллари меҳнат ва таълим соҳасида, бозор муносабатларини шакллантиришнинг мураккаб жараёнида жамиятнинг иқтисодий ҳамда ижти- моий беқарорлашуви шароитида самарасиз бўлиб қолади. Замонавий инновацион шароитда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчила- рининг онгли касб танлашининг натижаси тор йўналтирилган касбий ихти- сосликлар бўлмаслиги, балки ўқувчининг бутун ҳаёти давомида ўзини ўзи касбий такомиллаштиришга интилиши, мақсадларни мустақил равишда бел- гилаш ва уларга эришиш босқичларини ташкил этиш қобилияти бўлиши ке- рак. Ижтимоий-педагогик ёрдамнинг асосий мақсади - шахсни касбий соҳага тўғри йўналтириш ва ўзини ўзи англашдир. Асосий психологик йўналишлар орасида касбий ўз-ўзини англаш қуйида- гиларга ажралади: 1. Касб танлашдаги қийинчиликларнинг шахсий муаммолар билан боғлиқли- ги. Келажакда ким бўлишни ҳал қилиш жараёнида битирувчининг шахсий ету- клик даражаси, келажак режаларини белгилаш қобилиятида ифодаланади. Шунинг учун, биринчи навбатда, умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси- нинг шахс сифатида “ўзлигини топиши”да ҳаётий мақсадларни башорат қи- лиш керак. Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil. 90 2. Ўрта ва юқори синф ўқувчиларининг онгли касб танлаши. Онгли касб танлаш ўз қобилиятларини баҳолай олиш, ўз тақдирини ўзи белгилаш каби жараёнларни ўз ичига олади. Ўз-ўзини англаш - танланган касбга нисбатан ўзининг психологик имкониятлари, қобилиятлари ва мойиллигини билиш. Ўқувчиларининг онгли касб танлаши - ўз-ўзини баҳолаш жараёнида ўзла- рининг қобилиятлари, имкониятлари ва мойилликларини адекват ўз-ўзини баҳолашини амалга ошириш. Касбий ўзини ўзи англашнинг ақлий тузилиши ўз-ўзини ривожлантириш ва ўз-ўзини тарбиялаш учун ҳаракатларни ўз ичига олади, танлаган касби бўйича ақлий ва касбий ўзини ўзи тайёрлаш кабиларни ифодалайди. Ўқувчиларнинг муваффақиятли онгли касб танлаши ўз-ўзини баҳолаш ва ўз-ўзини ривожлантириш психологик ҳаракатларини шакллантириш билан боғлиқ. Ушбу психологик ҳаракатларни амалга ошириш ўқувчиларнинг шах- сий ва ақлий фаоллигини ошириш учун махсус психологик-педагогик шароит- ларни ташкил этиш билан биргаликда амалга оширилади. Шахсий мустақил- лик ва ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш, шунингдек, ўз-ўзини кузатиш, ўз - ўзини англаш ҳамда башорат қилиш унинг таркибий қисмлари ҳисобланади Ўқувчига гўё танлов қилганига қарамай касб унга келажакдаги касби ҳақи- да ҳам, ўзи ҳақида ҳам маълумот бериши жуда муҳимдир. Кўпинча, ёш ав- лод ўзлари танлаши керак бўлган касблар қатори, ҳар бир касбнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида жуда кам билади, бу эса танловни тасодифий амалга ошириш имкониятини яратади. Бундан ташқари, ўқувчилар касб танлашни эрта бошлаши натижасида ўз хулосаларига эмас, балки кексаларнинг обрў- ли фикрига асосланган ҳолда олиб борадилар. Онгли касб танлаш шахсий талаблар даражасини, шу жумладан, ўз имкониятларини тушунишни акс эт- тиради (санъат мактабини тугатмаган ёки бу соҳада индивидуал тайёргар- лик кўрмаган ўқувчининг рассомлик академиясига кириши қийин бўлади) ва унинг қобилиятларини баҳолашга имкон беради. Бундан ташқари, субъект- нинг ўзи, кўпинча, касбга нисбатан тушунмайдиган талаблар даражаси таъ- сирида бўлади. Битирувчилар, одатда, ўзлари учун юқори стандартларга эга касбларни танлашга ҳаракат қиладилар. Бу ёмон эмас, сабаби, бу уларнинг ўсишига ҳамда қийинчиликлар ва тўсиқларни енгишга ёрдам беради. Бундай ўқувчилар ҳеч нарсага эришишга ҳаракат қилмайдилар, оддийроқ ва касб му- аммоларини енгишга интиладилар. Ўрта мактаб ўқувчиси ўзининг ҳаётий йўриқномаларини танлар экан, унинг танловига кўплаб омиллар - оила, жамият, дўстлар, қизиқишлар, ҳатто ўзи яшаётган ҳудуд таъсир қилган деб ўйламасдан ўз танловига ишонч ҳосил қи- лиши керак. Мактабни битиргандан сўнг унинг шахсий хусусиятларини ку- чайтириш лозим. Ўқувчиларга келажак ва касблар тўғрисида кўплаб маълумотлар бериш муҳимдир: касбий ва ҳаётий ютуқлар, уларнинг меҳнатга фидойилик ва ҳа- ётий мақсадларини амалга оширишда мустақил ҳоҳиш. Ҳар қандай ўқувчи- ларга ижтимоий-педагогик ёрдам беришда нафақат ҳаётий мақсадлар ва ре- жаларни белгилаш билан боғлиқ тегишли омилларни, балки шахснинг ҳиссий хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш керак. STARS International University 91 Ҳозирги кунда кўплаб тадқиқотчилар умумий ўрта мактаб ўқувчиларининг касбий танлови муаммоси билан шуғул
Доказательный фрагмент
«Ushbu maqolada innovatsion yondashuv asosida o‘quvchilarning kasbiy qiziqishlarini rivojlantirishning pedagogik-psixologik asoslari yoritib berilgan.»
Образец извлечения
Демо-превьюUshbu maqolada innovatsion yondashuv asosida o‘quvchilarning kasbiy qiziqishlarini rivojlantirishning pedagogik-psixologik asoslari yoritib berilgan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- intellectual activity, psychological ability, современная инновация, kasb, zamonaviy innovatsion, profession, психологические способности, education, ta’lim, способности, профессия, modern innovative, образование, psixologik imkoniyat, ability, aqliy faoliyat, qobiliyat, интеллектуальные активность
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024