К содержанию
РецензированоRU2026

Tarbiya jarayonining mohiyati va vazifalari

Хилолахан Мухамадиева (InScience)

Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 3 · 347-351 · 2026

Аннотация

Tarbiya mohiyati va uning qonun-qoidalari ,metod va vositalarini ilmiy asoslash tarbiya nazariyasi hamda pedagogika fanining bir qismi sanaladi. Tarbiya jarayo- nining mazmuni, metodi va tashkil etish masalalarini o‘rganadi. Kalit so‘zlar: tarbiya, ta’lim, nazariya, jarayon, mohiyat,xususiyat, ijtimoiy-iqtisodiy,jami- yat, qobiliyat. Ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш – бизнинг муқаддас бурчимиз, ор- номусимиз. Лекин баркамол инсонни тарбиялаб етиштиришосон эмас. У кўплаб, ойлаб, йиллабсабр-тоқат, чидам ва қатъиятлилик, ирода талаб этади. Ҳозирги пайтда жуда кўплаб иқтидорли ёёшларимиз олий мақсадларни кўзлаб чет эллардаги нуфузли ўқишларда таҳсил олмоқдалар. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури таълим тизимини тубдан ислоҳ этиб, Ре- спубликамиз истиқболини белгиловчи ёшларни ҳар томонлама етук, барка- мол шахс, ривожланган демократик давлатлар даражасида рақобатбардош ка- дрлар этиб тайёрлашни олий мақсад қилиб қўйди. Бундай инсон, касб-ҳунар эгаси оилада, мактабда ва бошқа таълим тизими жабҳаларида таълим-тарбия олади. Жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг тараққиёти ўсиб келаётган баркамол авлод тарбияси билан боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқиш- ни тақозо этмоқда. Тарбия жараёнининг моҳияти шу жараён учун характер- ли бўлган ва муайян қонуниятларда намоён бўладиган ички алоқа ва муноса- батларни акс эттиради.Ҳозирги замон педагогикасида тарбия тарбиячининг тарбияланувчи шахсига оддий таъсир кўрсатиши эмас, балки тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг аниқ бир мақсадга қаратилган бир-бири билан ҳамкор- ликда амалга оширадиган муносабатлари ва ўзаро таъсир кўрсатиши эканлиги алоҳида таъкидланади.[2,35.с]. Тарбия ақлли,одобли, меҳнатсевар, билимли, соғлом,эътиқодли, дили пок, руҳи комил, ҳар томонлама маънавий ривожланган, ватанпарвар, байналми- лал, инсонпарвар баркамол шахсни шакиллантиришни кўзда тутади. Тарбия маҳаллий, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар, миллий анъаналар ва мин- тақалараро хусусиятни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.Тарбия жараёнида кишининг турли қобилиятлари ривожланади, характери, ғоявий, ахлоқий ,эсте- тик, иродавий хислатлари шаклланади, табиятга, жамиятга илмий қарашлар STARS International University 347 тизими таркиб топади, жисмоний куч-қувватлари мустаҳкамланади.Тарбияда олий мақсадга эришиш учун, маълум вазифаларни бажаришимиз лозим бўлади. Бу вазифаларни эса тарбиянинг таркибий қисмлари деб аташ ҳам мумкин. Ақлий тарбия бу баркамол инсон тарбиясининг етакчи таркибий қисми бўлиб, ўқувчи ёшларни табиат ва жамият, киши тафаккури ҳақидаги би- лимлар тизимини илғаб олиши, уларда илмий дунёқараш, юқори онглилик хислатларини парваришлаш, фан асосларидан хабардор қилиш, тафаккур ва нутқ қобилиятларини ўстиришни мақсад қилиб қўяди. Айниқса, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш долзарб муаммолардан саналади. Инсон камоло- тида илм эгаллаш улкан фазилатлардан бири ҳисобланади. [3,61.с]. Ҳадис китобларида, мутафаккирларимиз ижодларида илмнинг ҳар бир мўмин мусулмон учун нақадар зарурлиги баён этилган. Бунга кўплаб Ҳа- дисларни мисол сифат ида келтиришмумкин: «Бешикдан то қабргача илм изла», «Илмга илм олмоқ йўли билан эришилгайдир. Илму ҳунарни Хитой- га бориб бўлса ҳам ўрганинглар...», «Илм олмоққа интилиш ҳар бир мус- лим-муслима учун қарзу фарз» ,дейилади. Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Наво- ийлар ҳам ўз асарларида илмни инсон учун ўта қадрли неъмат эканлигини қайд этадилар . Демак, ўқувчиларни илм олишга даъват этишимиз лозим. Ақлий тарбия ўқув режаси асосидаги фанларни ўқитиш орқали илмий ду- нёқараш негизида амалга оширилади.Ўқувчиларга ақлий тарбия беришда, биринчи навбатда, унинг фикрлаш, ҳис қилиш, тасаввур, идрок, хаёл, хо- тира қобилиятларини ўстириш, ички дунёсини маънавий жиҳатдан бойитиш ҳақида ўйламоқ лозим. Ахлоқий тарбия – бу ўқувчиларда жамиятга, она юртига, меҳнатга,бошқа- ларга ва ўз-ўзига нисбатан ахлоқий муносабатларни шакллантириш жараёни- дир. Ахлоқ – ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, инсонларнинг жами- ятга, бошқаларга ва ўз-ўзига бўлган муносабатларини тартибга солиб турувчи ҳулқ-одоб меъёрлари, қонун-қоидалари мажмуасидир. Ана шу ҳулқ-одоб қо- нун-қоидаларини ўқувчилар онги, ҳаёти, турмуш тарзига сингдириш учун кўрсатилаётган таъсир ахлоқий тарбия дейилади. Мусулмон ахлоқининг асо- слари мазмунан бой ва ранг-баранг кўринишларда ўзини намоён этади. Мар- казий Осиё халқлари ахлоқшунослик соҳасида энг бой тажрибага эгадирлар. Қуръони каримда ва Ҳадису шарифлардаги ахлоққа оид ибратли маслаҳат- лар, ота-боболаримиз яратган маънавий мерослари, мутафаккирларимизнинг ахлоқ ҳақидаги фикрлари бугунга қадар ҳам ўз қадр-қимматини йўқотгани йўқ. Ахлоқий тарбия энг муҳим инсоний фазилатларни шакллантириш воситаси- дир. [2,23.с]. Меҳнат тарбияси – бу тарбиянинг олдида турган асосий вазифа, ўқувчиларга меҳнат таълимига оид илмий билимлар бериш, меҳнат қуроллари билан муо- мала қилишга ўргатиб бориш, ҳаётга, ижтимоий фойдали меҳнатга тайёрлаш- дир. Меҳнат ва меҳнат тарбияси инсон камолотининг асоси, ҳаёт манбаи, умр мазмуни ҳисобланади. Меҳнат тарбиясидан кўзланган мақсад, авва

Доказательный фрагмент

«Tarbiya mohiyati va uning qonun-qoidalari ,metod va vositalarini ilmiy asoslash tarbiya nazariyasi hamda pedagogika fanining bir qismi sanaladi.»

Образец извлечения

Демо-превью

Tarbiya mohiyati va uning qonun-qoidalari ,metod va vositalarini ilmiy asoslash tarbiya nazariyasi hamda pedagogika fanining bir qismi sanaladi. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
socio-economic, nazariya, xususiyat, education, общество, jamiyat, qobiliyat, jarayon, теория, процесс, воспитание, ijtimoiy-iqtisodiy, образование, ability, сущность, mohiyat, theory, characteristic, process, tarbiya, upbringing, essence, society, ta’lim, способность, социально-экономическое, характеристика
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники