К содержанию
РецензированоUZ2026

Dunyo globallashuv jarayoni va o‘zbekiston yoshlarining ijtimoiy tarmoqlardagi muammo va imkoniyatlari

JARAYONI VA O‘ZBEKISTON · YOSHLARINING IJTIMOIY (Qo‘qon davlat pedagogika institut) · MUAMMO VA IMKONIYATLARI (Qo‘qon davlat pedagogika institut)

Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 321-325 · 2026

Аннотация

Ushbu maqolada ijtimoiy tarmoqlardagi muammo va imkoniyatlar hamda dunyo globallashuv jarayoni va O‘zbekiston yoshlari masalalari yoritib berilgan. Davlat va jamiyat boshqaruvida ham, biznesni taraqqiy ettirishda ham, umuman, barcha soha rivojida salohiyatli yoshlarning o‘rni ochib berildi. Bu jarayonga qarshi kurashni, avvalambor, fuqarolarda g‘oyaviy va ma’naviy immunitetni shakllantirishdan boshlash usullari, birinchi navbatda, oilalarda sog‘lom ma’naviy muhitni yaratishimiz lozimligi ko‘rsatib o‘tilgan. Kalit so‘zlar: globallashuv, ijtimoiy tarmoq, internet, jamiyat, kashfiyot, intellektual, salohiyat. Муҳтарам Президентимиз: “Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турма- сак, уларни илму-ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонат- ни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас”, – деб таъкидлаган эдилар Ёшлар ҳар қандай жамиятнинг ажралмас қисмидир ва глобаллашув даври- да, авваламбор, уларнинг муаммолари биринчилардан бўлиб юзага чиқади. Ёшлар тарбияси жуда ҳам мураккаблашиб бораётган бир даврда уларни тў- лиқ назорат қилишнинг имкони йўқ. Лекин ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй им- кони борича ўз фарзандининг қандай ишлар билан шуғулланаётганини, ни- малар ҳақида ўйлаётганини, нималар хоҳлаётганини назардан қочирмаслиги керак. Ҳар ҳолда уларни кўпроқ илм, спорт, фойдали машғулотларга жалб қилиш ижобий самара беради. Ҳозирги даврда ёшлар тарбияси ҳақида сўз борар экан, ХХI аср авлодига интернет ва ижтимоий тармоқлар ҳақида тўхта- либ ўтмасликнинг имкони йўқ. Чунки турли хил ижтимоий тармоқлар нафақат ёшларнинг, балки жамиятдаги ҳар қандай фаол инсоннинг доимий эҳтиёжига айланиб улгурди [1. С. 65]. Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги жамиятимиздаги энг катта кашфиётлардан бири ижтимоий тармоқлар ёки, умумий айтганда, интернетдир. Бугунги кунда глобаллашув шароитида дунё мамлакатлари барча соҳалар- да, барқарор тараққиёт йўлида ўзларининг ўринларига эга бўлмоқдалар. Ал- батта, бунда ҳар бир давлатнинг табиий ва иқтисодий омиллари билан бирга, STARS International University 321 инсон омили, жумладан, ёш авлодларни тарбиялаш, уларга шарт-шароит яра- тиш, интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиш муҳим. Давлат ва жа- мият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшларнинг ўрни бор. Сабаби, улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан янги ташаббус ғояларни илгари суриш, за- монавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатлам йигит-қиз- ларинг нуқтаи назари саъйҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади [2. С. 45]. Дунё миқёсида 1,8 миллиард ёш авлод вакиллари бор. Жумладан, Ўзбеки- стон аҳолисининг деярли ярмидан кўпроғини ёшлар ташкил этади. Ҳозирги кунда глобаллашув жараёни тез суръатларда ўсиб бомоқда. Бу жараён эса барчамизни огоҳликка чақиради.Глобаллашув яхлит жараённи ўз ичига қамраб олади. “Энг умумий маънода, глобаллашув бир томондан муайян ҳодиса-жараённинг барча минтақалар, давлатлар ва бутун ер юзини қамраб олганини, иккинчи томонидан, уларнинг инсоният тақдирига дахлдор эканини англатади”. Ижтимоий ахлоқнинг шаклланиши тарбия жараёнига, диний тар- бияга ҳам асосланади [3. С. 15]. Таҳлилий усуллар бўйича маълумотлар шуни кўрсатадики, ХХI аср инсоният тамаддунига ахборот технологиялари ва интеллектуал салоҳият асри сифатида кирди. Бу асрда инсон ақли ва тафаккури ёрдамида ақлбовар қилмас даражадаги техника ва технологиялар яратилди. Айнан мана шу техника ва технологиялар ёрдамида ҳаётнинг барча соҳаларида юксак натижаларга эришилмоқда. Мазкур кашфиётларнинг бири сифатида бугунги кунда бутун дунё томонидан эътироф этилмоқда. Бугунги кунда энг оммалашган интернет тармоғи эса ягона ахборот тарқатувчи манба сифатида ҳозирда жаҳон аҳли томонидан эътироф этилмоқда. Айнан мана шу манбадан ҳам ўз ғаразли мақсади йўлида фойдаланувчилар мавжуд. Статистик маълумотларга қараганда, бир кунда дунё аҳолиси бўйича 3,8 миллиард киши интернет тармоғининг турли ижтимоий сайтларидан фойдаланади. Бу эса дунё аҳолисининг 70 фоизи демакдир [3. С. 87]. Шун- дан 40 фоизини 28 ёшгача булган ёшлар, 22 фоизини ўрта ёшлилар, 8 фои- зини кексалар ташкил қилади. 28 ёшгача бўлган ёшларнинг 60 фоизи турли ижтимоий тармоқларда, 30 фоизи турли янгиликлар, 10 фоизи эса адашиб, интернетни тушунмасдан фойдаланувчиларни ташкил этади. Бир дақиқа- да ўртача ҳисобда интернет тармоқларига 45 та хабар, реклама, турли ян- гиликлар киритилади. Айни мана шу вақт мобайнида эса атиги 5 та қолди- рилган хабарлар ўчирилади. Мана шу статистикага қараб бир фикр юри- тиб кўрайлик: бир дақиқада 45 та хабар қолдирилса, шулардан атиги 5 та хабар ўчирилса, кундалик фойдаланувчи аҳоли ушбу хабарномаларга би- либ кирса, кимдир хоҳламасдан, кимдир ўқиган нарсаларидан тўғри хулоса чиқарса, кимнидир бу янгилик умуман қизиқтирмаса, яна кимгадир бу нарса қанақадир куч бағишлайди [4. С. 89]. Бу хабарларнинг бири ҳақиқат бўлса, яна бири кимгадир қилинган туҳмат, кимдандир аламини олиш ёки кимгадир бе- рилган текин, фойдасиз маслаҳатлардан иборат.

Доказательный фрагмент

«Ushbu maqolada ijtimoiy tarmoqlardagi muammo va imkoniyatlar hamda dunyo globallashuv jarayoni va O‘zbekiston yoshlari masalalari yoritib berilgan.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ushbu maqolada ijtimoiy tarmoqlardagi muammo va imkoniyatlar hamda dunyo globallashuv jarayoni va O‘zbekiston yoshlari masalalari yoritib berilgan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
глобализация, общество, jamiyat, social network, potential, globalization, интернет, internet, intellektual, kashfiyot, intellectual, ijtimoiy tarmoq, интеллектуал, globallashuv, discovery, открытие, социальная сеть, потенциал, salohiyat, society
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники