К содержанию
РецензированоUZ2026

Oila va sog‘lom avlod tarbiyasi

OILA VA · MADGAFUROVA DILFUZA · SOG‘LOM OXUNOVNA

Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 3 · 299-303 · 2026

Аннотация

Ushbu maqolada shaxs tarbiyasi va ijtimoiylashuvida oilaning o‘rni, Sharq mutafakkirlarining oila tarbiyasi haqidagi fikrlari o‘rin olgan bo‘lib, oilada o‘quvchilar hay- otini tashkil etish, ota-onaning farzand oldidagi va farzandning ota-ona oldidagi burchlar- i,oila, maktab va jamoatchilik hamkorligi,shaxs tarbiyasi va ijtimoiylashuvida oilaning o‘rni xususida mulohazalar qayd etilgan. Kalit so‘zlar: oila, jamiyat, umumjamiyat ,inson,tafakkur,shaxs, farzand,mehr-muhabbat, hurmat, ahillik. Соғлом муҳит қарор топган оилалар юрт корига ярайдиган , эл хизмати- га камарбаста бўла оладиган фарзандларни тарбиялаб камолга етказишнинг энг асосий омилларидан биридир.Шу боисдан ҳам мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қув- ватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек:“Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш,хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур. Аёллар ўртасида жиноят- чилик, оилаларда ажралишлар кўпайгани,ёшларнинг турли диний экстреми- стик оқимлар ва террористик ташкилотлар оқимига тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш масалалар билан боғлиқ” Оила – инсон тафаккурининг олий маҳсули.Зотан, бу мўжиза маскан умри- мизга мазмун, ҳаётимизга файз берибгина қолмай, жамият равнақи, юрт та- раққиётида муҳим ўрин тутади.Айни чоғда оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг онгу шуурида ҳаётга муҳаббат, касбга садоқат, атрофдагиларга нисбатан ҳурмат ва эътибор сингари юксак инсоний фазилатларни ҳам ша- кллантиради.Жамият ва оила тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғ- лиқ. Бу боғлиқлик жамиятнинг оилаларсиз мавжуд бўлмаслиги, ўз навбатида, оиланинг маълум бир жамият таркибида вужудга келиши ва яшовчанлигида кўринади. Оила ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабат икки томонлама алоқадорлик хусусиятига эга. Ҳар бир оила умумжамият талаблари асо- сида фаолият юритади. Жамият тараққиётининг ривожи эса унинг бағрида мавжуд бўлган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий қиёфасининг шаклланганлик даражасига бевосита боғлиқдир.[3, 45.с]. STARS International University 299 Шарқда қадимдан оила тарбиясига юқори баҳо бериб келинган. Ис- лом динининг муқаддас манбалари – Қуръони карим ва Ҳадиси Шарифда оила, оилавий муносабатларга оид қарашлар ўз ифодасини топган.Ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда, биринчи навбатда, Шарқ мутафаккирла- рининг қимматли маънавий мерослари муҳим дастуруламал аҳамиятига эга бўлади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад ал-Фарғоний, Имом Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад Яс- савий, Баҳовуддин Нақшбандий, Амир Темур, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари оламга машҳур алломаларнинг ижтимоий, сиёсий ва фалсафий қарашлари барча замон- лар учун муҳим аҳамият касб этади. Мустақиллик йилларида фуқароларда миллий ўзликни англаш туйғусининг қарор топганлиги, ўтмиш қадриятларини ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортганлиги оиланинг шахс камолотида тут- ган ўрни ва ролини холисона баҳолаш имконини берди.Давлатнинг оилага нисбатан ғамхўрлиги қабул қилинаётган қонун ва қарорларда ўз ифодасини топмоқда. [5, 65. c]. Республикада Оила илмий-амалий маркази ташкил этилганлиги бунинг ёрқин далилидир.Ота-оналар ўзларининг ижтимоий бурчларини бажа- рар эканлар,фарзандларида меҳнатга, уни ташкил этувчиларга нисбатан меҳр-муҳаббат,ҳурмат туйғусини шакллантириш, уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга тайёрлаш, турли кўринишдаги муносабатларни уюштириш вақти- да тартиб-интизомга амал қилиш, ахлоқ қоидаларига риоя этиш, соғлом тур- муш тарзини яратиш, шахсий ҳаётларини белгилашда мақсад, сўз ва фаолият бирлигини таъминлаш борасида ибрат намунасини кўрсатади.Оила тарбияси- да объектив ва субъектив омилларнинг роли катта. [4, 48. c]. Ахлоқий тарбия оила тарбиясининг ўзагини ташкил этади. Оилада уюшти- риладиган ахлоқий тарбиянинг мақсади болаларда энг олий ахлоқий си- фатлар ота-она ва оиланинг бошқа аъзолари, атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат, катталарга ҳурмат, кичикларга мурувват, камтарлик, тўғрисўз- лик, меҳнатсеварлик, саховат, инсонпарварлик, адолат, виждон, ор - номус, ғурур, интизом, ижтимоий бурчни англаш ва ҳоказоларни шакллантиришдан иборатдир. Оила гўзалликнинг биринчи мактабидир. Оила аъзоларининг ўза- ро муносабатлари, уй-жиҳозлари, уларнинг ягона бирлиги, уйғунлиги, тар- тибли жойлаштирилиши, саранжом-саришталик, мактабнинг безатилиши, мактабдаги ёдгорлик ва аълочилар бурчаги кабиларнинг барчаси бевосита болаларда гўзалликни тарбиялашда катта таъсир кўрсатади. Оиладаги соғлом муҳит, оила аъзоларининг психологик жиҳатдан ўза- ро яқинликлари, эҳтиёж, қизиқиш ва ҳаётий ёндашувиларидаги умумийлик, бир-бирларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлай олишлари, ота – она- лар томонидан барча фарзандларига нисбатан қўйилаётган талаблар, уларга кўрсатилаётган эътиборнинг бир хил бўлиши оила тар

Доказательный фрагмент

«Ushbu maqolada shaxs tarbiyasi va ijtimoiylashuvida oilaning o‘rni, Sharq mutafakkirlarining oila tarbiyasi haqidagi fikrlari o‘rin olgan bo‘lib, oilada o‘quvchilar hay- otini tashkil etish, ota-onaning farzand oldida…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ushbu maqolada shaxs tarbiyasi va ijtimoiylashuvida oilaning o‘rni, Sharq mutafakkirlarining oila tarbiyasi haqidagi fikrlari o‘rin olgan bo‘lib, oilada o‘quvchilar hay- otini tashkil etish, ota-onaning farzand oldida… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
family, общество, jamiyat, inson, человек, семья, уважение, гармония, oila, мысль, ahillik, shaxs, person, harmony, tafakkur, human, farzand, mehr-muhabbat, thought, любовь, love, hurmat, umumjamiyat, личность, child, respect, ребенок, society
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники