К содержанию
РецензированоUZ2026

Shaxs tarbiyasiga ta’sir etuvchi omillar

SHAXS TARBIYASIGA · ISAXANOVA MOHIDIL · TA’SIR ETUVCHI

Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 3 · 217-221 · 2026

Аннотация

Ushbu maqolada shaxsning kamol topishi haqidagi ilmiy ta’limotlarni, shaxs sifatida kamol topishning xususiyatlarini farqlashda pedagogik antropologiya, shaxs haqida tushuncha, shaxsning rivojlanish jarayoni, shaxsning rivojlanishiga ta’sir etuvchi omillar va ularning tavsifi, biologik ijtimoiy omillarning o‘rni ko‘rsatib o‘tilgan. Kalit so‘zlar: falsafa, pedagogika, individ, shaxs, subyekt, komil inson, konstitutsion tu- zilish, individual tipologik xususiyat. Инсонни шахс сифатида тавсифлашнинг муҳим лаҳзаси унинг динамик ху- сусиятлари ҳисобланиб, жамиятдаги статуси (иктисодий, сиёсий, ҳукукий, мафкуравий, яъни унинг жамиятда эгаллаган ўрни) оркали ифодаланади. Ста- тус негизида доимий ўзаро алоқалар тизими ётади. Ролнинг ижтимоий функ- циясининг муайян мақсадларга ва қадриятларга йўналганлиги шахсни фаол- лаштиради. Статус, рол, қадриятга йўналганлик шахс хусусиятларининг бир- ламчиларини ташкил этади ва унинг тузилишида асос бўлиб хизмат қилади. Шахснинг таърифи хулқ мотивацияси, хусусияти ва ижтимоий феъл-атвор ту- зилишини белгилаб, унинг таркибидан иккиламчи аломатлар сифатида жой эгаллайди. Шахснинг бирламчи ва иккиламчи сифатларининг ўзаро таъсири- ни бирлаштирувчи юксак самара тарзида инсон характери ва майллари юза- га келади [1 C. 40]. Инсоннинг шахс хислатларини ривожлантирувчи асосий шакл унинг жамиятдаги ҳаёт йўли ва ижтимоий таржимаи ҳоли ҳисобланади. Инсоннинг шахс сифатида, ривожланишида ижтимоий ҳодисаларнинг таъси- ри кучли бўладими? Ёки табиий омиллар етакчи ўрин тутадими? Балки тарби- янинг таъсири юқоридир? Улар ўртасидаги ўзаро муносабат қандай? Фанда биологик йўналиш деб номланган нуқтаи назар етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, унинг вакиллари Аристотель, Платонлар табиий биологик омилларни юқори қўяди. Улар туғма имкониятлар, тақдир ҳар кимнинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб берган, дейдилар. ХVI аср фалсафасида вужудга келган преформизм оқими намояндалари эса шахс ривожланишидаги наслнинг ролига катта баҳо бериб, ижтимоий муҳит ва тарбиянинг ролини инкор этади [2. C. 105]. Хориж психологиясидаги яна бир оқим – бихевиоризм ХХ аср бошлари- да юзага келган бўлиб, унинг намояндалари, онг ва ақлий қобилият наслдан наслга ўтиб, инсонга у табиатан берилган, дейилади. Мазкур таълимот ваки- ли америкалик олим Э. Торндайкдир. Прагматизм оқими ва унинг вакиллари Д. Дъюл, А. Комбе ҳам шахс ривожланишини биологик нуқтаи назардан асо- слайдилар. Улар ривожланишни фақат миқдорий ўзгаришдан иборат, деб қа- STARS International University 217 райдилар. Наслнинг ролини абсолютлаштириб, уни инсон тақдирида ҳал қи- лувчи аҳамиятга эга деб биладилар. Демак, бир гуруҳ хорижий олимлар ри- вожланишни биологик (наслий) омилга боғлайдилар. Биологик оқимга қарши фалсафий оқим вакиллари ривожланишни ижтимоий омил билан белгилайди- лар. Бу оқим вакиллари бола шахсининг жисмоний, психик ривожланиши у яшайдиган муҳитга боғлиқ деб кўрсатадилар. [3. С. 425]. Педагогика камолотига етишишни мураккаб ва зиддиятли жараён деб била- ди. Шахснинг камолига етишида насл-ирсият, ижтимоий муҳит ҳам, мақсадга мувофиқ амалга ошириладиган таълим-тарбия ва ниҳоят, ўзининг мустақил фаолияти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шахс қайси жамиятда яшаса, ўша жамият ҳаётидаги қонун-қоидаларига асосан камол топади. Шу жамиятнинг моддий ва маънавий бойликларидан баҳраманд бўлади. Моддий ва маънавий бойли- кларни яратишда иштирок этади. Агар шу жамиятнинг моддий ва маънавий бойлиги юксак бўлса, у шахсга шу қадар катта таъсир кўрсатади ва аксинча, иккинчи тамондан эса шахс фаолияти давомида меҳнат орқали ўз моддий ва маьнавий бойлиги юксак бўлса, у шахсга шу қадар катта таъсир кўрсатади ва аксинча [4. С. 86]. Иккинчи томондан эса шахс фаолияти давомида меҳнат орқали ўз моддий ва маънавий бойлигини яратиш жараёнида онгни, ҳаёти- нинг шароитини ҳам яхшилаб боради. Ана шундай ижтимоий фаолиятлари, ўз навбатида, меҳнат турларининг такомиллашишига олиб келади. Техника ва технология мукаммалликка эришиб боради. Оқибат натижада, улар ҳам, ўз навбатида, одамнинг ақлий ва ахлоқий жиҳатдан ўзгаришига сабаб бўлади. Одам атрофни, объектив борлиқни кўпроқ билгани сари онглилик даражаси ўсади, фикрлаш доираси кенгаяди, янги малака ва кўникмаларни эгаллайди. Янги қизиқиш ва эҳтиёжлар вужудга келади [5. С. 46]. Демак, шахснинг камолга етишуви жамият ривожига чамбарчас боғлиқдир. Бола шахсининг ривожланиши инсон ижтимоий мавжудотдир деган фалса- фий таълимотга асосланади. Айни вақтда инсон тирик, биологик мавжудот ҳамдир. Демак, унинг ривожланишида табиат ривожланишининг қонуниятла- ри ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, шахс бир бутун мавжудот сифатида баҳоланар экан, унинг ривожланишига биологик ва ижтимоий қонуниятлар биргаликда таъсир этади, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди [6. С. 78]. Киши туғилганиданоқ ўзига хос муайян қобилият нишонлари билан дунёга келади. Улар инсониятнинг турли жиҳатларини ривожлантиришда, айниқса, психик жараёнлари ривожида, ҳис – туйғуни изҳор этиш соҳасида, истеъдод турида жиддий рол ўйнайди. Биологлар одамлардаги генлар билан унинг ис-

Доказательный фрагмент

«Ushbu maqolada shaxsning kamol topishi haqidagi ilmiy ta’limotlarni, shaxs sifatida kamol topishning xususiyatlarini farqlashda pedagogik antropologiya, shaxs haqida tushuncha, shaxsning rivojlanish jarayoni, shaxsnin…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ushbu maqolada shaxsning kamol topishi haqidagi ilmiy ta’limotlarni, shaxs sifatida kamol topishning xususiyatlarini farqlashda pedagogik antropologiya, shaxs haqida tushuncha, shaxsning rivojlanish jarayoni, shaxsnin… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
индивидуально-типологический признак, perfect person, constitutional structure, subject, individual typological feature, человек, конституциональный строй, individual tipologik xususiyat, shaxs, subyekt, педагогика, person, individ, индивид, individual, komil inson, pedagogika, pedagogy, субъект, philosophy, falsafa, совершенный человек, konstitutsion tuzilish, философия
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники