К содержанию
РецензированоUZ2026

Talabalarda refleksiyani shakllantirish omillari va shart-sharoitlari

DONAYEVA SHAXNOZA · TerDU Boshlang‘ich ta’lim · OMILLARI VA (SHAKLLANTIRISH https://doi.org/10.47689/STARS.university-pp151-155)

Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 151-155 · 2026

Аннотация

Ushbu maqolada zamonaviy pedagogik talablardan biri bo‘lgan refleksi- ya haqida gap boradi. Unda o‘qituvchining reflektiv qobiliyatini shakllantirishga, ulardagi kamchiliklarni aniqlashga, reflektiv qobiliyatga ega bo‘lish natijalari, refleksiyaning holati pedagogik-psixologik jihatidagi talqinidagi natijalari hamda jahon psixolog va pedagagik olimlarining fikr va mulohazalari keltirib o‘tilgan. Kalit so‘zlar: refleksiya, pedagog kasbi, tahliliy-tanqidiy psixologik hodisa, tafakkur, ta- savvur. Таълим тизимини тубдан такомиллаштиришда, асосан, бири иккинчисидан аҳамияти кам бўлмаган икки йўналиш бўйича негизли тадқиқотлар олиб бо- ришни тақозо этади. Биринчи йўналиш таълим тизимнинг барча бўғинларини қамраб олади ҳамда мазкур бўғинларда фаолият кўрсатаётган барча педагог кадрларни замонавий педагогик технологиялар ва инноватсияларни жорий эт- ган ҳолда дарс жараёнларини ташкил қилишни назарда тутадиган махсус да- стурлар асосида қайта тайёрлашдан иборатдир. Бу йўналишга миллий таълим тизимимизнинг барча бўғинларидаги педагогик амалиётларни тадқиқ этувчи мутахассислар жалб этилиши керак. Бинобарин, бу йўналиш жуда кўп вақт ва инсон ресурсларини талаб қиладиган жараёндир. Иккинчи йўналиш эса педа- гогик амалиётга янгича ёндашиш асосида таълим олган ёш педагогларни ама- лиётга фаол жалб қилишдан иборатдир. Бу йўналиш таълимнинг қуйи ва ўрта бўғинлари учун педагог кадрларни тайёрлашга масъул бўлган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таълим жараёнларини такомиллаштириш усул- лари бўйича тадқиқотларни ўз ичига олади. Бу ҳар икки йўналишни бирлаштириб турувчи омиллар қаторига асосий мақ- садларнинг ягоналиги ва тадқиқот объектларининг умумийлигини киритиш мумкин. Замонавий педагогикага қўйиладиган асосий талабларни ўзида мужас- сам этган ушбу мақсад таълимнинг барча бўғинларидаги таълим жараёнлари иштирокчиларида бирдек намоён бўлади. Унинг моҳияти бўлажак педагогда ўқиш ва ўрганишни ўз фаолият турига айлантириш, соҳасига оид билимларини тизимли равишда муттасил ошириб бориш, олий ўқув юртида олинган назарий STARS International University 151 билимларини амалиётдаги тажрибалар билан уйғунлаштириш каби ўқув-педа- гогик ҳаракатларни ўз ичига олади. Ўқиш ва ўқитиш, англаш ва англатиш педа- гогнинг ўз-ўзини такомиллаштириб бориш жараёнида, асосий эҳтиёж ўлароқ, муҳим ўрин тутади. Педагог, биринчи галда, ўз-ўзига мурожаат эта билиши ло- зим. У ўз ички дунёсини тугал англаши, содир этаётган ҳаракатларининг ҳара- катлантириш омилларини, сабабва оқибатларини олдиндан кўра билмоғи ке- рак бўлади. Шунингдек, таълимнинг замонавий талабларига жавоб берадиган педагог ўзини педагогик жараёнларнинг субъекти сифатида англаши ва тўлиқ таҳлил эта олиши лозимдир. Бу талабларга жавоб бериш учун ўқитувчи, авва- ло, ўзида рефлексив маҳоратни шакллантириши лозим бўлади. Рефлексиянинг ҳодиса сифатидаги табиати, ўзига хослиги, таълимни риво- жлантиришдаги имкониятлари, ички таркиби замонавий таълим тизими тала- блари асосида дарс жараёнларини ташкил қилиш амалиёти учун жуда муҳим эканлиги кўплаб тадқиқотларда ўз исботини топган. Рефлексиянинг моҳияти ва ўзига хос жиҳатларини ўрганиш турли даражаларда олиб борилади. Биз бу даражаларининг аҳамиятини назарий, услубий ва амалий каби турлар- га ажратган ҳолда ўрганамиз. Қолаверса, мазкур ёндашув асосида ўрганиш рефлексиянинг турли таснифга мансуб мутахассисларда намоён бўлиш шакл- ларини аниқлаш имконини беради. Ўқитувчи-педагогларнинг ва таълим-тар- бия соҳасига алоқадор бошқа турдаги мутахассисларнинг фаолият сифатини баҳолашда рефлексия мезон сифатида қаралади. Яъни рефлективлик даража- си юқори бўлган мутахассисда танқидий тафаккур, ўз-ўзидан қониқмаслик ва доимий изланишда бўлишга интилиш кўникмалари юқорироқ бўлади. Моҳиятига кўра, педагоглик касби инсондан доимий ижтимоий фаолликни талаб этади. Яъни ўқитувчи-педагог ҳар бир иш кунининг фаол қисмида ўқув- чилар, касбдошлар, ота-оналар билан ўз хизмат вазифаси юзасидан доимий мулоқотда бўлиб туради. Бу мулоқотларнинг ҳар бир кўриниши икки ёқлама- лик характерига эга бўлиб, уларда ўқитувчи ҳар доим тингловчи ва сўзловчи мақомида иштирок этади. Ушбу мулоқотларнинг ўқитувчи фаолияти учун ижо- бий аҳамият касб этиши учун унда юқори даражадаги рефлексив маҳоратнинг бўлиши зарур. Мазкур қобилият унда ота-оналар билан болаларнинг ахлоқи ва дарс жараёнидаги хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш, касбдошлари билан мулоқотларда ўз амалий тажрибасига танқидий-таҳлили кўз билан қараш, бо- лаларнинг фикр ва баҳолари асосида ўзининг дарс ташкил қилиш усул ва услу- бларидаги нуқсон ҳамда ютуқларини аниқлаб олиш, шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларнинг олдини олиш имкониятини яратади. Рефлексив маҳоратга эга бўлиш натижасида ўқитувчи: -бажариши лозим бўлган барча ўқув, тарбиявий, ижтимоий вазифаларининг кўлами ва даражасини билиб олади; -ўзи учун ўқувчиларга, ота-оналарга ижобий маънода таъсир этувчи фаоли- ят механизмини шакллантиради; -дарс жараёнларини ташкил этишда ўқувчиларнинг талаблари асосида ша- кллана борадиган иш тажрибас

Доказательный фрагмент

«Ushbu maqolada zamonaviy pedagogik talablardan biri bo‘lgan refleksi- ya haqida gap boradi.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ushbu maqolada zamonaviy pedagogik talablardan biri bo‘lgan refleksi- ya haqida gap boradi. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
tahliliy-tanqidiy psixologik hodisa, pedagogic profession, tafakkur, воображение, refleksiya, педагогическая профессия, рефлексия, pedagog kasbi, thinking, tasavvur, imagination, аналитико-критический психологический феномен, reflection, мышление, analytical-critical psychological phenomenon
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники