К содержанию
РецензированоUZ1997

Pedagogika fani haqida umumiy tushuncha

DJURABOYEVA ZIROAT · FANI HAQIDA

Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 3 · 146-150 · 1997

Аннотация

Maqolada pedagogika fani predmeti haqida umumiy tushuncha, peda- gogika fanining obyekti, uning maqsad va vazifalari, pedagogika fanlari tizimi haqida tu- shuncha berilgan. Pedagogika fanining jamiyat va inson hayotida tutgan o‘rni, o‘qituvchilik kasbini egallashdagi o‘rni hamda o‘quvchilarning mustaqil fikrlashini rivojlantirish,ijodiy qobiliyatlarini va kasbiy qiziqishlarini o‘stirishga qaratilgan. Kalit so‘zlar: fan, predmet,barkamol avlod, zamonaviy texnologiya,jamiyat va inson, mukammallik, irsiyat, muhit, jamoa,pedagogika. Миллий истиқлол туфайли тараққиётнинг барча соҳаларида жадал ри- вожланиб бораётган мамлакатимизда ёш авлоднинг билим даражасини жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган,фан-техника янгиликла- ридан хабардор, мустақил фикрлай оладиган, ҳаётга дадиллик билан кири- ша оладиган, тадбиркор, маънавий жиҳатдан баркамол қилиб вояга етказиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бу эса , аввало , педагогика фанини, таълим -тарбия тизимини замонавий технологиялар асосида такомиллашти- ришни тақозо этади.Бу муаммони ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» муҳим ўрин тутади.Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунида (1997 й.) таълимнинг давлатимиз ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб эълон қилиниши педагогика фани зиммасига жуда катта масъулиятли улуғвор вазифаларни юклади. Жуда бой илмий, маънавий, маданий, диний меросимизнинг қайта тикланиши уларни замон руҳи талаби билан уйғун- лаштириб, фақат шахсий, миллий манфаат касб этиб қолмасдан, умумжаҳон маънавий, ижтимоий-иқтисодий тараққиётига улкан ҳисса қўшмоқда.Ўсиб келаётган ёш авлод ва уларнинг келажакда қандай касб-кор эгаллашларига қараб ,республикамиз келажагини тасаввур қилса бўлади. Ёшлар фаолияти фаровон ҳаётимиз мезонидир. Шундай қилиб,педагогика таълим-тарбия- нинг мақсад ва вазифалари, уларнинг мазмуни, методлари ҳамда ташкил этиш шакллари ҳақида маълумот берувчи фанга айланди.Демак, педагогика фани ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш учун таъ- лим-тарбиянинг мазмуни, умумий қонуниятлари ва амалга ошириш йўллари- ни ўргатувчи фандир [ 2, 23. с]. Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil. 146 Педагогика (юнонча паидагогике бўлиб, паида - «бола» ва гогике -«етаклай- ман») ижтимоий тарбиянинг умумий қонуниятлари, муайян жамиятда ягона ижтимоий мақсадга мувофиқ ёёш авлодни тарбиялаш ҳамда унга таълим беришнинг моҳияти ва муаммоларини ўрганадиган фан. Педагогика ижтимоий фанлар тизимига кирувчи фан саналиб, ёёш авлод ҳамда катталарни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялаш, унга таълим бериш муаммоларини ўрганади. Педагогика - таълим ва тарбия жараёёнини яхлитликда ўрганадиган фан соҳаси. Педагогика фани шахсни ривожлантиришнинг икки муҳим жиҳати – уни ўқитиш ва тарбиялашга асосий эътиборни қаратганлиги боис ди- дактика (таълим назарияси) ва тарбия назарияси фанининг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. Дидактика (таълим назарияси, юнонча дидактикос «ўргатувчи», дидаско «ўрганувчи») таълимнинг назарий жиҳатлари, таълим жараёёнининг моҳи- яти, қонун ва қонуниятлари, тамойиллари, ўқитувчи ва ўқитувчи фаолияти, таълимнинг мақсади, мазмуни, шакл, метод, воситалари, натижаси, таълим жараёёнини такомиллаштириш йўллари каби масалаларни тадқиқ этади. Тар- бия назарияси педагогиканинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, тарбия жараёнининг мазмуни, тарбия турлари, шакл, метод, восита ва усул- лари, уни ташкил этиш масалаларини ўрганади.Ижтимоий тарбия фуқаро- лик, ақлий, ахлоқий, жисмоний, меҳнат,эстетик, ҳуқуқий, иқтисодий, экологик тарбия каби йўналишларда ташкил этилади. Педагогика фанининг объекти - яхлит педагогик жараён.Педагогика фанининг предмети - таълим-тарбия жараёни, мазмуни, қонуниятлари, тамойиллари, шакл, метод ва воситалари. [ 3, 45. с]. Педагогика фанининг объекти - яхлит педагогик жараён.Педагогика фани- нинг предмети - таълим-тарбия жараёни, мазмуни, қонуниятлари, тамойилла- ри, шакл, метод ва воситалари. Педагогика фанининг вазифалари. Педагогика фани шахсни шаклланти- ришдек ижтимоий буюртмани бажариш асосида жамият тараққиётини таъ- минлашга алоҳида ҳисса қўшади. Педагогика фанининг мақсади ва вазифала- рининг белгиланишида ижтимоий муносабатлар мазмуни, давлат ва жамият ривожланиш стратегияси, унинг ҳаётида етакчи ўрин тутувчи ғоялар моҳияти муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасида демократик, инсонпарвар ҳамда ҳуқуқий жамиятни барпо этиш шароитида мазкур фан юксак маъна- вий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрларни тарби- ялаш тизимини ишлаб чиқиш, илғор хорижий тажрибалар асосида таълим ва тарбия назариясини ривожлантириш вазифасини ҳал этади. Мазкур жараёнда қуйидаги вазифаларни бажаришга эътибор қаратилади: Педагогика фанининг асосий категориялари. Бизга яхши маълумки, ҳар бир фан ўзининг таянч тушунчалари, қонуниятлари, тамойиллари, қоида- ларитизимига эга. Айнан мана шу ҳолат унинг фан сифатида эътироф этили- шини кафолатлайд

Доказательный фрагмент

«Maqolada pedagogika fani predmeti haqida umumiy tushuncha, peda- gogika fanining obyekti, uning maqsad va vazifalari, pedagogika fanlari tizimi haqida tu- shuncha berilgan.»

Образец извлечения

Демо-превью

Maqolada pedagogika fani predmeti haqida umumiy tushuncha, peda- gogika fanining obyekti, uning maqsad va vazifalari, pedagogika fanlari tizimi haqida tu- shuncha berilgan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
zamonaviy texnologiya, совершенное поколение, наследственность, mukammallik, predmet, subject, среда, современные технологии, perfect generation, science, community, excellence, педагогика, barkamol, irsiyat, общество и человек, heredity, environment, pedagogika, fan, jamoa, pedagogy, jamiyat va inson, сообщество, avlod, совершенство, modern technology, muhit, предмет, society and man, наука
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники