Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
O‘zbekiston taraqqiyotining yangi bosqichida jamiyat sohalaridagi innovatsiyalar va ularda xotin-qizlar ulushining ortib borishi
O‘ZBEKISTON TARAQQIYOTINING · ATAYEVA DILFUZA PULATOVNA · YANGI BOSQICHIDA · JAMIYAT SOHALARIDAGI pulatovnaatayevadilfuza@gmail.com · XOTIN-QIZLAR ULUSHINING (INNOVATSIYALAR VA ULARDA university-pp69-73) · ORTIB BORISHI (INNOVATSIYALAR VA ULARDA university-pp69-73)
Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 69-73 · 2026
Аннотация
Ayollar va erkaklarning teng huquqligi inson huquqlarining eng asosiylari- dan biri hisoblanib, ijtimoiy adolatni ta’minlashning shartidir. Ayni vaktda bu tenglik, rivoj- lanish va tinchlikka erishishning zarur va asosiy sharti ham hisoblanadi. Kalit so‘zlar: gender tenglik, xotin-qizlar huquq va manfaatlari, teng huquqlilik, taraqqi- yot strategiyasi, jamiyat sohalari, adolat prinsipi. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаат- ларини ҳимоя қилиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан ҳисоблана- ди. Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини хотин-қизлар, жумладан, уларнинг 29 фоизини 14 ёшгача бўлган қизлар, 28 фоизини 15-30 ёшлилар,21 фоизини 31-45 ёшлилар, 15 фоизини 46-60 ёшлилар, 7 фоизини эса 60 ёшдан ошган хотин-қизлар ташкил этади. Сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлашнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилди. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратил- ган 20 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, бу борада жамиятнинг энг асосий жабҳалари – сиёсий, иқтисо- дий, ижтимоий соҳаларда аёллар нуфузини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш бўйича амалга оширилаётган ишларни айтиб ўтиш жоиз. Сиёсий соҳада “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкони- ятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамаси, Гендер тенгликни таъминлаш ма- салалари бўйича комиссия ва давлат органларининг ваколатларини, шунин- гдек, давлат хизмати соҳасида, сайлов ҳуқуқини амалга оширишда, иқтисо- STARS International University 69 дий ва ижтимоий, таълим, илм-фан, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари назарда тутилди. Хусусан, давлат хизматида хизматчиларнинг лавозим тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, бир жинсдаги ходимларнинг лавозимларни эгаллаши учун квота- лаш тизимини белгилашни назарда тутувчи гендер сиёсатининг амалга оши- рилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чораларни қўллашга рухсат берилиши, давлат органлари раҳбарлари лавозимларига кадрлар захирасини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлигига риоя этили- ши зарурлиги каби талаблар белгиланди. Бундан ташқари, сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашла- ри депутатлигига номзодлар кўрсатишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар таъминланади. Сайлов кодексининг 70 ва 91-модда- ларига мувофиқ, аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлик- ка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши белгилаб қўйилди. Маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатларнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин қизлар, 39 нафарини ёки 26 фоизини олдин ҳам Қонунчилик палатаси депутати бўл- ганлар ташкил этади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати таркибида аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш бўйича миллий қонунчиликда халқаро стандартларни уйғунлаштириш билан шуғулланувчи Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмита- си ташкил этилди. Ўзбекистонда Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси ташкил этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар Зулайҳо Маҳкамо- ванинг номзодини бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қў- митаси раҳбарлигига маъқуллашди. Айтиш мумкинки, мамлакатимизда барча соҳаларда каби, сиёсат ва бошқа- рув соҳасида аёлларимиз эркаклар билан ёнма-ён туриб, мамлакатимизнинг эртанги куни учун хизмат қилмоқда. Биргина мисол бугунги кунда давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 400 га яқин аёллар республика ва ви- лоятлар, 43 мингдан зиёди туман ва шаҳарлар даражасидаги раҳбарлик лаво- зимларида ишлаб келмоқда. Иқтисодий соҳада “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имко- ниятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун билан иқтисодий соҳада хотин-қиз- лар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари ҳам белгилан- ган. Унга кўра, давлат органлари ва мулк шаклидан қатъи назар, ташкилот раҳбарлари жамиятнинг ресурсларидан тенг фойдаланишини таъминлаши шарт ҳисобланади. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга тадбиркорлик фао- лиятини амалга оширишда тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди. Бун- дан ташқари, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни марказларга жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўма- клашиш мақсадида 2019- йилда нодавлат, нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган “Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари” ташкил этилди. Қайд эти- лишича, бугунги кунда 400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти аёл- Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion rivojlanishning zamonaviy trendlar
Доказательный фрагмент
«Ayollar va erkaklarning teng huquqligi inson huquqlarining eng asosiylari- dan biri hisoblanib, ijtimoiy adolatni ta’minlashning shartidir.»
Образец извлечения
Демо-превьюAyollar va erkaklarning teng huquqligi inson huquqlarining eng asosiylari- dan biri hisoblanib, ijtimoiy adolatni ta’minlashning shartidir. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- development strategy, social spheres, xotin-qizlar huquq va manfaatlari, гендерное равенство, gender equality, equal rights, taraqqiyot strategiyasi, adolat prinsipi, права и интересы женщин, социальные сферы, стратегия развития, jamiyat sohalari, gender tenglik, принцип справедливости, women's rights and interests, равноправие, teng huquqlilik, principle of justice
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
УчебникиМ.Исаова, Р.Хасанов +32014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024