К содержанию
РецензированоUZ2026

Badiiy asarda lug‘aviy va poetik ma’no

BADIIY ASARDA · POETIK MA’NO doktori O‘zbekiston

Современные тенденции инновационного развития науки и образования в глобальном мире · 38-42 · 2026

Аннотация

Maqolada badiiy matnda so‘zning lug‘aviy va poetik ma’nosi anglatayot- gan ko‘lami xususida fikr yuritiladi. Matnni idrok va tadqiq etishda har bir so‘z ma’no- si alohida ahamiyatga ega ekani ta’kidlanib, so‘z va ma’no munosabatlari tadqiq etila- di. Lug‘aviy ma’no matn mohiyati va muallif maqsadini to‘la ifoda etolmagan hollarda so‘zning poetik ma’no yetakchilik qilishi tahlil qilingan. Kalit so‘zlar: lug‘aviy ma’no, poetik ma’no, rishta, majoz, muallif maqsadi. Бадиий асарни идрок ва тадқиқ этишда ундаги ҳар бир сўзнинг маъноси ва маъно кўламини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Сўз маъносининг аниқ, тўлиқ ва батафсил тадқиқ этилиши ўқувчини муаллифнинг бадиий матнда назарда тутаётган мақсадига том маънода яқинлаштиради. Бу ҳодиса, ай- ниқса, мумтоз адабиётимиз намуналарини ўрганишда алоҳида текширилиши тақозо этилади. Хусусан, мумтоз адабиётнинг энг нодир намунаси ҳисобланган Алишер Навоий асарларида сўз ва маъно муносабатлари ҳар бир ўринда ўзига хос ва бир-биридан фарқ қилувчи кўлам касб этади. “Хамса”нинг биринчи мисраси – “ﻢــﻴﺣﺮَ ﻟﺍ ﻦِ ــﻤﺣْ ﺮَ ﻟﺍ ﷲ ﻢِــﺴْ ِﺑ ” жумласидан кейин му- аллифнинг поэтик ижод маҳсули бўлган мисра “Риштаға чекти неча дурри ятийм” келтирилган. Ундаги “ришта” сўзи қандай маъноларни англатишини ўрганиш учун луғатларга мурожаат қиламиз. Ришта (форсча ﻪﺘــﺷﺭ) – “ип, каноп; тери остида пайдо бўладиган, ип каби узун қурт; шу қурт орқали тарқаладиган касаллик; икки нарса, кимса, ҳодиса ва ш. к. ни ўзаро узвий боғловчи восита” [1]; “ип, таноб; жон, жоннинг чиқмай туриши; тор; томир; пилик; кишан” [2]. Луғатларда берилган ушбу маъноларга таянилса, байтнинг маъноси қуй- идагича бўлади: “ﻢــﻴﺣﺮَ ﻟﺍ ﻦِ ــﻤﺣْ ﺮَ ﻟﺍ ﷲ ﻢِــﺴْ ِﺑ». Ушбу жумлада энг қимматбаҳо дурлар бир ипга тизилгандир” [3]. Агар байт шундай изоҳланса, басмала нима са- бабдан бошқа нарсага эмас, айнан ипга ўхшатилаётгани, уни ипга қиёс қи- лишдан мақсад нималиги, байт нима сабабдан басмала билан бошланганию, унинг риштага ўхшатилиши қандай поэтик вазифа бажараётгани мавҳум Global dunyoda ilm-fan va ta‘limdagi innovatsion rivojlanishning zamonaviy trendlari 15 dekabr, 2022 yil. 38 бўлиб қолади. “Ришта” ва “дурри ятийм” сўзларини ўзининг луғавий маъ- носида талқин қилиш матн тақозо қилаётган мазмунни тўлиқ бера олмай- ди. Мисрадаги “ришта” ва “дурри ятийм” сўзларининг луғавий маъноларига таянилганда байтнинг асл маъноси тўла англашилмагани сабабли маънони равшанлаштиришдаги иккинчи йўл – уларга образ сифатида қараш босқи- чига ўтилиши зарур. Образ сифатида қаралганда сўзга ўз луғавий маъноси- дан ташқари алоҳида маъно юклатилади. Сўз маъноси ҳақиқатдан мажозга қараб кўчади. “Ришта” сўзи Навоий асарларида кўп ишлатилади. Биргина “Ҳайратул аброр” достонида бу сўз жами 47 ўринда келган. Шулардан 8 таси бирин- чи бобда келтирилган. Эътиборлиси шундаки, ҳазрат Навоий ижодидаги ҳар бир сўз турли ўринларда айни бир маънони ифода этишидан ташқари, ҳар бир ўринда боб ва бўлимларнинг контекстуал маъносига кўра, бир-биридан катта фарқ қилувчи ўнлаб маъноларни англатиш учун ҳам хизмат қилади. Шу жиҳатдан, Навоий асарлари учун тузилган луғатлардаги муайян сўзга бе- рилган маънолар бир қадар нисбийдир. Бир сўзнинг ўнлаб маънодошларини кашф этиб, уларни ўз асарларида заргарона қўллаган буюк ижодкорнинг ҳар бир сўзи катта-катта қамровдор маъно кўламига эга экани шубҳасиз. Иккин- чи мисрада келтирилган “ришта” сўзи ҳам худди шундай – Алишер Навоий ижодида бадиий образ даражасига кўтарилган гўзал ва кенг қамровли исти- лоҳлардан биридир. “Ҳайратул аброр”нинг бир қанча ўринларида “ришта” ҳақиқий маънода ишлатилганини кўрамиз. Хусусан, достоннинг XIII бобида шундай байт уч- райди: Риштаға чун зоҳир эрур тору пуд, Дурсиз анга рангию нақши не суд? Ушбу байтда риштанинг таркибий тузилиши, унинг нимадан иборат экани ҳақида фикр юритилади. Яъни у икки қисмдан”тору пуд” – ўриш-арқоқдан иборат. Тўғри ва кўндаланг тарздаги иплардан тузилган риштанинг – агар унда дур бўлмаса – жилодор рангин ёки нақшинкор экани ҳеч бир қимматга эга эмас. Боиси, у бир қанча дурларни бир-бири билан уйғунликда ушлаб ту- ришга хизмат қилувчи бир восита, холос. Достоннинг XVII бобида келган мазкур байтдаги «ришта» сўзи гарчи ма- жозий характерда бўлса-да, ўзида ҳақиқатнинг бир қисмини ифода этаётга- нига ишора беради. Гар этагин тутмоқ эмас даст рас, Тушса Навоий сари бир ришта бас. Байтда “Камолотга етган зотларнинг этагини тутишга гарчи қўлимиз ет- майди. Навоий учун уларнинг этагидаги биргина ип кифоядир”, дейилиши- да “ришта” сўзи кийим таркибидаги моддий жисм – ипни англатаётганини илғаш мумкин. Таъкидлаш лозимки, мазкур ўринда мажозий маъно – маъри- фат риштаси – реал маънодан кам эмаслиги, ҳатто анча кенгроқ экани куза- тилади. STARS International University 39 Шунингдек, XXVI бобда “Пардалари риштаси эл жонидин, / Лаълию шин- гарфи улус қонидин”; XXVIII бобда “Иплар анга риштаи талбис ўлуб, / Игна анга сиблати иблис ўлуб” ҳамда “Муъзини қарробаи куффор анга, / Ришта бўлуб риштаи зуннор анга”; XLVI бобда “Ҳам кўрунур игна синонча анга, / Ҳам билинур ришта йилонча анг

Доказательный фрагмент

«Maqolada badiiy matnda so‘zning lug‘aviy va poetik ma’nosi anglatayot- gan ko‘lami xususida fikr yuritiladi.»

Образец извлечения

Демо-превью

Maqolada badiiy matnda so‘zning lug‘aviy va poetik ma’nosi anglatayot- gan ko‘lami xususida fikr yuritiladi. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
лексическое значение, lug‘aviy ma’no, metaphor, lexical meaning, метафора, poetic meaning, link, muallif maqsadi, author's purpose, majoz, поэтическое значение, связь, авторский замысел, poetik ma’no, rishta
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники