К содержанию
РецензированоRU1998

Ердан фойдаланишнинг ер ахборотли таъминотбошқариш функцияси

БОШҚАРИШ ФУНКЦИЯСИ · S. Tursunov– “TIQXMMI” МТУ “ЕРФБ”

Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 1998

Аннотация

Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишда чуқур иқтисодий моҳиятга ва иқтисодиёт тармоқлари учун аҳамиятга эга бўлган давлат ер кадастри муҳим роль ўйнайди. Ер кадастрини юритишнинг оъектив характери ер тўғрисидаги ахборотларга зарурият билан аниқланади. Бунда ахборот, энг аввало, ер муносабатларини тартибга солиш учун, шу жумладан, унинг ер қонунчилик ижоди, ер ресурсларидан фойдаланишни башоратлаш ва режалаштириш, ер ресурсларини тармоқлараро тақсимлаш (қайта тақсимлаш), мамлакат бўйича ердан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш каби функцияларни амалга ошириш учун зарур. Kalit so’zlar: Ер кадастри, ер кадастри тизими, ер кадастр жараёни, ер кадастр ахборотлари. Kirish. Ушбу ахборот регионал ҳамда маҳаллий ҳудудий даражаларда ер ресурсларидан фойдаланишни маъмурий бошқаришда ҳам қўлланишни талаб қилади. Ер кадастри ердан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишни, халқ хўжалигини режалаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва жойлаштириш, ерлар мелиорацияси, ер ресурслари билан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа иқтисодиёт тармоқлари тадбирларини амалга оширишни ахборотли таъминлашга мўлжалланган ердан фойдаланишнинг муҳим функцияси ҳисобланади. Шундай қилиб, ердан фойдаланишнинг барча функциялари (ер кадастридан ташқари) ўзларининг амалий жараёнида ер ахборотларини қўллашни талаб қилади, бу ўз навбатида ер кадастрига ердан фойдаланишни ахборотли таъминлаш функциясини беради. Шу сабабли республикада ер кадастрини 232 юритишга катта аҳамият берилади. Шу сабабли, 1998 йили Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида” Қонуни қабул қилинди, кейинчалик Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Республикасида ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом” ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Усуллар. Ердан фойдаланишни кўп томонли характери ерларни табиий, хўжалик ва ҳуқуқий ҳолатлари тўғрисидаги ишончли маълумотларни ўз ичига олган турли-туман ер кадастр ахборотларига заруриятни аниқлайди. Мамлакат иқтисодиётини ривожланиши ҳамда уни ушбу ахборотга бўлган доимий талаби ягона тизим сифатида ер кадастрини ривожланиш характерини аниқлайди. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида (15-модда) қайд қилинишича, Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режимлик тўғрисидаги, уларни тоифалари, сифат тавсифлари ва қиймати тўғрисидаги, ер участкаларининг жойлашган ўрни ва ўлчамлари, уларни ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар, ижрочилар ва ер мулкдорлари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги зарурий ва ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидир [1]. Давлат ер кадастрини юритиш топографо-геодезик, картографик, тупроқ, агрокимёвий, геоботаник кузатувлар ва қидирувлар, ерларни ҳисоб қилиш ва баҳолашни, ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларни ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатга олишни ўтказиш асосида таъминланади. Мунозара Ер кадастри тизими нисбатан бир-биридан ажралган, шу билан бир вақтда ўзаро узвий боғлиқ бўлган иккита кичик тизимдан иборат: Ер кадастр жараёни кичик тизими ҳамда ер кадастри ахбороти кичик тизими. Биринчи кичик тизимининг мақсади кадастр ахборотларини ишлаб чиқаришдан иборат. У турли-туман ва ишончли ахборотларни ишлаб чиқиш бўйича технологик жараёнларни (тасвирга олиш, кузатув, план-харита асосларини тузиш, картометрик ва баҳолаш ишлари, ерга ҳуқуқларини рўйхатга олиш жараёни) ўз ичига олади. Ўз таркибига иккита кичик тизим 233 бирлигини олган ер кадастрини тизим сифатида аниқлаш ер кадастрини ахборотларини ишлаб чиқиш бўйича жараён сифатида (ер кадастри жараёни) ҳамда ахборотларни сақлаш ва фойдаланувчига беришнинг статик кичик тизими сифатида ер кадастр, ахбороти қараш ҳақидаги масалани оъектив ва ҳақоний қўйишнинг муҳим жиҳатидир. Мамлакатнинг барча ер участкаларига ер кадастр ахборотларини ишлаб чиқиш (биринчи кичик тизим) ҳамда уларни сақлаш, янгилаб туриш ва фойдаланувчига бериш (иккинчи кичик тизим) мақсадида ушбу ахборотларни тизимлаш ер кадастрини юритишнинг мақсади ҳисобланади. Ер кадастрини ўрганиш объекти бўлиб асосий мақсадли моҳиятидан ва хўжалик фойдаланишидан қатъий назар ер массивларини, ер участкалари, ер турлари, суғориш, коллектор ва йўл тармоқлар, иншоатлар тагидаги ерларни ўзига жамлаган мамлакатнинг Ягона давлат ер фонди ҳисобланади. Ер кадастри жараёнини алоҳида, таркибий бир-бирига бўйсунувчи жараёнлар тўплами сифатида қараш зарур, чунки, уларни жорий этиш Ер кадастр ахборотларни олишга йўналтирилган. Ушбу жараёнларнинг тўплами уларнинг механик йиғиндиси, эркин жамланмаси бўлмасдан, балки қатъий таркибли яхлит бир жараён ҳисобланади (1-расм) . 234 Ер кадастр тизими Ер кадастр Ер кадастр ахборотлар жараёнининг кичик кичик тизими Ер-рўйхатлаш Ер-рўйхатлаш жараёни ахбороти Ер-ҳисоб жараёни Ер-ҳисоб ахбороти Ер-баҳолаш жараёни Ер-баҳолаш ахбороти Ерларни сифат баҳолаш Ерларни қиймат баҳолаш 1-расм. Ер кадастр тизими Ер кадастри жараённинг мақсади зарур ишончли ахборотларни ишлаб чиқишдан иборат, ер кадастрининг кичик бир тизими сифатида унинг моҳияти ер кадастрининг иккинчи тизимидаги ахборотларни

Доказательный фрагмент

«Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишда чуқур иқтисодий моҳиятга ва иқтисодиёт тармоқлари учун аҳамиятга эга бўлган давлат ер кадастри муҳим роль ўйнайди.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишда чуқур иқтисодий моҳиятга ва иқтисодиёт тармоқлари учун аҳамиятга эга бўлган давлат ер кадастри муҳим роль ўйнайди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ер кадастри, land cadastre process, land cadastre information, земельно-кадастровая система, ер кадастри тизими, земельно-кадастровый процесс, Земельный кадастр, ер кадастр жараёни, ер кадастр ахборотлари, земельно-кадастровая информация, Land cadastre, land cadastre system
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники