Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Disrupted lands and its recultivation
Шарипов Сайфуддин Рахимович
Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2026
Аннотация
The article presents the need for reclamation of disturbed lands and the role of land management in the implementation of this measure. Республикамизда йилдан-йилга аҳоли сонининг ўсиб бориши, саноат корхоналарининг(қазиб олувчи) кўпайиши натижасида табиатга таъсири кучаймоқда. Инсониятнинг ишлаб чиқариш фаолияти ортиши натижасида экологик шароит ёмонлашиб, республикамизда бузилган ерлар миқдорлари ҳам ортиб бормоқда. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки: қазиб олувчи саноат корхоналарини кўпайиши, янги уй жойларнинг қурилиши, шаҳар ва саноат чиқиндилари, тупроқ қатламининг емрилиши, техноген релъефларнинг шаклланиши; бу ўз навбатида атроф муҳитга, инсон саломатлигига қолаверса давлат бюджет харажатларини ошишига ҳам олиб келади. Шу билан бирга олимларнинг такидлашича, табиий шароитларда тупроқ шаклланиши 100 йил ичида 0,5-2 см ҳажмида пайдо бўлиши аниқланган. [4] Бузилган ерлар деб республика ер фондининг ҳамма тоифаларидаги инсон фаолияти натижасида фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки тупроқ қатлами таркиби ва ўсимлик дунёси, гидрологик шароити ўзгариши ва релъефи бузилиши натижасида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манбага айланган ерларга айтилади. Улар атрофдаги ҳудудларнинг тупроғини, ҳавосини, сувларини ифлослайдиган, аҳоли турмушининг гигиена шароитларини ва ландшафтларнинг умумий кўринишини ёмонлаштирадиган манбааларга айланади. Қазилма бойликларни очиқ усулда қазиб олиш натижасида ҳосил бўладиган ва тартибсиз жойлашган каръерлар, тупроқ ва тоғ жинслари уюмлари табиий ландшафтларни бузиб, уларга гиёх ўсмайдиган чўл манзарасини беради. Автомобил йўлларини ва 281 бошқа шунга ўхшаш иншоотларни қуриш, энг кўп ерларнинг бузилишига сабаб бўлади. Бузилган ерлар эса ўз навбатида қайта тикланиши, яъни рекультивация қилиниши керак. Ҳозирга кунда бузилган ерларни рекультивациялаш ишлари, ерларни инсонлар томонидан бузилиш жараёнларидан орқада қолмоқда. Республика ҳудудидаги бузилган ерлар яъни рекуьтивация қилиниши зарур бўлган объектлар қуйидагилар: - Қазилма бойликлар ва қурилиш материалларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш (чуқур каръерлар, тупроқ ва тоғ жинслари уюмлари, гил, қум, шағал ва бошқ.) - Газ ва нефт конларини излаш ва ишлаб чиқариш; - Суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари бўйида жойлашган кавалерлар; - Йўл қурилишлари, қувурлар ўтказиш; -Тугатилган саноат корхоналари ўрни; - Шаҳар ва саноат чиқиндилари. Бузилган ерларни халқ хўжалиги тармоқларига фойдаланиш учун қайтариш ва уларнинг атроф муҳитга салбий таъсирини тугатиш мақсадида уларни рекультивациялаш ишлари олиб борилади. Ерларни рекуьтивациялаш – бу инженерлик, техник, мелиорация, агротехник ва бошқа тадбирлар тизими бўлиб, бузилган ерларнинг биологик унумдорлигини ва халқ хўжалиги учун аҳамиятини тиклашга ҳамда атроф муҳит шароитини яхшилашга қаратилгандир. [4] Тадқиқот услубияти: Фаолияти ерларнинг бузилишига олиб келадиган объектлар учун ер ажратишда рекультивациялаш ишлари технологик жараённинг ажралмас қисми сифатида ( ГОСТ 17.5.1.01) лойиҳаланиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 3-боб 12-моддасида бузилган ерларни рекультивация қилиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш масалалари ер тузиш вазифаларига киритилган. [1] 282 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Ерларни рекультивация қилиш, тупроқни унумдор қатламини кесиб олиш, сақлаш ва оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низоми” асосида Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўздавергеодезкадастр давлат қўмитаси ҳамда “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясига ва бошқа вақолатли ташкилотларга ўзларининг вақолатлари доирасида бузилган ерларни рекультивация қилиш, унумдорлигини тиклаш, тупроқларнинг унумдор қатламини кесиб олиш, сақлаш ва оқилона фойдаланиш бўйича ишларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиш ҳамда зарурий назоратни таъминлаш вазифаси юклатилган. [6] Унумдорлиги паст ерларда рекультавация ўрмончилик мақсадида ўтказилади ва бу ерларга дарахтлар экилиши кўзда тутилади. [1,3] Фойдали қазилма бойликларни очиқ усулда қазиб олиш натижасида бузилган ерларда бажарилган ҳолларда рекультивация харажатлари 2-2,5 марта юқори бўлади ва рекультивацияланган ерларда ўрмонлар ёки кам унумли яйловлар ташкил этилиши мумкин. Сабаби, ернинг унумдор қатлами ер тагидаги унумсиз қатламлар билан аралашиб кетган бўлади. Улар ўз вақтида қирқиб олиниб, сақлаб қўйилмаган бўлиши мумкин. Амалдаги қонунларда алоҳида ҳолларда унумдор ерларни муддатсиз фойдаланиш учун ноқишлоқ хўжалик корхоналарига ажратганда уларнинг устки унумдор қатламлари қирқиб олиниб, сақлаб қўйилади ва паст унумли ерлар устига қопланиб уларнинг унумдорлигини ошириш учун фойдаланилади. У фақат иқтисодий самарали бўлгандагина бажарилади. 1 га кам унумли ерни тупроқ билан қоплаш харажатлари ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун олинадиган ерларнинг ўрнига 1 га янги ерни ўзлаштиришнинг меъёрий баҳосидан осмаслиги керак. Турли ҳил қурилишлар жараёнида қишлоқ хўжалиги ерларига, ўз навбатида ердан фойдаланувчиларга катта моддий зарар етказилиш
Доказательный фрагмент
«The article presents the need for reclamation of disturbed lands and the role of land management in the implementation of this measure.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article presents the need for reclamation of disturbed lands and the role of land management in the implementation of this measure. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- disturbed lands, land use, экологик талаблар, agriculture, бузилган ерлар, қишлоқ хўжалиги, land survey measurents, мероприятия по формированию земель, деградированные земли, рекультивация, recultivation, сельское хозяйство, ердан фойдаланиш, ecological requirements, экологические требования, ер тузиш тадбирлари, землепользование
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024