К содержанию
РецензированоRU2026

Разработка технологии оценки влияния техногенных изменений на ландшафты в районе горно-металлургических комплексов геоинформационными методами (на примере Алмалыкского горно-металлургического комбината)

ТЕХНОГЕН ЎЗГAРИШЛAРНИНГ ЛAНДШAФТЛAРГA · ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛAБ ЧИҚИШ (Олмалиқ тоғ-кон

Основные направления стратегии земельной реформы: проблемы и решения · 2026

Аннотация

Олмалиқ комбинати мисолида тоғ-кон металлургия комплекслари ҳудудида кўп йиллик техноген ўзгаришларни ландшафтларга таъсирини геоинформацион усулларда баҳолаш ва тадбиқ қилиш долзарб ҳисобланади. Сабаби, ахборот технологиялари, рақамли иқтисодиётга ўтиш барча жабҳаларни қамраб олмоқда. Мавжуд табиий экотизим, тоғ-кон металлургия комбинати ишга туширилгач ҳамда фаолиятини давом эттириши билан атроф-муҳит табиатини ўзгаришларига сабаб бўлган. Бу ҳолат давом этмоқда, иқтисодиёт учун керакли соҳа эканини инкор этмаган ҳолатда, атроф-муҳитга таъсирини геоинновацион усулларда таҳлил қилиш, амалиётда қўллаш ўринлидир. Калит сўзлар: техноген ландшафт, қайта тиклаш, бузилган ерлар, геосистема, рақамли карта, маълумотлар базаси, агрогеосистема. Аннотация. На примере Алмалыкского комбината важно геоинформационными методами оценить и применить воздействие многолетних антропогенных изменений на ландшафт на территории горно- металлургических комбинатов. Причина в том, что информационные технологии, переход к цифровой экономике охватывают все аспекты. Существующая природная экосистема изменила характер окружающей среды с тех пор, как горно-металлургический комбинат был запущен и продолжал работать. Такая ситуация продолжается, не отрицая того, что это необходимая отрасль для экономики, целесообразно анализировать 269 воздействие на окружающую среду геоинновационными методами, применять на практике. Ключевые слова: техногенное ландшафты, восстановление, нарушенные земли, геосистема, электронная карта, база данных, агрогеосистема. Кириш. Тоғ-кон металлургия комбинатларини тоғ жинсларидан иборат чиқитлари атроф муҳитга ўзига хос тарзда таъсир қилади. Техноген ўзгаришлар юзага келиб, мавжуд техноген чиқитлар тўпланган жойлардан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Янгидан тоғ жинслари тўплаш жойларини геоинновацион усулларда асослаш ва аниқлаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Тадқиқот объекти ҳақида маълумотлар. Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати Оҳангарон дарё ҳавзасида Олтинтопган, Қорамозор ва Қизилнура тоғлари оралиғида жойлашган. Тошкент шаҳридан 70 км жануби-шарқда жойлашган. Чирчиқ-Оҳангарон округидаги антиклинал тоғлар оралиғида тектоник ҳаракатлар натижасида вужудга келган. Оҳангарон ботиғи асосан ёш чўкинди жинслар билан тўлган. Оҳангарон водийси атрофдан тоғлар билан ўралган бўлиб, фақат жануби-ғарб томони очиқ бўлиб, мутлоқ баландлиги бу ерда 560 м. Олмалиқ комбинати мисолида тоғ-кон металлургия комбинати ҳудудида кўп йиллик техноген ўзгаришларни ландшафтларга таъсирини геоинформацион усулларда баҳолаш ва тадбиқ қилиш ишларини амалга ошириш долзарб муаммолардан ҳисобланади. Кейинги йилларда чекланган сув заҳираларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ерлари биофондини тиклаш, техноген ландшафтларни қайта фойдаланишга киритиш, экотизимлар биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш, “яшил энергетика” ва агротехнологиялар каби муҳим йўналишларда таълим, илмий тадқиқот ва ишланмалар трансферини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда. 270 Бундай долзарб глобал муаммоларни ечиш учун инвестициялар ва илмий тадқиқотларни кенгайтириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали илмий салоҳиятни янги босқичга кўтариш масалалари устувор аҳамият касб этади (ПҚ 42). Олмалиқ - Тошкент вилоятидаги шаҳар (1951 й. дан). Олмалиқсой бўйида, Қурама тоғларининг шимолий ён бағрида, 600-650 м баландликда жойлашган. Тошкент шаҳридан 60 км жануби-шарқда, Оҳангарон дарёсининг чап соҳилидаги шаҳар. Шаҳарнинг шимоли-шарқида Қурама тизмаси, шимол ва жануби-шарқда Чатқол тизмалари бор. Майдони 10,8 км2. Aҳолиси 120,6 минг киши (2010). Олмалиқда мис конининг топилиши шаҳарнинг тез ўсишига сабаб бўлди. 1954 йил Олмалиқда қўрғошин-рух фабрикаси ишга туширилган. Қалмоққир конидан мис рудаси очиқ усулда олина бошлади. 1963 йилдан мис эритиш заводи фойдаланишга топширилди. Олмалиқдаги рангли металл рудалар олтингугуртга бой. Шу сабабли металлургия комбинатида рудадан олтингугурт ажратилади ва «Aммофос» корхонасига юборилади. Олмалиқда Ўрта Осиёда биринчи бўлган уй-рўзғор кимёси заводи қурилди. Олмалиқда республика қишлоқ хўжалигининг 80% ни фосфорит ўғитлар билан таъминлаётган “Aммофос” заводи, мебел жиҳозлари комбинати, “Олмалик,-ғишт”, олтинли рудани қазиб олиш кони ва бошқа корхоналар бор. Енгил ва озиқ-овқат саноати ривожланмоқда. Тадқиқотларни амалга ошириш услублари. ArcGIS дастурида тоғ- кон металлургия комбинати ҳудуди, майдони, техноген юк ҳажми, кўп йиллик даврий ўзгаришлар интерполяция усулида маълумотлар қайта ишланади. Дастурда автоматик натижага эришилади, моделлаштирилади, таснифланади, GPS орқали координатага боғланади. Натижада техноген ўзгаришга учраган ландшафтларни рақамли картаси ҳосил қилинади. Кўп йиллик ўзгаришлар таҳлил қилиниб, мониторинги олиб борилади. Қўлга киритилган натижаларни бошқа тоғ-кон саноати тараққий этган ҳудудларда қўллаш имконияти пайдо бўлади, бу илмий-амалий лойиҳаларни олдига 271 қўйган вазифаларидан биридир. Олмалиқ комбинатида тоғ-кон металлургия комплекслари ҳудудида кўп йиллик техноген ўзгариш

Доказательный фрагмент

«Олмалиқ комбинати мисолида тоғ-кон металлургия комплекслари ҳудудида кўп йиллик техноген ўзгаришларни ландшафтларга таъсирини геоинформацион усулларда баҳолаш ва тадбиқ қилиш долзарб ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Олмалиқ комбинати мисолида тоғ-кон металлургия комплекслари ҳудудида кўп йиллик техноген ўзгаришларни ландшафтларга таъсирини геоинформацион усулларда баҳолаш ва тадбиқ қилиш долзарб ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
техноген ландшафт, қайта тиклаш, бузилган ерлар, электронная карта, database, man-made landscapes, восстановление, agrogeosystem, техногенное ландшафты, disturbed lands, база данных, geosystem, рақамли карта, агрогеосистема, electronic map, restoration, маълумотлар базаси, геосистема, нарушенные земли
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники